|
Таниқли журналист Алишер Соипов отиб ўлдирилган | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
26 ёшли Алишер Соипов "Америка овози" радиосининг ўзбек бўлими ва бир қатор интернет хабар агентликларининг мухбири эди. Ўш шаҳар милициясидан хабар қилишларича, фожеа маҳаллий Воқеа шаҳар марказидаги кўчалардан бирида, "Озодлик" радиосининг идораси яқинида юз берган. Айрим хабарларга кўра, журналистни пойлаб турган киши ўқотар қуролдан отиб кетган. Бошқа хабарларда эса уни ўтиб кетаётган енгил автомобилдаги шахслар отиб ташлаганлари айтилади. Маҳаллий милиция Алишер Соиповни таниган журналистлар билан суҳбатлар ўтказган, кўплаб ҳамкасблари қотилликни марҳумнинг профессионал фаолияти билан боғлайдилар. Алишер Соипов "Фергана.ру" ахборот агентлиги, "Озодлик" радиосининг, Uznews.net. интернет саҳифасининг мухбири бўлган. У Ўшдаги ўзбек тилида чоп этилаётган "Сиёсат" рўзномасининг асосчиси эди. Алишер Соипов 2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистон ҳукуматининг ашаддий танқидчиларидан бири сифатида танилган. У маҳаллий журналистларга ўзига нисбатан таҳдидлар, таҳдид аломатлари бўлаётганини айтиб келган. Алишер бир йил илгари уйланган, бир фарзанднинг отаси эди. | ИЧКИ САҲИФАЛАР 'Улар Ўзбекистонга қайта олмайдилар'28 Июл, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||