Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 03 Декабр, 2007 - Published 19:13 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Президент Ислом Каримов шахсиятига назар
Президент Ислом Каримов
Ислом Каримов қаттиққўллиги билан ажралиб туради
Ўзбекистонда 23 декабрда бўлиб ўтиши мўлжалланган президентлик сайловларига президент Ислом Каримов яна ўз номзодини илгари сурган.

Учинчи муддатга ўз номзодини илгари суриш собиқ Шўро Иттифоқи ҳудудида янгилик эмас, аммо Каримов уларнинг орасида ёши жиҳатидан энг улуғи сифатида ажралиб туради.

Хўш, жаноб Каримов ўзи қандай шахс? Би-би-сининг қозоғистонлик сиёсий таҳлилчи Досўм Сатпаев билан суҳбати ана шу мавзуда.

Би-би-си: Аввало Ислом Каримов бошқа Марказий Осиё раҳбарларидан нимаси билан ажралиб туради?

Досўм Сатпаев: Аввало уни бошқа Марказий Осиё раҳбарлари, масалан, Президент Нурсултон Назарбоев билан ўхшаш томонига назар солсак. Улар иккови ҳам эски совет партия мактабидан. Иккови ҳали совет бюрократик тизими даврида ҳукуматга келган минтақадаги икки раҳбардир ва улар қаттиққўл президентлик ҳокимиятига барпо солиш жараёнида ана шу эски тизимнинг анъаналарини сақлаб қолишган. Аммо айни дамда Ислом Каримов бошқа президентлардан кескин фарқ ҳам қилади. У, авваламбор, сиёсатчи сифатида қаттиққўллиги билан ажралиб туради. Унинг сиёсатида муросасизлик, умумий қоидаларга бўйсунмаслик, ўз назариясини бошқаларникидан кўра тўғрироқ деб кўриш каби хислатлар устунлик қилади. Бошқаларнинг фикри унинг учун ё зарарли, ё умуман хавфли кўринади. Бу кескин авторитар раҳбар хислатлари. Ундан ташқари Нурслтон Назарбоев, Имомали Раҳмон, Гурбангули Бердимуҳамедовлардан фарқли ўлароқ, Каримов Шўро ўтмиши билан энг фаол кураш олиб бормоқда. У ўзини янгича шаклланган раҳбар сифатида намоён қилиш учун қўлидан келганича ҳаракат қилади.

Би-би-си: Нималарда кўриш мумкин унинг янгича сиёсатчи бўлишга уринишини?

 У, авваламбор, сиёсатчи сифатида қаттиққўллиги билан ажралиб туради. Унинг сиёсатида муросасизлик, умумий қоидаларга бўйсунмаслик, ўз назариясини бошқаларникидан кўра тўғрироқ деб кўриш каби хислатлар устунлик қилади
Досўм Сатпаев

Досўм Сатпаев: Каримов бу ҳаракатларини Ўзбекистонда тарғиб қилинаётган мафкура ёрдамида қилади. Яъни, гўёки фақат унинг ҳукумат тепасига келиши билангина бу республика янгича турмуш қура бошлаган. Гўёки ўзбеклар янгича нафас олишди, иқтисодий ва сиёсий ютуқларга эришишди. Ички мафкура аҳолини ана шундай фикрлар билан фаол тўйдиради. Бунга ёрқин мисол, Каримов россиялик қўшиқчи Иосиф Кобзонни Ўзбекистонга киритмади. Кобзон айнан эскича совет қўшиқларини ижро этади. Кобзоннинг ўзи ва бошқа кузатувчилар ҳам афтидан Ислом Каримов ўз аҳолиси совет қўшиқларини эшитишини хоҳламайди, деб айтишди. Чунки бу қўшиқлар одамларда қўмсаш ва соғинч уйғотиши мумкин. Бундай соғинч пайдо бўлганда эса, совет даврида нимага эга эдингиз-у, ҳозир нимага эга эканингиз ўртасида катта фарқни кўришингиз мумкин. Шундай экан, Каримов ўз совет ўтмишидан ажралишни истайди.

Би-би-си: Аммо мустақилликдан сўнг, Каримов шахсиятида ҳақиқатан нимадир ўзгардими?

Досўм Сатпаев: Йўқ, аслида ҳозирга келиб Ислом Каримов ҳақиқий совет номенклатурачисига айланди. У ўта анъанадор, у, ҳам ўз халқи ва ўз атрофидагилардан қўрқади. Ўзбекистоннинг сиёсий ва иқтисодий тизимида советларнинг маъмурий тизими сақланиб қолган. Ҳамма нарса давлатга, номенклатурага бўйсуниши керак. Гап шундаки, Каримовда комплекслар, ички кемтиклик бор, яъни, у совет пайтида бошқа нуфузли мулозимларга солиштирганда деярли ҳеч ким эмасди ва ҳар хил шароит ва тасодиф туфайли у Марказий Осиёнинг анча йирик мамлакати раҳбарига айланди. Каримов бошқалар уни тенг равишда жиддий қабул қилишмаган даврларни унутишни истайди. Ва бу унинг ўзини тутишида акс этган. У очиқкўнгил эмас, бошқаларга ишонмайди. У тез-тез ваҳимага тушади ва у фақат қаттиққўллик билан давлатни бошқариш мумкин деб ҳисоблайди.

 Ахборот вакуумининг таъсири, яъни барча маълумотларнинг унга етиб бормаслиги, унинг воқелик ва жамоат турмушидан ажралиб қолгани, буларнинг бари унинг аслида нималар бўлаётганига нотўғри жавоб беришига олиб келади
Досўм Сатпаев

Би-би-си: Аммо Каримовнинг қаттиққўллиги ва муросасизлиги бошқа раҳбарларда унга нисбатан ҳурмат-эҳтиром уйғотмайдими?

Досўм Сатпаев: Муросасизлик икки хил бўлади, биринчисида қайсар одам қандайдир маълум сабабларсиз чапга, ўнга ё олдинга ҳаракат қилишдан бош тортади. Иккинчиси эса мафкурафий муросасизлик. Бунда одам ўз фикрини бошқаларникидан устун деб кўради. Менимча Каримовда бу икки хил муросасизлик аралашиб кетган. У ўжар одам. Яъни, у мавжуд муаммоларни тан олишни истамайди ва нимадир қилгандан кўра ҳеч нима қилмаган яхшироқ деб ҳисоблайди. Айни дамда унинг бундай йўл тутишига мафкуравий асослари ҳам бор. Яъни у Ислом Каримов туфайлигина Ўзбекистон буюк мамлакатга айланди, деган мафкурани илгари суриб иш тутади.

Би-би-си: Демак Ислом Каримов аслида ҳам Ўзбекистон буюк келажакка эга деган шиорига ўзи ишонади деб ўйлайсизми?

Досўм Сатпаев: Менимча, Назарбоев ва бошқа президентлар каби Каримов ҳам сирли эйфорияга тушиб қолган. Ахборот вакуумининг таъсири, яъни барча маълумотларнинг унга етиб бормаслиги, унинг воқелик ва жамоат турмушидан ажралиб қолгани, буларнинг бари унинг аслида нималар бўлаётганига нотўғри жавоб беришига олиб келади. Менимча у ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон минтақадаги шунчалик кучли давлатки, Ўзбекистон минтақанинг раҳбари бўлиши мумкин, деб ишонади.

Би-би-си: Сиз ахборот вакууми ҳақида гапирдингиз. Ўзбекистон халқини ахборотдан узилиб қолган дейиш мумкин, аммо Президент Каримов бу каби ташқи маълумотларни олиб туради-ку, айниқса, Андижон воқеаларидан сўнг унга қарши ташқи танқидлар кўпайган ва бундан унинг хабари бор-ку.

 (Одамлар) ўз муаммоларини президент ҳал этиши керак, деб ҳисоблашади. Буни ҳал этмаган президент миллат отаси бўла олмайди. Кўплар учун Каримов кўпроқ ўзи, ўз оиласи, ўз элитаси ҳақида ўйлайдиган ва бор кучи билан ҳукуматда қолишга уринаётган одамдир
Досўм Сатпаев

Досўм Сатпаев: Ҳамма гап шунда-да! Буларнинг барини у танқид деб қабул қилади. Унинг фикрида бу танқидлар асоссиз, Ғарбда ўйлаб чиқарилган сафсата ва унинг фикрида вазият умуман бошқача. Яъни, унинг ўзи ва уни айблаётган одамлар турлича воқеликда ва турлича ахборот дунёларида яшашади. Шунинг учун ҳам Оврўпо Иттифоқи томонидан қилинган танқидларни Ислом Каримов жиддий қабул қилмади, эътиборга лойиқ деб кўрмади. Унинг фикрида буларнинг барини унинг душманлари қилаяпти ва бунга хорижда амал қилаётган ўзбек мухолифати аъзолари аралашган. Унинг ишонишича, мутлақо кераксиз масалаларда мутлақо кераксиз шовқин-сурон кўтарилмоқда.

Би-би-си: Аммо Ўзбекистон халқи уни ҳурмат қилади, ҳарқалай, шундай эмасми? Телевидение орқали у пайдо бўлганда болаларни қўлига кўтариб, барчани севиб бағрига босишини айтади, бунинг оқибатида халқ уни миллат отаси деб кўрмайдими?

Досўм Сатпаев: Биласизми, Шарқда ҳурмат икки тамойилга асосланиши мумкин. Биринчиси қўрқув, ҳокимиятдан қўрқув. Шарқда сиёсий ҳукмдорлик ҳар доим авторитетнинг бир асоси деб кўрилган. Иккинчидан, одамларда "бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди-ку, ҳозирги раҳбардан ҳамма кўнгли тўқ" каби фикрлаш бор. Мен Ислом Каримов бутун ўзбек жамиятининг ҳурматига эга, деб ҳисобламайман. Буни у ерда турли ўзга фикрли одамлар пайдо бўлаётгани билан изоҳлаш мумкин. Каримовнинг обрўси ва қонунийлиги Ўзбекистонда анча паст. Обрў ва ҳурмат нафақат қўрқув, балки халқ учун фойдали бўлган қандайдир имтиёзларга асосланган бўлиши керак. Одамлар ижтимоий ва иқтисодий фойда кўришлари керак. Ўзбекистонда эса бу йўқ. Борган сари кўп одамлар хорижга чиқиб кетаяпти. Улар ўз муаммоларини президент ҳал этиши керак, деб ҳисоблашади. Буни ҳал этмаган президент миллат отаси бўла олмайди. Кўплар учун Каримов кўпроқ ўзи, ўз оиласи, ўз элитаси ҳақида ўйлайдиган ва бор кучи билан ҳукуматда қолишга уринаётган одамдир.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Иосиф КобзонТаниқли қўшиқчи
Иосиф Кобзон нега Ўзбекистонда концерт бера олмади?
ОқсаройПрезидент сайлови
Сайловда қатнашадиганлар рўйхати аниқ
МДҲ раҳбарлари футбол майдонига тушганидаМатбуот
МДҲ раҳбарлари футбол майдонига тушганида...
Рақсга тушаётган Ислом КаримовБугун
Ўзбекистонда ўйинга тушадиган пайтларми?
Ислом КаримовБаҳс
Президент Каримовнинг муддати қачон тугайди?
Ислом Каримов И.Каримов:
'Ўзбекистонда инқилоб бўлмайди'
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy