|
МДҲ раҳбарлари футбол майдонига тушганида... | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Тожикистондаги "Нигоҳ" мустақил ҳафтаномаси ўзининг бир неча нашрида МДҲ давлатлари президентларини футболчиларга ўхшатиб, ҳажвий суратларни нашр этган. Коллажларда ҳамдўстлик давлатлари ўртасидаги келишмовчиликлар акс эттирилган
Каримов: Биз икки тилда гапирувчи бир миллатмиз. Раҳмон: Яъни, бундан буён бир-биримизни тез тушуниб олишимиз керак!
Лукашенко: Биласанми, Путин менга: "Мени биродаримсан, лекин бу ҳақда ҳеч кимга айтма!" - дейди. Воронин: "Коммунистга коммунист сифатида айтаман, у бир пайтлар менга ҳам шундай деганди...
Назарбоев: Исломжон, сизнинг розилигингиз керак. Марказий Осиё Иттифоқига аъзо бўласизми? Каримов: Масков нима дер экан?
Путин: Гап битта! Сариқ карточка! Саакашвили: Ҳеч бўлмаса, "норинж" денг!
Саакашвили ва Юшченко: Норинж ҳеч қачон сариқ бўлмаган ва бўлмайди ҳам!
Бакиев: Гурбангули, шу ёқилғи масаласини ҳал қилиб берсангиз, қурбонингиз бўлай! Бердимуҳаммедов: Ёқилғи ҳал бўладику-я, лекин ун билан буғдойчи?!
Путин: "Боржоми"ни Россияга боришига йўл қўймайман! Саакашвили: Ундай бўлса, НАТОга аъзо бўламиз! Лукашенко: Шербаччалар, тинчланинг, чегара тинчликни истайди, дейишади белорус партизанлари!
Путин: Парво қилманг, Исломжон, йиқилгани қўймаймиз! Каримов: Кечирасиз. Сизни ўзингиз итармадингиз-ми?!
Путин ва Алиев: Биз олдирсак ҳам, нефть олдирмасин!
Назарбоев: Хўп, Илҳомжон, ё гол ураман ёки Каспий қувури масаласини Россиясиз ҳал қилишимизга рози бўласан! Алиев: Йўлимни тўсманг, ака! Қўйинг бир гол урайлик!
Назарбоев: Исломжон, даврингиз ўтди энди! Каримов: Йўқ-йўқ! Декабрь ойида яна президент бўламан! Худо хоҳласа! | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||