|
Президент Каримов қайта сайланиш учун рўйхатга олинди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Тошкентда ўтган матбуот анжуманида Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Президент Каримов билан бирга яна уч номзоднинг рўйхатга олинганини маълум қилди. Булар - ҳукуматпараст Халқ демократик партияси ва "Адолат" партиялари раҳбарлари Аслиддин Рустамов ва Дилором Тошмуҳамедова ҳамда Олий Мажлиснинг демократик институтлар ва фуқаролик жамияти қўмитаси раиси Акмал Саидовлардир. Сайлов мулозимига кўра, аввалроқ президентликка номзодлари илгари сурилган "Фидокорлар" ва "Миллий тикланиш" партиялари раҳбарлари Ахтам Турсунов ва Хуршид Дўстмуҳаммад етарли имзо тўплай олмаганлар. Ўзбекистонда мухолифат партияларининг фаолиятига изн берилмаган ва уларнинг раҳбарлари мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур қилинган. 70 ёшни қаршилаётган Президент Каримов Ўзбекистонни 1989-йилдан буён бошқариб келади. Унинг бошқаруви дунёдаги энг авторитар ва репрессив тузумлардан бири сифатида кўрилади. Президент Каримовнинг охирги, етти йиллик муддати шу йил январида ниҳоясига етган, аммо Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ, сайловлар йилнинг охирида бўлиб ўтади. Халқаро кузатувчилар Ўзбекистонда эркин ва адолатли сайловларнинг йўқлигини айтиб келадилар. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||