Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 14 Январь, 2005 - Published 17:23 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Ислом Каримов: Ўзбекистонда инқилоб бўлмайди
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов
Ўзбекистонда инқилоблар учун шароит йўқ...

Ўзбекистон президентининг Россияда чоп этиладиган "Независимая газета" мухбири билан бўлган суҳбати МДҲ мамлакатларида сўнгги вақталарда рўй бераётган, турли ранглар номини олган инқилобларга бағишланган.

Рузнома мухбирининг Гуржистон ва Украинада кечгани каби ҳодисаларнинг Ўзбекистонда ҳам қайтарилиши эҳтимоли бор ёда йўқ ва Ғарбнинг таъсири ҳақидаги саволига жавоб берар экан, жаноб Каримов бунинг учун Ўзбекистонда замина йўқлигини айтган.

Ўзбекистон президентининг фикрича, бу каби инқилоблар ҳукумат ва халқ ўртасида мулоқот йўқолган ва халқнинг сабр косаси тўлган вақтдагина рўй бериши мумкин.

"Қонсиз иқилоб"нинг рўй беришига мен давлат раҳбари сифатида қарши эканлигим сабабли эмас, фуқароларнинг ўзлари бу ҳолатни истамасликлари туфайли бу имконсиздир деган жаноб Каримов.

 Қонсиз инқилобларнинг рўй беришига мен давлат раҳбари сифатида қарши эканлигим туфайли эмас, фуқароларнинг ўзлари буни истамасликлари муҳимдир
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов

Шунингдек Ўзбекистон президенти "турфа ранг инқилоб"ларнинг амалга оширилишида нодавлат халқаро ташкилотларнинг қўли борлигига ишора қилган.

Жаноб Каримовнинг рузномага айтишича, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотлар ҳамиша ҳам ижобий мақсадларда иш юритмайдилар.

Марказий Осиё ҳудудидаги турли хорижий ҳарбий базалар ҳақида гапирар экан, жаноб Каримов Ўзбекистон ҳудудида Россия ҳарбий базаси пйдо бўлмаслигини урғулаб, АҚШ аскарлари Афғонистонни ташлаб чиқишлари кетидан Ўзбекистондаги Америка ҳарбий базаси ҳам ёпилишини айтган.

"Мен минтақанинг ҳарбийлашувига умуман қаршиман" деган Ўзбекистон президенти.

"Независимя газета" мухбирининг 2007 йилги президентлик сайловларига жаноб Каримов ўз номзодини илгари суриш-сурмаслиги борасида берилган саволга аниқ жавоб бермаган.

"Ҳозирда ҳамма нарса менга боғлиқ бўлиб қолган" - дея тан олган Ўзбекистон президенти - "Мени ҳамма нарсани ўз бўйнимга олишимга мажбур қилган вазиятлар бўлган".

Муҳими Ўзбекистонда замонавий ислоҳотларни давом эттира оладиган муносиб шахсларнинг ҳокимият тепасига келишидир деган жаноб Каримов Россия рузномаси мухбирига.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy