|
Президентликка номзодлар рўйхати эълон қилинди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Комиссия раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовга кўра, ушбу номзодлар - Ўзбекистон Халқ Ўзбекистондаги барча марказий газеталар номзодларнинг мухтасар таржимаи ҳолини ҳам нашр этган. Сайлов мулозимига кўра, аввалроқ президентликка номзодлари илгари сурилган "Фидокорлар" ва "Миллий тикланиш" партиялари раҳбарлари Ахтам Турсунов ва Хуршид Дўстмуҳаммад етарли имзо тўплай олмаганлар. Ўзбекистонда мухолифат партиялар фаолиятига изн берилмаган ва уларнинг раҳбарлари мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур қилинган. Номзодлар Икки номзоднинг ёши 45 да. Улар Халқ демократик партиясидан Аслиддин Рустамов ва "Адолат" партиясидан Дилором Тошмуҳамедовалардир. Самарқанд вилояти Пайариқ туманида таваллуд топган Аслиддин Рустамовнинг мутахассислиги филолог-ўқитувчи. Президентликка ягона аёл номзод - Дилором Тошмуҳамедова Тошкент вилоятидан. У Тошкент Давлат Тиббиёт Институтини тугатган. Аслиддин Рустамов ҳам, Дилором Тошмуҳамедова ҳам сўнгги дамларда Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси раисининг ўринбосарлари вазифасини ижро этишган. Сайловчилар ташаббус гуруҳидан номзоди илгари сурилгани айтилган, 1958 йилда Тошкент вилоятида туғилган Акмал Саидов юридик фанлари доктори, профессор. Акмал Саидовнинг қатор илмий муассасаларда ишлагани, Францияда Ўзбекистон элчиси бўлгани, 10 йилдан буён ҳукуматнинг инсон ҳуқуқлари бўйича маркази раҳбари экани айтилади. У 2000 йилдан буён Ўзбекистон Олий Мажлиси қўмиталаридан бири раҳбари. Либерал-демократик партия номзодини илгари сурган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов илк бор 1990 йил 24 мартида Ўзбекистон ССР Олий кенгаши сессиясида президент этиб сайлангани ёзилади. 70 ёшни қаршилаётган Президент Каримов бошқаруви дунёдаги энг авторитар ва репрессив тузумлардан бири сифатида кўрилади. Президент Каримовнинг охирги, етти йиллик муддати шу йил январида ниҳоясига етган, аммо Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ, сайлов йилнинг охирида бўлиб ўтади. Халқаро кузатувчилар Ўзбекистонда эркин ва адолатли сайловнинг йўқлигини айтиб келадилар. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||