Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 22 Ноябр, 2007 - Published 15:25 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Сайловчилар ташаббус гуруҳидан номзод - Акмал Саидов
Акмал Саидов
Акмал Саидов номзоди сайловчилар ташаббус гуруҳидан илгари сурилгани айтилган
Акмал Холматович Саидов сайловчилар ташаббускор гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод.

Акмал Холматович Саидов 1958 йилда Тошкент вилояти Янгийўл туманида туғилган. Миллати - ўзбек. Олий маълумотли, Тошкент Давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. Юридик фанлари доктори.

1985-1989 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтида катта илмий ходим ва бўлим мудири лавозимларида ишлаган.

1989-1990 йилларда Ўзбекистон Ёшлар ташкилотлари қўмитасининг раиси вазифасида фаолият кўрсатган.

1990-1991 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институти директори лавозимида ишлаган.

1991-1993 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жаҳон муаммолари институтининг директори бўлган.

1993-1994 йилларда Тошкент Давлат юридик институтига ректорлик қилган.

1994-1996 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, айни вақтда ЮНЕСКОда Ўзбекистоннинг доимий вакили сифатида фаолият кўрсатган.

1996 йилнинг ноябридан бошлаб А. Саидов Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг директори лавозимида ишлаб келмоқда.

1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати этиб сайланган.

2000 йилдан ҳозирги вақтгача А. Саидов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.

У оилали, икки нафар фарзанди бор. Рафиқаси Л. Саидова - мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос, юридик фанлари доктори.

А. Саидов ўз фаолияти давомида фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асосларини яратишга қаратилган қонунларни ишлаб чиқишда бевосита иштирок этиб келмоқда. 1999 ва 2004 йилларда ўтган парламент сайловларида Мустақил номзодларни қўллаб-қувватлаш марказини тузиб, сайлов кампаниясида шу марказнинг сиёсий партиялар билан бир қаторда иштирок этишини таъминлаган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқларига бағишланган турли анжуманларида, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг инсонийлик мезонларига бағишланган тадбирларида, Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги Шериклик ва ҳамкорлик битими доирасидаги турли тузилмалар ишида иштирок этган.

А. Саидов - халқаро ва қиёсий ҳуқуқ профессори, бир қатор хорижий ва халқаро юридик жамиятлар ва уюшмалар аъзоси, ҳуқуқшуносликка оид дарсликлар, илмий асарлар ва ммақолалар муаллифи. У "Меҳнат шуҳрати" ва "Дўстлик" орденлари билан мукофотланган.

(Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси эълон қилган маълумот)

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy