|
Халқ демократик партиясидан номзод - Аслиддин Рустамов | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Аслиддин Ашурбаевич Рустамов 1962 йил 22 январда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Хоса қишлоғида хизматчи оиласида туғилган. Миллати - ўзбек. Олий маълумотли, Самарқанд Давлат университети ва Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг Иқтисодий мутахассисликлар магистратурасини тугатган. Филолог-ўқитувчи мутахассислигига эга, халқаро молия-кредит муносабатлари магистри. Меҳнат фаолиятини 1983 йилда Пайариқ туманидаги 53-мактабда ўқитувчиликдан бошлаган. 1990-1992 йилларда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти йўриқчиси, шўъба мудири, бўлим мудири бўлиб ишлаган, 1992-1994 йилларда Пайариқ туманидаги 25-мактаб ўқитувчиси бўлган. 1994 йилда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилояти кенгашига, ўша йилнинг ўзида партия марказий аппаратига ишга ўтиб, 1998 йилгача катта референт, ташкилий ишлар бўлими мудири ўринбосари вазифаларида ишлаган. У Акциядорлик тижорат "Турон" банкида бошқарма бошлиғи, банк Кенгаши котиби лавозимларида ҳам ишлаган. 1999 йилда партия Марказий кенгаши котиби этиб сайланган. А.Рустамов 2003-2005 йилларда ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси бўлган. 2004 йилда А. Рустамов Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган. 2005 йилдан буён Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси сифатида фаолият кўрсатмоқда. 2007 йилнинг июлидан - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари. Оилали, тўрт фарзанди бор. Рафиқаси И.Астанақулова - Тошкент шаҳридаги 63-умумтаълим мактаби ўқитувчиси. А. Рустамов юртимизда тинчлик-тотувлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, жамиятда меҳр-оқибат ва бағрикенглик ғояларини қарор топтириш борасидаги хизматлари учун "Дўстлик" ордени билан тақдирланган. (Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси эълон қилган маълумот) | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||