Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 22 Ноябр, 2007 - Published 15:26 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
'Адолат' партиясидан номзод - Дилором Тошмуҳамедова
Дилором Тошмуҳамедова
Дилором Тошмуҳамедова номзодини "Адолат" партияси илгари сурган
Дилорам Гафурджановна Ташмухамедова Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон Респбуликаси Президентлигига номзод.

1962 йили Тошкент вилоятида хизматчи оиласида туғилган. Миллати - ўзбек. Олий маълумотли, 1984 йили Тошкент Давлат Тиббиёт институтини тугатган. Мазкур институтда ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида илмий-педагогик фаолият юритган. 1993 йили номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасини олган. 1994 йили "Фармед" хусусий фирмасини ташкил қилган.

2003 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар факультетини тугатган. Халқаро муносабатлар магистри.

2001-2004 йиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати бўлган. 2004 йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси.

2005 йилда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши биринчи котиби ва партиянинг парламентдаги фракцияси раҳбари этиб сайланган.

2007 йилнинг июль ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимига сайланган.

У парламентнинг қонунчилик ва назорат-таҳлил фаолиятида, жамиятни янада демократлаштириш ва либераллаштиришнинг мустаҳкам ҳуқуқий негизини яратишда, мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотларни ўтказишда фаол иштирок этмоқда. Партиянинг парламентдаги фракцияси раҳбари сифатида партия аъзолари ва хайрихоҳларининг манфаатларини қатъий ҳимоя қилиб келмоқда.

Д. Ташмухамедова - мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни ўтказиш, кўп партиявийлик ва демократик институтларни ривожлантириш, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятини такомиллаштириш, жамият ҳаётида хотин-қизларнинг ролини ошириш ҳамда тиббиётнинг долзарб масалаларига бағишланган кўплаб мақолалар муаллифи.

Оилали, тўрт фарзанднинг онаси. Турмуш ўртоғи Р. Ташмухамедов - хусусий корхона раҳбари.

Д. Ташмухамедова 2006 йили "Дўстлик" ордени билан мукофотланган.

(Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси эълон қилган маълумот)

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy