Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 13 Август, 2007 - Published 12:50 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
'Британиядан кўринган яна бир қора доғ'

“Кристис без маски” китоби муқоваси
“Ниқобсиз Кристис” китоби 50 минг нусхада чоп этилган
Собиқ Шўро даврида Ўзбекистондаги машҳур ҳажв ҳафталиги “Муштум”нинг ҳар бир сонида “Муштум дурбинида кўринган қора доғлар” деган рукн бўлгувчи эди. Унда гўё “капитализм иллатларини фош этувчи” хабар ва суратлар чоп этиларди.

Кейинги бир неча йил ичида Ўзбекистоннинг Ғарб, айниқса, АҚШ ва Британия билан алоқалари совуқлашгач, ўзбек матбуоти ўша эски дурбинни ишга солиб бу мамлакатлар жамиятидаги иллатларни ёппасига ошкор эта бошлагандек. Бир жинсли оилалар, порнография, маиший бузуқлик, ота-ўғил муносабатлари мавзулари дурбинда кўринган дастлабки доғлар бўлса, Ироқ урушидаги Британиянинг ўрни, бу ерда террорчи ташкилот сифатида кўрилган "Ҳизбут-Таҳрир"нинг Лондонда бемалол фаолият юритиши кабилар бу доғларга сиёсий маъно берди.

Ўзбекистонлик ёш тадбиркор, ноёб гиламлар сотувчиси Отабек Тешабеков Британиядан яна бир доғ топганини эълон қилди. У “Ниқобсиз Кристис” номли китобини 50 минг нусхада чоп этиб, дунёга номи кетган, 230 йиллик тарихга эга ва Британия рамзларидан бирига айланиб қолган Кристис кимошди уйини қаллобликда айбламоқда.

Бугун энг машҳур ўзбек адибларнинг китоблари 4 ёки 5 минг нусхада чоп этилаётгани ҳисобга олинса, бу китобнинг адади қанчалик катта эканини тасаввур этиш мумкин.

Дарвоқе, Отабек китобнинг рус тилидаги нусхаси Россияда 100 минг нусхада чоп этилгани ва ҳолливудлик продюсерлар китоб асосида фильм суратга олиш тадоригида эканини айтади.

Детектив услубида ёзилган китобда Отабек 2003 йили Бирлашган Араб Амирликларидан сотиб олган икки гиламнинг суратларини Кристисга жўнатгани ва уларга 1910 йилда тўқилган эроний “Кум капи” гилами дея дастлабки баҳо берилиб, 60-100 минг фунт стерлингга нархланганидан бошланади. Бироқ Отабек гиламларни олиб Лондонга келганидан сўнг Кристис мутахассислари гиламлар нархини ўн баробар тушириб, келиб чиқишини ҳам нотўғри белгилаганини айтади.

Отабек Кристис мутахассислариннг баҳоси нотўғри эканини исботловчи далиллар тўплаб китобга киритганини айтар экан, бу машҳур кимошди савдоси уйини муттаҳамликда ва “Марказий Осиёдан келган оддий бир йигитни чув туширишда” айблайди. У гиламлардан бирини АҚШга олиб боргани ва у ердаги кимошди уйларининг ҳам Кристис билан тили бир эканини айтади.

Китобга сўз боши ёзган атоқли адиб Чингиз Айтматов Отабекнинг “Кристис найранглари ва ножўя қилмишларини фош этувчи китоб ёзиб...дунёдаги йирик наҳанглардан бири билан яккама-якка олишувдан” чўчимаганини айтади.

Россиялик таҳлилчи Нурали Латипов китобнинг мазмунини “Ғарб барчасини назоратга олиш ҳаракатида” дея таърифлар экан, Отабекнинг ҳаракатини ҳар қандай яккаҳокимлик ичидан зил кетаётганининг исботи сифатида келтиради. “Тешабековнинг ўзи энг хатарли яккаҳокимлик – фикрлаш тарзи билан кураш олиб бормоқда,” дейди Латипов китобга ёзилган тақризда.

Китобга муҳаррирлик қилган драматург Фарҳод Мусажонов асар Британия мамлакати ва жамиятига қарши эмаслигини бот-бот уқтирсада, китоб ва унинг тарғиботи бевосита “дурбинда кўринган қора доғлар” рукнини ёдга солади.

Китобнинг тарғиботи йил бошида Тошкент халқаро аэропортидаги кенг экранлардан бошланган эса, май ойида дипломатлар учун Интерконтинентал меҳмонхонасида дабдадали театрлашган тақдимоти бўлиб ўтган эди.

Энди эса ўзбек тилидаги китоб тақдимоти, ҳали олдинда инглиз тилидаги нусхаси чоп этилиши кутилмоқда. Отабекнинг айтишича, бу оддий бир ўзбек йигитининг нафсониятини ерга уришга берилган муносиб жавоб бўлади. Лекин бу нафсоният қайси кўламда ва қайси дурбинда ўлчанди экан...

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Тошкентдаги "Эски Жўва" бозориBBC Гаштак
Тошкент бозорида қоғоздаги гўштни қидириб
Андижондаги Бобур ҳайкалиМуҳожир кундалиги
ВВС Гаштакда Нодир Шамс блоги
Интернетдан фодаланаётган одамВВС Гаштак
Беозор суҳбатлар ва ё интернетдан 'истиҳола'
ВВС ГаштакИнтернет блог
BBC Гаштакда Бунёд Бек блоги
ИЧКИ САҲИФАЛАР
BBC Гаштакда Бунёд Бек блоги
06 Декабр, 2006 | Bosh Sahifa
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy