|
'Алло, мен рулдаман!' ёки яна 'салла деса калла' қабилида бўлдими? | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қонун кучга киришдан аввал роса бир ой бу ҳақда радио ва телевидение, босма матбуотда тушунтириш ишлари олиб борилди. Франция, Британия ва ёки бошқа Оврўпо мамлакатларида бунинг учун қандай жазо чоралари белгилангани, Ўзбекистон ҳам бу борада илғор давлатлар қаторидан ўрин олаётгани таъкидланди. Бироқ расмий маълумотларга кўра, январ ойининг дастлабки икки ҳафтаси давомидаёқ янги қоидага риоя этмаган 2 мингдан зиёд ҳайдовчига нисбатан маъмурий чора кўрилган. Бу фақат расман рўйхатга олинган қоидабузарлик, рўйхатга олинмагани эса Ўзбекистон шариотида қанча бўлишини тасаввур этиш мумкин. Аввало, тарғибот ҳақида. Янги қонун матбуотда эълон қилингандан сўнг унга турлича шарҳ берилди, чунки одатда, қонунлар матни ҳамиша ҳам оддий ўқувчига тушунарли бўлавермайди ва унда кўп нарсалар айтилмайди. Декабр ойи ўрталарида “Правда Востока” рўзномасида босилган ва ҳукумат ахборот агентлиги веб-сайтида яна қайта берилган шарҳдан иқтибос: “Тошкент шаҳар автоинспекцияси тарғибот бўлимида “ПВ” мухбирига тушунтиришларича, янги қоида баланд овоз ва ёки hands free қурилмаларига эга мобил телефонларга тааллуқли эмас. Яъни, рулни бошқариб мобил телефонда гаплашиш мумкин, лекин телефонни қўлда ушлаб турган ҳолда машина бошқариш тақиқланади”. Кейинчалик бу шарҳга эътирозлар янгради. Ҳукумат веб-сайтларидан бири буни тужжорларнинг уйдирмаси, улар hands free каби қурилмаларнинг нархини ошириб, мўмай даромад орттириш мақсадида шундай миш-миш тарқатмоқда, деди.
Шундан сўнг милиция зобити “наушник” ва hands free каби мосламаларнинг тақиқланганини айтар экан, “қонун фақат ҳайдовчининг қўли бандлиги туфайли эмас, балки телефондан келаётган суҳбат мазмуни ёки хабар туфайли хаёл чалғиши каби ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган,” деди у. Жарима энг кам иш ҳақига тенг, бир йил ичида такрорланса энг кам иш ҳақининг икки баробари ёки олти ойгача автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Камина суҳбатда бўлган ҳайдовчиларнинг баъзилари бу қоидани “дўпписини келтир дейилса бошини келтириш қабилида” экани, hands free каби мосламаларга рухсат берилиши керак эди, дейди. Айрим ҳайдовчилар эса милиция йўлда кўринмаса мобил телефондан фойдаланишни давом эттиришини, чунки аксар вақти машина бошқариш билан ўтадиган одамлар учун бу “сув билан ҳаводек” зарур, деган фикрда. “Жуда яхши бўлди. Ҳозир ҳар қадамда қимматбаҳо машинада ўтириб олиб қимматбаҳо сўткаларда тинимсиз валақлайдиган ёш йигит-қизларни учратасан. Йўл қоидасини парвосига ҳам келтирмайди,” дейди ёши элликлар атрофидаги яна бир ҳайдовчи. Расмий статистикага кўра, бугун Ўзбекистонда мобил телефон эгалари сони 2,7 миллионга етган. Мобил телефон энг оммавий урфга айланиб борар экан, кўплар уни фақат замондан ортда қолмаслик ва ёки ҳашам учунгина олиб юриши ҳам кузатилади. Рул бошқариш пайти телефонни қулоққа тутиш ҳам шундай урфга айланиб қолаёзганди. “Мен мобил телефонимни фақат ўта зарур пайти ишлатаман. Бошқа суҳбатлар, айниқса ўртоқларимнинг ҳуда-беҳуда қўнғироқлари фақат чўнтакка зарар. Қўнғироққа жавоб бермасам, мобилни фақат олифталик учун кўтарасан эканда, деган дашном эшитаман. Энди осон бўлди, алло, мен рулдаман, дейманда қутуламан,” дейди хусусий микроавтобус эгаси. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Бунёд Бек блоги06 Декабр, 2006 | Bosh Sahifa Олисдаги олов тафти ёки байрамдан байрамгача13 Ноябр, 2006 | Bosh Sahifa Ўз уйингни ўзинг асра, мактабингни ҳам!23 Октябр, 2006 | Bosh Sahifa 'Биздан қайтмаса Худодан қайтсин...'11 Октябр, 2006 | Bosh Sahifa Яна пахта ҳақида: қайси замонда яшаяпмиз?18 Сентябр, 2006 | Bosh Sahifa 'Поездингни жилдирган ўтхонаси билан дўнгалаги...'12 Сентябр, 2006 | Bosh Sahifa Пахта терими: "оқ олтин"ни олтин қуллар яратади05 Сентябр, 2006 | Bosh Sahifa Ҳашар қачон элга ярашар?28 Август, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||