|
Пахта терими: "оқ олтин"ни олтин қуллар яратади | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўтган йили Ўзбекистон кўп йиллар давомида илк бор пахтадан мўл ҳосил олгач, бу йил ҳам аввалги натижани такрорлашга аҳд қилганидан пахта терими мавсумини ўта юқори даражадаги тезкорлик ва уюшқоқлик билан ўтказишга киришган. Бироқ об-ҳаво ҳар йили ҳар хил келади... “Бу йил сув яхши бўлмади, пахта параш (сийрак демоқчи), фермерлар ҳам юрак ютиб турибди, режани бажармаса прокурорнинг қўлига тушишини билади,” дейди исмини айтишни хоҳламаган Фарғона водийсидаги мактаблардан бирида ишлайдиган ўқитувчи. Унинг айтишича, собиқ шўро давридан қолган, ўқувчиларни ёппасига пахтага сафарбар қилиш анъанасининг фақат энг ёмон кўринишларини сақлаб қолган одатга биноан, коллеж ва мактаб ўқувчилари яна ҳокимият ва фермерлар ўртасидаги пахта можароси ёғида қовуриладиган кўринади.
Унинг айтишича, булар мактаб директори, пахта теримида қатнашадиган ўқувчиларга масъул ўқитувчи ва ўқувчилар терган пахтани ҳисоблаб борувчи ўқитувчидир. “Мени мактабимиздан пахтага чиқиши керак бўлган 90 нафар ўқувчига масъул қилиб тайинлашди. Ҳозирча 8- ва 9-синф ўқувчиларини пахтага чиқарамиз, лекин кейинчалик ҳар йилгидек 5-синфгача сафарбар қилишга тўғри келади,” дейди у. Биринчи ва иккинчи теримдан кейин пахта сийраклашгач, ўқувчилардан бошқа ҳеч ким пахта даласига киришга рози бўлмайди, чунки иш унуми камайиб, катталар учун бу иш даромадсиз бўлиб қолади, дейди у. Ўқитувчиларнинг қўл телефони билан таъминлангани эса энди аввалгидек ҳар куни эрталаб ва кечқурун эмас, балки худонинг берган дақиқасида бошингда ёнғоқ чақилишини англатар экан. “Мен ўтган йили пахта теримига масъул бўлдим,” дейди иккинчи бир ўқитувчи. “Ҳар куни кечқурун болаларни даладан уйига жўнатиб, туман марказига мажлисга бориб ҳисоб берардим. Тунги соат 12гача чўзиладиган мажлисдан кейин уйга беш олти чақирим йўлни пиёда босиб келардим.”
Бундан ташқари ўқувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш, ёки уни ундириб олиш ҳам муаммо. “Ўтган йили ўқувчилар терган 3 тонна пахта ҳақини фермердан ҳалигача ундириб ололганим йўқ, У фермерни судга бермоқчи бўлган, лекин одамлар уни бу йўлдан қайтарган, “нима қиласан, шундоқ ҳам фермерларнинг шўрига шўрва тўкилиб ётибди-ку”, деган. “Ўқувчиларимиз далада иссиқ овқат емайди, уйидан олиб келган нон ва мева-чева билан кунини ўтказади. Фермернинг ҳоли келса, фақат чой дамлаб беради, баъзилари эса фақат ўқитувчиларга иссиқ овқат қилиб беради,” дейди у. Унинг айтишича, бу йилги ҳосил чўғининг пастлиги ҳам ўқувчиларга қўшимча заҳмат, чунки улар режа бажарилмагунча партага қайтмайди. “Ишқилиб, ўқувчиларнинг бахтига фермерлар режасини бажариб олсинда,” дейди у хўрсиниб. Ўқувчилар мактублари Nilufar, Uzbekiston Ismsizga javob: Oldin fermerlarning holini bir borib ko'ring-da keyin ularning "ochko'z va g'alamis"ligi haqida gapirsangiz yarashadi. Siz haqiqiy ahvolni bilmasdan, kimlarningdir gapiga ishonib fikr bildirishdan saqlaning, bu o'zingizga zarar bo'ladi! Ehtimol "har qanday yo'l bilan ezib tashlaydigan" mafiyaga aloqador 1-2 ta fermer bordir, lekin Uzbekistondagi fermerlarning 98,5 foizi "bir amallab" tirikchilik qilayotganidan bexabar ko'rinasiz. Marat, O'zbekiston Ha deb fermerlarni ayblayverish no'to'g'ri deb o'ylayman. Chunki hatto fermerlarning o'zi ham o'zlari topshirgan paxtaning pulini ololmay qiynalishadi. Chunki ular davlatga paxtani sotgandan keyin pul faqatgina hisob raqamida turadi. Ular o'z hisobidagi pullarni ololmay uyog'dan buyoqqa yuguradi. Fermerlarga katta imkoniyatlar berilyapti, ularga katta yo'l ochilyapti degan gaplar faqat qog'ozda va o'g'izda qolib ketmoqda. asror_S Ўзбекистон маорифи 150 йил ортга кетибди. Jumavoy Holam bog'chada ishlardilar, oladigan oyliklari 10 ming qanchadir so'm. Bitta ogillari bor, turmushdan ajragan. Anа shu oyligu boshqa qarindoshlarni ko'magi bilan ro'zg'or tebratar edilar. O'tgan yili pahta terimi boshlangach hammani yoppasiga pahtaga safarbar qilish haqida viloyatimiz hokimligidan buyruq kelib, ko'plab davlat korhonayu tashkilotlarida ishlovchilar pahtaga chiqishga majbur bo'ldilar. Man shunda litseyda dars berardim. Hullas, o'sha kunlarni o'zidayoq pahta dalalarida pahta deyarli qolmaganligi, ertalab ishdan to'g'ri dalaga kelgan o'qituvchiyu, turli o'rta sinf hizmatchilari pahta izlash bilan ovora bo'layotganliklari ayon bo'lgach endi hokimyat strategiyani ozgina o'zgartirib aholiga "oson" qilib berdi. Ya'ni pahtaga chiqishni o'rniga 10,000 so'm to'lashlari va hotirjam ishlarida davom etishlari mumkinligi aytildi. Shunda holam ishlaydigan bog'chani mudirasi barcha tarbiyachilarga (jumladan holam) "qalampirni bir marta achchiq tishlasalaring hech nima qilmaydi" deb bir oylik maoshni teppadagilarga topshirishini ma'lum qilibdi. Ana sizga "oq oltin"ning ahamiyatiyu "oq qullar"ning ho'rlanishi! O'shanda litsey o'qituvchisi bo'lganim uchun men ham 10,000 so'm "hirmon"ga to'kishim kerak bo'ldi. Manga mamlakat hirmoniga(agar pul o'sha manzilga adashmay etgan bo'lsa) 10000 to'lash o'gir kelmadi. 15 yildan so'ng Sovet davridagi o'sha yomonlangan, ma'shum "o'zbeklar ishi"ga sabab bo'lgan bu pahtachilik bugunga kelib yo'q bo'lish o'rniga "gullab yashnayotganligi" meni dahshatga soladi holos. Botir Pahtani bechora qishloq bolalari terishadi. Hattoki 1-sinf o`quvchilarini ayashmaydi, beyuzlar? Lekin mo`maygina daromadni o`sha bolalar bilan qo`l berib ko`rishishga or qiladigan, hazar qiladiganlar sanashadi! Ularni farzandlari pahtani ko`zi bilan ko`rganmi hali yo`qmi? Yana bilimli bo`lish kerak deyishadi yosh avlodni. Bunaqa bilim berishlarida ular dalachi, podachi bo`lib qolaveradi! Anavi mansabparastlarning bolalari chet ellarda o`qib o`sha yerda qolib ketishadi. Ana ular ..."albatta bahtli bo`lishadi...", qishloqda o`sib pahta tergan bolalarning aybi nima, qishloqda tug`ilganimi? Исмсиз У фермерни судга бермоқчи бўлган, лекин одамлар уни бу йўлдан қайтарган, “нима қиласан, шундоқ ҳам фермерларнинг шўрига шўрва тўкилиб ётибди-ку”, деган гапни “нима қиласан, ўзингни ғалвага тиқиб, фермерларнинг пули куп. Сени ҳар қандай йўл билан эзиб ташлайди, улар инсофсиз, очкўз ва қизғанчиқ", деган гап билан алмаштирсангизлар яхши бўлар эди. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Ҳашар қачон элга ярашар?28 Август, 2006 | Bosh Sahifa Бу йил қайси дарсликни ўқитамиз?21 Август, 2006 | Bosh Sahifa 'Искандарнинг шохи бор!'14 Август, 2006 | Bosh Sahifa Ўзбекистондаги мулкдорларда қачон ором бўлади?31 Июл, 2006 | Bosh Sahifa Безиён ёлғондан гашт олишни хуш кўрадиганлар 24 Июл, 2006 | Bosh Sahifa Ёпиғлик қозон ёпиғлигича қолгани яхшими?18 Июл, 2006 | Bosh Sahifa Камбағалликми ва ёки фаровон ҳаётга ташналик? 10 Июл, 2006 | Bosh Sahifa Ризқ териш машаққати03 Июл, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||