Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 21 Август, 2006 - Published 11:32 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Бу йил қайси дарсликни ўқитамиз?

IWPR Тошкентда уюштирган "Ўзбек оқ олтинининг баҳоси" кўргазмасидаги сурат. Кўргазма муаллифи Томас Грабка
Сентябрь мактаб ўқувчилари пахтага сафарбар ҳам қилинадиган ой
Сентябрга саноқли кунлар қолди. Бир томонда мустақилликнинг 15 йиллигига мамлакат бўйлаб катта тайёргарлик кетаётган бўлса, иккинчи томондан одамлар анъанавий мавсум – мактабнинг биринчи куни ташвиши билан банд.

Болаларни мактабга кийинтириш, ўқув қуроллари ва китоблар олишнинг жиддий ташвишлиги
шундаки, бугунги кунда ўртамиёна
иш билан машғул эр-хотиннинг бир
ойлик маоши ҳатто икки фарзандни
мактабга тайёрлашга етиб-етмайди.

15 йил давомида маориф соҳасида ўтказилган ислоҳотлар эса биринчи мактаб кунига тайёргарликни янада мураккаблаштирди. Шаҳарнинг турли бурчакларидаги китоб дўконларида болалари учун мактаб дарслиги қидираётган ота-оналар бугун сотиб олинган дарсликлар эртага яроқсиз бўлиб чиқмасмикан, деган хавотирда.

Телевизорда эса ота-оналарга фойдали маслаҳат берилади. Фарзандингиз учун зарур дарсликни китоб дўконидан адашмасдан олмоқчи бўлсангиз ва ўзингизни ортиқча ташвишдан холи қилай десангиз, китоб танлашда адашманг, дея ўгит беради сухандон қиз. Унинг айтишича, бу ташвишлардан қутулмоқчи бўлган ота-она “Маърифат” рўзномасининг 29 июль сонида эълон қилинган дарсликлар рўйхатидан бохабар бўлиши лозим экан.

Умуман олганда, бутун мамлакат учун ягона бўлган маориф тизимида нега турли хил дарсликлар бўлиши ва нега айримлари яқинда чоп қилинган ва сотилаётган бўлса-да, дарслик сифатида яроғсиз бўлиши керак ва нега ота-оналар алданиб қолиши мумкин, дея савол беради одамлар.

Кейинги йилларда маориф соҳаси тубдан ислоҳотга юз тутиб, янги дарсликлар яратилди ва айримлари бир йилдан сўнг бекор қилинди, бошқаларига эса йилдан-йилга ўзгартишлар киритилди. Лекин минглаб нусхаларда чоп этилган китобларга кетган харажатни оқлаш кераклигиданми, бекор қилинган айрим дарсликлар ҳамон сотувда айланиб юрибди.

Дейлик, 4-синфга ўтган ўғлингиз учун математика китоби олиб бердингиз, бироқ мактабнинг биринчи куниёқ ўғлингиз китобни қайтариб келади. “Бу китоб 2001 йили чиққан экан, бизга эса 2002 йили чиққан китобдан дарс ўтилар экан.” Ҳайрон бўласиз, бир йилда қайтадан янги дарслик яратишибди-да!

Кўпчилик савол беради: “15 йил ичида тарих, адабиёт каби ижтимоий йўналишлардаги дарсликлар қайтадан яратилди, тўғри шундоқ бўлиши ҳам керак эди. Лекин математика, физика каби аниқ фанлар бўйича дарсликлар ўнлаб йиллар давомида синовдан ўтган ва мукаммалашган эди, буларни қайта ёзишга ҳожат бормиди?”

Чунки, биз ўзимизгагина хос йўлдан бориб, ўзига хос дарслик яратишимиз керак эди, дея киноя қилишади баъзилар. Ана шу ўзига хос дарслик қандай яратилиши ҳақида исмини айтишни хоҳламаган бир математика ўқитувчиси шундай дейди: “Икки йил аввал қуйи синфлардан бири учун яратилган янги дарсликнинг синовида қатнашдим. Бу дарсликда ҳея қандай янгилик йўқ, фақат юқори синф дарсликларидан мавзулар киритилиб китоб қайтага мураккаблашган, чалкашган, соддалик ва изчиллик йўқолган эди, холос. Ўқувчиларим уни ўзлаштиришга роса қийналишди, аксарияти ўзлаштира олмади ҳам,” дейди у.

Бироқ ўқув йили якунида янги дарслик бўйча семинар ўтказилган ва юқоридан келган раҳбарлар синовда иштирок этган ўқитувчиларни янги дарсликка ижобий тақриз ёзишга ундаган. “Барчамизни бир хонага йиғиб, ишлашни хоҳласаларинг ижобий тақриз ёзасанлар, гап тамом дейишди. Биз ҳам ёзиб бердик, мана энди ўша дарслик китоб бўлиб барча мактабларга кетган,” дейди бояги ўқитувчи.

“Бу номукаммал дарслик қачондир яна қайта ёзилишига аминман, лекин бундай тажрибалар қачонгача давом этади ва биз келажаги буюк давлат эгалари бўлади, дея кўкларга кўтараётган ёш авлод бундан қандай наф кўради”, ажабланади бу ўқитувчи.



Фикру-мулоҳазаларингизни bbcuzbek.com га йўлланг!

Бизнинг электрон манзилимиз: [email protected] га мактуб жўнатишингиз ё-да саҳифанинг ўнг томонидаги махсус форма орқали фикрларингизни билдиришингиз мумкин.


Исмсиз

Bu hali holvasi, bunday darsliklar tiqilib yotibdi. Shunday darsliklar gonorar olish uchun yozilyapti halos!

Dilbar Hajimova, UK

Mamlakat buylab savodsizlik jarayoni boshlangan desak xato bolmaydi. Uqimishli, olimlar, savodxonlar xor bolganidan kiyin ta'lim bilan kimni ishi qopti. Tepadagilar qorinlarini qappaytirish bilan ovvora. Ularga bilim kerak emas. Ularning bolalari ham bilimni pishirib eyishmaydi.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
'Искандарнинг шохи бор!'
14 Август, 2006 | Bosh Sahifa
Ризқ териш машаққати
03 Июл, 2006 | Bosh Sahifa
Яна қачон сўкишамиз?
26 Июн, 2006 | Bosh Sahifa
Пул дарахти
20 Июн, 2006 | Bosh Sahifa
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy