Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 02 Август, 2006 - Published 09:52 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Ўзбекистондаги мулкдорларда қачон ором бўлади?

Тошкент.Ҳокимият
Ўзбекистонда хусусий мулк дахлсизлиги кафолатланганми?
Ўтган ҳафта президентнинг ерни қисман хусусийлаштириш борасидаги фармони Ўзбекистоннинг 15 йиллик мустақиллик давомида юзага келган шахсий мулкдорликнинг истиқболи ҳақида аралаш туйғуларга эрк берди.

Дастлабкиси, хусусий мулкдорлар синфини яратиш йўлидаги ислоҳотларнинг энди орга қайтмас ҳолда олға силжиб кетганига ишончнинг ортишидир, жилла қурса, айрим доиралар даврасида.
Иккинчиси эса, иқтисоднинг барча тармоқлари хусусийлашиб бораётган бир пайтда ўртамиёнадан паст даражада яшаётган аксар аҳолининг хусусий мулк фақат айрим доиралар, бугун тизгинни тутиб турган кишилар қўлига ўтиб кетаётганидан хавотирнинг кучайишидир.

Яна бири ва аксар аҳолига тегишли ҳолат эса ота-боболаридан қолган ерни яна қайта, энди бозор нархида давлатдан сотиб олиш ва кейинчалик бу қарорлар ўзгариб кетса, куйиб қолмаслик хавотиридир.

Шу боис, фармон Ўзбекистонда кўпдан кутилган ва бозор муносабатларининг пойдевори бўлган ерга хусусий мулк сифатида қарашга илк марта йўл очиб бераётганига қарамай, ҳаяжон кам ва деярли сезилмайди.

Бундан роса 12 йил аввал, Тошкентда данғиллама хусусий уйлар эндигина қурила бошлаган пайт ҳукумат нашрида катта бир лавозимда ишлайдиган ҳамкасбимиз машина ойнасидан шундай иморатлардан бирини кузатар экан “ҳа, майли, қуришаверсин, бир кун келиб болалар боғчаси бўлади-да” дегани ёдимда. Яъни, ҳар куни иқтисодий ислоҳот ва мулкдорликни тарғиб қилаётганларнинг ўзлари ҳам Ўзбекистонда хусусий мулк боқийлигига тўла ишонч ҳосил қилмаганди.

Тошкентда эски шаҳарнинг бузилиши ва кейинчалик шаҳар ободончилиги йўлида яна юзлаб шахсий уйларнинг бузилиши кўчмас мулк омонатлигини одамларга яна бир бор эслатди. Шунга қарамай одамларнинг мулкка чанқоқлигини ҳеч нарса тўхтатиб қололгани йўқ ва бугун пойтахт ва унинг атрофида улкан обрўли даҳалар пайдо бўлдики, бу одамларнинг кўчмас мулкка ишончини янада оширди. Мантиқ эса битта, “шунча одам қуряптику, бир гап бўлса шулар қаторида-да”, қабилида.

Янги фармонга муносабат ҳам худди шу тахлитда. Кўплаб ҳамсуҳбатларим “участкаларни хусусийлаштиришга ҳали яна икки йил бор экан, ўшанда эл қатори, халқ нима қилса биз ҳам шуда” қабилида жавоб берди.

Лекин ота-бобосидан қолган, ўз ерим деб юрган бир парча ерни бозор нархида хусусийлаштиришга тўғри келганда ўн миллионлаб пул тўлаши ёки ўша ерни эллик ёки олтмиш йилга ижрага олишини кўз олдига келтиргандан кейингина жиғибийрон бўлади.

Устига устак, ҳали аввалги тузум сиёсатини унутмаганликдан ва бир кун келиб тарих такрорланиши, яъни хусусийлашган ернинг яна тортиб олинишидан хавотир бу жиғибийронликни янада кучайтиради.

Баъзи зуккороқ ҳамсуҳбатлар эса шўро давлати ерни халқдан тортиб олган, бугунги тузум эса меросхўр давлат сифатида ҳеч қурса эски ҳовли-ерларни халққа қайта бепул тортиқ қилиши керак эди деган фикрларни ҳам олға суради. Лекин бу фақат айрим кишиларнинг фаразлари, холос.

Лекин бизнес ерлари учун истиқбол янада чигалли, чунки фармонда турли истиснолар кўп ва уларни қўллаш усуллари ҳам, дейишмоқда баъзи кузатувчилар. Бунинг устига фармонда ер ҳақидаги қонунга тегишли ўзгартириш киритилиши ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Танқидга бир қадар ўч кузатувчилар эса бу фармон аслида ерни хусусий мулк сифатида кўришдан кўра, бугун турли маъмурий тўсиқлардан бир қадар холи бўлган ва ҳақиқатда даромад қилиш мумкин бўлган кўчмас мулк бизнеси ва аҳоли ҳисобидан бюджетни бойитиб олишга уринишдир, дейди. Яна ким билади, сиз нима деб ўйлайсиз?



Фикру-мулоҳазаларингизни bbcuzbek.com га йўлланг!

Бизнинг электрон манзилимиз: [email protected] га мактуб жўнатишингиз ё-да саҳифанинг ўнг томонидаги махсус форма орқали фикрларингизни билдиришингиз мумкин.


Bek, Kuala-Lumpur, Malaysia

Avalam bor Assalomu alaykum va rahmatullohu va brakotur! albatta, man bu qaror bilan noroziman! chunki, qanday qilib bizlarga ota-bobolarimiz jig'ibiyron bulib qoldirib ketgan, uzi kindik qoni tukilib usib ulg'aygan joyni yana qanday qilib sotib olish mumkin? man nima demoqchiman? man faqat shuni deymanki "" ichidagi odamlar uzlarini otasi vasiyat qilib bergan qoylarni olishlari mumkin. siz nima deysiz qachon o'qituvchi, shifokor, yoki shafyor odam gazetani olib shu sahifani ochgani bilan qandoqa vaziyatga tushib qolishini bilasizmi? bir ko'z oldingizga keltiring! MAN FAQAT BIR GAP DEMOQCHIMAN! ILTIMOS USHA DAVLAT BITTA ODAMLAR UCHUN EMAS, U DAVLAT HAMMA MIZNIKI!

AZIZ KARSHIYEV, TOSHKENT

KORCHALONLAR YURTNING MA`NAVIY QIYOFASINI O`ZGARTIRIB YUBORISHI TAYIN.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Ризқ териш машаққати
03 Июл, 2006 | Bosh Sahifa
Яна қачон сўкишамиз?
26 Июн, 2006 | Bosh Sahifa
Пул дарахти
20 Июн, 2006 | Bosh Sahifa
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy