|
Ёпиғлик қозон ёпиғлигича қолгани яхшими? | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Уч йил аввал бир корхона раҳбари арз қилиб қолди. Уни бир агросаноат корхонасига раҳбарликка тайинлашиб, эвазига каттагина “ҳақ” ҳам олишган. Бироқ орадан олти ой ўтиб текширувчилар келган ва корхона аввалги раҳбар даврида миллионлаб қарзга ботиб кетгани аниқланган. Барча айбни янги раҳбар бўйнига юклаб, катта пул эвазига ишни бости-бости қилиш ва уни қамоққа ташламай, ишдан тинчгина бўшатиб юборишга ваъда беришган. Долзарб мавзу. Бироқ эртасигаёқ ҳалиги раҳбар қўнғироқ қилиб, кечаги гаплар ҳақида ҳеч кимга чурқ этмаслигимни илтимос қилди. Яқинда ўша собиқ раҳбарни яна учратдим. “Улар айтган пулни қарз кўтариб тўладим, Худо хоҳласа бу йилги ҳосил билан қарзлардан ҳам текис чиқаман,” дейди у. Тошкентдаги бир гавжум дўкон эгаси ҳам шу каби фикрлайди: “Мана, ҳар куни телевизорда тадбиркорларнинг ишига аралашмаслик, режасиз текширувларга йўл қўймаслик учун аноним телефонлар борлиги ҳақида гапиришади. Ҳаммаси қуруқ гап. Қани бир арз қилиб кўрингчи. Мени ўзимга дангал айтишди: хоҳлаган жойингга бор, қани қатгача борар экансан деб.” Дўкон эгаси орган устидан арз қилган одамнинг иши ўнгланмаслиги, “шунинг учун ошиқча гап чиқармай, ҳар қандай муаммони ими-жимида ҳал қилган” яхшилигини айтади. Одамлар ўз зарарига бўлса ҳам “қозон қопқоғини” кўтаришни истамайди. Маҳаллий журналистлардан бири ҳикоя қилади: Бу ақидалар нафақат оддий одамлар, ўрни келганда давлат ва жамият манфаатларига ҳам қарши ишлайди. “Ҳаммаси ҳокимнинг ҳамтовоқлари эди, бироқ судда уни аямай сотишди. Нима қилганда ҳам бир товоқдан ош еб юрганлар бундай қилмаслиги керак эди,” дейди туман халқи собиқ ҳоким қўли остида чеккан азиятига қарамай. Қўшни туманларда эса “э, булар ўз ҳокимини сотди” деган гап тарқалган. Энди эса ўша одамлар ҳар қандай жиноятни кўрмаганга олишга тайёр. Авваллари барча биладиган, лекин ҳеч ким очиқ муҳокама қилмайдиган масалаларни кўтариб чиққанларга маҳалла ёки қишлоқ номига доғ туширди дея дашном берилса, бугун жамиятидаги шундай муаммоларни кўтариб чиққанларга “миллат шаънига доғ тушириш” тамғасини қўйишга уринишлар юз бераётганини кўриш мумкин, дейди одамлар. Уйдаги гапни кўчага чиқармаслик ақидасининг томир отиб боришидан, ёпиғлик қозоннинг ёпиқ қолишидан жамиятга наф борми? Фикру-мулоҳазаларингизни bbcuzbek.com га йўлланг! Бизнинг электрон манзилимиз: [email protected] га мактуб жўнатишингиз ё-да саҳифанинг ўнг томонидаги махсус форма орқали фикрларингизни билдиришингиз мумкин. Otabek Hanov Yopig'lik qozonni uydan biror gap chiqqanda, yaqinlar oraisda ola mushuk o'tganda aytiladi, jinoyat sodir qilinganda emas. Farqlay bilish kerak. Odamlarimiz mahalliychilikga qattiq berilganini shundan bilsak bo'ladiki o'z hokimlarini sotishibdi deyishadi. Sotish uchun uni oldin haqqoniy saylash kerak, tayinlash emas. Mahalliychilik Sovet ittifoqidan meros. Mahllaiychilik hatto Ukrainada ham bor. Bunga hayron bo'lmaslik kerak. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Камбағалликми ва ёки фаровон ҳаётга ташналик? 10 Июл, 2006 | Bosh Sahifa Ризқ териш машаққати03 Июл, 2006 | Bosh Sahifa Яна қачон сўкишамиз?26 Июн, 2006 | Bosh Sahifa Пул дарахти20 Июн, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||