Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 14 Август, 2006 - Published 12:02 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
'Искандарнинг шохи бор!'

Чойхонада ўтирган ўзбеклар
'Эшитдингизми...'
Шоҳ Искандарнинг шохи борлиги ҳақидаги эртак болаликдан кўпчиликка яхши таниш. Искандарнинг шохини кўрган шўрлик сартарош қудуққа сирини айтгани ва сўнг найга айланган қамишлар бу сирни дунёга ёйганини кўпчилик ўқиган. Бугун жамиятдаги айрим воқеа-ҳодисаларга гувоҳ бўлган кишилар эртакнинг бу қадар
ҳаётий бўлиши мумкинлигига
тан беришларини эътироф этади.

Хусусан, турли ахборот-алоқа технологияларининг мисли кўрилмаган даражада ривожланиб боришига қарамай, жамиятни “фитнакор ахборот”дан иҳота қилиш ва ташқарига “нохолис” ахборот чиқармасликка уринишлар асносида бу манзара кўзга яққолроқ ташланса ажаб эмас.

Ўзбеклар таниш-билишлар ва тенгқурлари даврасида бугунги сиёсатни очиқ, кенг муҳокама қилишлари сир эмас. Фақат бу гап-сўзлар тор даврлардан чиқмай қолиб кетади. Шунга қарамай, кўпчилик ўз фикрини жилла қурса тор даврада бўлса-да, очиқ баён қилганидан хурсанд.

Кейинги пайтда интернет имконияти бунга янада каттароқ йўл очди. Виртуал дунёда одамлар фикрларини тобора ошкора билдиришга уринмоқда. Лекин Ўзбекистонда фақат чекланган доиралар, аксар ҳолларда, ёш-йигит қизлар интернетнинг бу оламшумул имкониятидан фойдалана олишлари мумкин, холос. Ўзбекистон ҳақида цензура қилинмаган хабарлар тарқатувчи аксар мустақил интернет манбаларига кириш ёпилган бўлишига қарамай, уларда пайдо бўлган хабарлар одамлар орасида тезликда тарқаб кетади.

“Эшитдингми, кеча интернетда ... ҳақида ёзишибди” деган ўзаро сирлашувларга тез-тез гувоҳ бўлиш мумкин. Кимдир очиқ гапириш мумкин бўлмаган бу хабарни бошқа бировга етказганидан лаззат олса, бошқаси шундай хабарни эшитганидан мамнун ва айни пайтда бироз хавотирда. (Зотан, бошқа бир жамиятда бундай гаплар эртаю-кеч матбуотда такрорланиши мумкинлиги хаёлимизга ҳам келмайди).

Лекин норозилик муносабати билдиришнинг янада антиқа услуби ҳам бор экан...

“Яқинда шаҳар марказига тушдим. Бир одам ҳокимият биноси қаршисида туриб олиб шунақанги гапларни айтаяптики, ёқамни ушлаб қолдим,” дея ҳикоя қилади исмини айтишни хоҳламаган бир суҳбатдошим.

“Халқни хароб қилдинг-ку сенлар, ҳокимликни сотиб олган бўлсанг ҳам инсоф борми сенларда? Қачонгача халқнинг қонини сўрасан сенлар!” дея бақирармиш ҳалиги одам.

“Унинг гапларидан қўрқиб кетиб ўзимни четга олдим ва шу ерда томошабин бўлиб турган одамлардан унинг кимлигини сўрадим”, дейди суҳбатдошим. Маълум бўлишича, бу киши ақлий ногирон бўлиб, халқ тили билан айтганда “қизил билети” бор экан. “Бошқа одам шу гапни айтса оёғини ерга теккизмай олиб кетишади-ку”, дея унга тушунтирибди одамлар.

“Қўрқманглар, бу гапларни сизлар учун мен айтмасам, ким айтади!” дермиш бояги киши атрофдаги одамларга мағрур қараб.

Бу одам шаҳардаги каттаю-кичик танийдиган ногиронлардан бўлиб, расмийлар унга тегишга ботина олмас экан. Одамлар эса унга ўз дардларини баралла айттириш учун чўнтагига пул ҳам қистириб қўяр экан. Агар у банк биноси олдида туриб, соатлаб банк ходимларини сўкаётган бўлса, демак у банкдан пулини ололмай юрган тадбиркор ва фермерлар номидан гапираётган бўлармиш. Прокуратура биноси олдида эса... у ёғи ўзинигизга маълум.

Бироқ назаримда мени кўпроқ ўйлантиришга мажбур этган нарса бу ногирон киши эмас, балки бу воқеани менга айтаётган, ёши элликларга бориб қолган, юзи қуёшдан қорайган бир меҳнаткашнинг ички ҳолати эди.

“Ўшандан буён кўнглимда нимадир тургандек бўлади. Баъзан даладаги ишимни ташлаб, шаҳарга тушиб ўша жиннининг гапларини қайта-қайта эшитгим келади,” дейди у.



Фикру-мулоҳазаларингизни bbcuzbek.com га йўлланг!

Бизнинг электрон манзилимиз: [email protected] га мактуб жўнатишингиз ё-да саҳифанинг ўнг томонидаги махсус форма орқали фикрларингизни билдиришингиз мумкин.


Dilshod, UK

2003 yil Britaniya elchihonasi yonida viza olish uchun navbat kutib turgan edim. Bir muysafid otaxon kuchadan utib ketayotganida biz tomonga qaradiyu boshini silkib-silkib "O'zbek hor bo'ldi, hor bo'ldi" dedida yolida davom etdi. Otaxon haq edi va uning bu haqdagi tushunchasi o'zbek ma'murlariga yot. Mayli yeb qolishsin, lekin eng yomoni xalq agar portlaydigan bulsa unda qiyin....

nobody

Haqiyqatni aytish uchun endi hamma aqldan ozishi kerak. Boshqa hamma yullarni bekitib tashlashdi.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Ризқ териш машаққати
03 Июл, 2006 | Bosh Sahifa
Яна қачон сўкишамиз?
26 Июн, 2006 | Bosh Sahifa
Пул дарахти
20 Июн, 2006 | Bosh Sahifa
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy