|
Қайта мутолаа ёки Қаҳҳор домланинг 'анорлари' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Шўро даврида яратилган рус ва ўзбек филмларнинг очиқ мафкурадан холироқ бўлганларини намойиш этиш аввваллари Ҳолливуд филмларини бетўхтов айлантирадиган хусусий каналларда ҳам одат тусига кирди, албатта, кечки соат саккизгача, кейин эса “эски ҳаммом эски тос" қабилида. Ўзбек адабиётининг сара асарлари қайта мутолаа рукни остида рўзномаларда пайдо бўла бошлади. Адабий мутолаани бугун ҳар қадамда сотиладиган “сариқ матбуот” саҳифаларига ҳам олиб кириш, ўқувчиларни “олди-қочди” асарлардан ҳақиқий адабиёт кўчасига етаклашга ҳам чақириқлар янграй бошлади. Лекин қайта мутолаа ҳам осон иш эмасдек кўринади, зотан ўзбек насрчилиги айнан Шўро мавкураси остида вояга етгани назарда тутилса. Ва қолаверса, бугунги ўзбек миллий мафкураси нуқтаи назаридан қаралса. Яқинда телевизиондаги бир кўрсатувда ана шу мавзу кўтарилди. Унда сариқ матбуотни қандай қилиб бироз, таъбир жоиз бўлса, жиддий адабиёт сари ундаш йўллари муҳокама қилинди. Сухандон бу йўлдаги ҳаракатлар бошланганини айтиб, бир рўзнома яқинда Абдулла Қаҳҳорнинг “Анор” ҳикоясини чоп этганини мисол қилиб келтирди. Шунда кўрсатувнинг асосий иштирокчиларидан бири бўлган таниқли ўзбек адабиётшуноси бунга кескин норозилик билдирди. “Бу жуда ҳам нотўғри иш бўлибди. Бу ҳикояни сира ҳам чоп этмаслик керак эди,” деди бу танқидчи ва ҳикоя ўзбек маданияти ва урф-одатларини ерга уриш учун Шўро мафкураси ундови билан ёзилганини айтди. “Ҳеч қачон ўзбек бировнинг боғидан анор ўғирламайди. Ўзбекка анор керак бўлса, қўшнисидан, маҳалласидан сўрайди. Керак бўлса унга бир тонна анор беришади,” деди у гулдурос қарсаклар остида. Маълумингизким, “Анор” ҳикоясида асар қаҳрамони ҳомиладор хотинига асал келтиради (хўжайинга билдирмасдан олинган). Лекин анорга бошқоронғи бўлган хотин бундан қаттиқ норози бўлгач, ўртада гап қочади. Йигит охири тунда кўчага чиқиб, қаердандир бир этак анор келтиради ва хотинининг олдига сочади. Ёзувчи анорни ўғирлаб келингани ҳақида очиқ айтмайди, лекин шунга ишора қилади. Албатта, ўқувчи гап анорда эмас, балки халқ ҳаётининг қанчалик ночорлигини тасвирлашда эканини англаб етади. Танқидчининг фикрича эса миллат обрўси учун тарихнинг энг оғир дамлари тасвирланган адабиётдан воз кечиш керакдек, гўё. Гўё, қайсидир адиб эллик-олтмиш йил аввал эмас, балки беш-ўн йил наридаги, одамларнинг девор суваш учун тайёрланган лойигача ўғирлаб кетилган дамларни қаламга олмаслиги лозимдек. Бу билан ўзбек халқини ҳамиятини ерга урган бўладими? Яқинда камина ҳамсуҳбат бўлган бир кишининг айтишича, у ўтган кузда дарвозаси ёнидаги ёнғоқ дарахтини тунда пойлаб ётиб ухлаб қолган ва бошини совуқ олдириб, ҳалигача тузалмаган. Унинг айтишича, ёнғоқни барибир ўғирлаб кетишган, шохидан битта-битталаб териб олишган. Бу йил савдогарлар ёнғоқни килолаб эмас, доналаб, донасини 12-17 сўмгача сотиб олгани учун авваллари ёнғоқ уриштириб юрадиган болаларга Худо берган. Ўзбек адабиётшуносларидан бири камина билан суҳбатда бадиий асар тўғридан-тўғри ёки рамзлар орқали бўлсада, ҳаётга қанчалик чуқур кириб борганлиги билан қимматли эканини айтади. “Бугунги кунда Абдулла Қаҳҳорнинг нафақат “Анор”, балки “Бошсиз одам” ҳикоясини ҳам қайта-қайта ўқишимиз керак. Чунки бугун аксаримиз ана шу ҳикоя қаҳрамонига ўхшаб кетаётгандекмиз,” дейди у. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Бунёд Бек блоги06 Декабр, 2006 | Bosh Sahifa 'Алло, мен рулдаман!' ёки яна 'салла деса калла' қабилида бўлдими?19 Январь, 2007 | Bosh Sahifa Олисдаги олов тафти ёки байрамдан байрамгача13 Ноябр, 2006 | Bosh Sahifa Ўз уйингни ўзинг асра, мактабингни ҳам!23 Октябр, 2006 | Bosh Sahifa 'Биздан қайтмаса Худодан қайтсин...'11 Октябр, 2006 | Bosh Sahifa Яна пахта ҳақида: қайси замонда яшаяпмиз?18 Сентябр, 2006 | Bosh Sahifa 'Поездингни жилдирган ўтхонаси билан дўнгалаги...'12 Сентябр, 2006 | Bosh Sahifa Пахта терими: "оқ олтин"ни олтин қуллар яратади05 Сентябр, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||