|
Байрам қувончлари ва ташвишлари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Тошкент кўчалари тоза ва равон, йўл четлари гуллар ва кўм-кўк майсаларга бурканган, норинж рангли махсус кийимдаги хизматчилар эртаю-кеч уларни парваришлаш билан овора. Одатда гавжум ва тало-тўп бозорлар ҳам озода, саришта ва батариб. Бозор бекатларида ҳамиша аридек ғужғон ўйнаб, пиёда ва автобусларга халақит бергувчи киракашлар “қувиб солингани” учун бу қадар батартиблик одатдан ташқари туюлса-да, бозорга кираётган кишига бироз сокинлик ҳиссини бағишлайди. Бозор ичига кирилса, бу сокинликка фаровонлик ҳисси ҳам қўшилгандек. Расталарда турган сотувчи хотин-қизлар фартукда, расталар ораси ёғ тушса ялагудек.
Байрам учун махсус янгитдан қўйилган расталарда гўшт қассоблардан кўра 300 ёки 400 сўм арзонга сотилмоқда. Мол гўшти 3600, қўй гўшти 4 минг сўм. Харидорлардан бири ростмана ҳайратланиб, “нега булар ўзларига зарар қилмоқда”, дея сўрайди. Раста ортидаги сотувчилар эса “шундай буйруқ бор” дея гапни қисқа қилади. Ёши элликларга борган аёл гапга қўшилиб, “сиз бозорга кеча, комиссия келганда тушмабсиз”, дейди. “Нархлар шунақа арзон бўлиб кетдики, комиссиянинг ортидан юриб бозор қилиб олганлар маза қилди,” дейди у ва авваллари ёнига яқин йўлаб бўлмайдиган тоғ асалини жуда ҳам арзон олганини қўшиб қўяди. Байрам арафасидаги бозорлар саришталиги ва кўчалар озодалиги ортида бир талай ташвишлар ҳам бўй кўрсатиб туради. Бекатлар атрофида миршаблар ҳуштагини чуриллатиб таксичиларни ҳайдаган. Бозор дарвозалари атрофида эса қўлда сут, тухум, кўкат ва боринг-ки пайпоқ ҳам сотиб юрадиган аёлларни миршаблар ҳайдаб солса, улар иккинчи дарвоза олдига туриб олишади.
Вилоятлардан пойтахтга ишга келганлар миршабларнинг кўпайиб кетгани ва кучайтирилган назоратдан нолир экан, айримлари шу кунлари Фарғона водийси билан Тошкентни боғловчи довон йўли ҳам ёпилармиш, деган миш-мишлардан хавотирда. Ободонлик ва фаровонлик ҳисси байрамга тайёргарлик машаққати билан уйқаш бўлиб кетганидан айримлар тезроқ байрам ўтса-да, ҳамма нарса яна ўз ўрнига тушса, дея бетоқат. Чунки, “арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари” ёзуви остидаги расталарда ўтирганлар товарини бошқалардан арзон сотиб, шаҳарликларга байрам кайфияти улашар экан, ўзлари бундай бахтиёр эмасдек туюлади. Шунингдек, байрам арафасида қилинадиган хайрия улашиш ва ободонлаштириш ишларига “кўнгилли-мажбурий” ҳисса қўшадиган тадбиркору фермернинг, кўча супуриш ва дарахтларни оқлашга оммавий тарзда жалб қилинадиган мактаб ўқувчисию-талабанинг кўнглида нима борлиги яна бошқа масала. | ИЧКИ САҲИФАЛАР 'Биз нечун севамиз' Владимир Путинни? 13 Март, 2007 | Bosh Sahifa Қайта мутолаа ёки Қаҳҳор домланинг 'анорлари'04 Феврал, 2007 | Bosh Sahifa Бунёд Бек блоги06 Декабр, 2006 | Bosh Sahifa 'Алло, мен рулдаман!' ёки яна 'салла деса калла' қабилида бўлдими?19 Январь, 2007 | Bosh Sahifa Олисдаги олов тафти ёки байрамдан байрамгача13 Ноябр, 2006 | Bosh Sahifa Ўз уйингни ўзинг асра, мактабингни ҳам!23 Октябр, 2006 | Bosh Sahifa 'Биздан қайтмаса Худодан қайтсин...'11 Октябр, 2006 | Bosh Sahifa Яна пахта ҳақида: қайси замонда яшаяпмиз?18 Сентябр, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||