|
Янги иншоотлар билан танишув ва холисликка чақириқ | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўтган ҳафтада марказий нашрлар мамлакат ҳаётидаги икки йирик воқеа - Президент Ислом Каримовнинг байрам олдидан фойдаланишга топширилаётган янги иншоотлар билан танишгани ва Олий Мажлис Сенатининг 7- ялпи мажлисига жиддий эътибор қаратган. Рўзномалар сешанба куни президентнинг Чилонзор туманидаги ўзгаришлар, хусусан, пойтахтнинг катта ва кичик халқа йўлларининг шу тумандан ўтувчи қисмида бажарилган ишлар, оилавий поликлиника ва маҳалла гузари кабиларни бориб кўргани ҳақидаги ЎзА мақоласини чоп этган. “Бунёдкорлик саодати” деб номланган мақолада пойтахтда амалга оширилган “бунёдкорлик” ишлари ҳақида батафсил сўз юритилади. “Биз бугун 15 йил илгари экилган дарахтнинг ҳосилини кўряпмиз. Қайси ишга қўл урмайлик аввало халқимизнинг қадр-қимматини оширишни асосий мақсад қилиб қўймоқдамиз....биз амалга оширган бунёдкорлик ишлари халқимизнинг қудратидан нишонадир,” дея Президент Ислом Каримовдан иқтибос келтиради муаллифлар. Айрим мустақил журналистлар эса президентнинг Чилонзорга ташрифи давомида кўрилган хавфсизлик чоралари ҳақида ёзар экан, шаҳарликлар бозор ва расталарнинг тақа-тақ ёпиб қўйилганидан хавфли эпидемия тарқалган бўлса керак деган шубҳага борганини айтади. Президентнинг шаҳар бўйлаб бу хил саёҳати ҳар йили Мустақиллик ва Наврўз байрамлари олдидан анъанага айланган ва бу ташрифлар охирга сониягача сир тутилади ҳамда шаҳар транспорти ва йўловчилар ҳаракатида жуда катта бетартибликларни юзага келтиради. Президентнинг шаҳардаги бунёдкорлик ишлари билан танишиши жума куни ҳам давом этгани ҳақида хабар берган айрим журналистлар. Рўзномалар Ўзбекистон мустақиллик даврида эришган ютуқларни мадҳ этувчи хорижий дипломат, тадбиркор ва журналистнинг эътирофларини ҳам чоп этган. Жумладан, “Ўзбекистон овози”да эронлик бир тадбиркор “Бу халқ буюк келажак яратади” деса “Халқ сўзи” рўзномасида 15 йилдан бери Ўзбекистонда ишлайдиган ҳиндистонлик журналист Алок Шекхар “Ўзбекнинг ҳар гапида меҳр мужассам” дейди. “Агар одамлардан уялмаганимда, Ўзбекистоннинг ҳар бир қадамида оёқяланг юрган бўлардим,” дея мамлакатнинг буюк ўтмишига ишора қилган Шекхар бугунги юзага келаётган шарт-шароитлар бир томондан “Оллоҳнинг инояти” бўлса, иккинчи томондан “шундай азиз юртнинг улуғ одамларига муносиб бўлган давлат раҳбарининг ақлу салоҳияти туфайли эканлигини бир лаҳза бўлсин унутмаслигимиз лозим,” дейди. Баъзи журналистлар фикрига кўра, Шекхар расмий Тошкент фикрини дастаклаши билан ардоқланади. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Светлана Ортиқова “Ҳуррият” рўзномасида эълон қилинган мақоласида журналистларни танқидий мақолалар ёзишда холис бўлишга чақиради. Жумладан, Ортиқова танқидий мақоланинг тасдиқлангани ҳақидаги масъул ташкилотлар жавоби рўзномалар юзини кўриши, лекин шикоятчи ёки журналист ноҳақ бўлиб чиққанда йўлланган жавоб ҳеч қачон матбуотда босилмаслигини айтади. Лекин матбуот хизмати раҳбари Ўзбекистонда журналистни нохолисга чиқариш қанчалик енгиллигини билмаса керак. Ортиқова хоним ҳатто рўзномаларга келаётган ва “Таҳририятга хатлар” рукни остида берилаётган фикру мулоҳазаларни, улар қанчалик шахсий бўлмасин, аввал суриштириб-текшириб кейин чоп этишни маслаҳат беради. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Ўзбекистон марказий нашрлари шарҳи21 Август, 2006 | Bosh Sahifa Истиқлол аскарлари, ҳаммабоп либос, оқ дўппи ва қора ниятлар14 Август, 2006 | Bosh Sahifa Август сафарбарлиги, валюта заҳираси ва ўзбекона қутқарув31 Июл, 2006 | Bosh Sahifa Куч-қудрат тимсоли, ғалла рекорди ва ярим йиллик якунлари24 Июл, 2006 | Bosh Sahifa Мустақиллик, 'ДЭУ' ва 'мияга зарарлар' ҳақида17 Июл, 2006 | Bosh Sahifa Ўлим жазосидан музқаймоқ ва "Тархун"гача10 Июл, 2006 | Bosh Sahifa Матбуот эркинлиги ва ҳаммомда юрган қизлар03 Июл, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||