|
Август сафарбарлиги, валюта заҳираси ва ўзбекона қутқарув | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
“Халқ Сўзи” рўзномасининг биринчи саҳифасидаги долзарб меҳнатга чақириқлар ва деҳқонларга меҳнатни ташкил қилишни ўргатувчи қўлланмага хос мақолалар беихтиёр дала “...“Халқ Сўзи” саҳифаларида август ойида бутун мамлакатимиз далаларидаги аҳвол ҳақида тезкор чиқишлар бериб борилади” дея ёзган рўзнома Сурхондарё вилоятига алоҳида эътибор беришини таъкидлайди. Чунки Сурхондарё мамлакат жанубида бўлгани учун “илк ҳосил шу ерда нишона” беради ва вилоят ўтган йили “қолоқликка барҳам беролмади,” деб ёзади рўзнома 1 август сонида. “Бугун тракторни ғўза қатор ораларида “йўрғалатиб” эмас, “одимлатиб” юргизиш керак бўлади” қабилида маслаҳатлар берган рўзнома нафақат вилоят ва туман ҳокимлари, балки қишлоқ ва маҳалла оқсоқоллари ҳам одамлар орасига кириб “барча меҳнат аҳлини пахтазордаги юмушларга сафарбар этиш борасида қизғин иш олиб бораётирлар” деб хабар беради. Марказий рўзномалар фермерлар ва механизаторлар ҳақида очерклар, мустақиллик даврида эришилган ютуқларини санаб ўтувчи Ўзбекистон қаҳрамонларининг мақолаларини чоп этишни давом эттириб, 15 йиллик “тўйга муносиб тўёна”лар тайёрланаётгани ҳақида хабар қилади. “Ўзбекистон Овози”нинг Марказий Банк раиси Файзулла Муллажонов билан қарийб икки саҳифалик суҳбати пул тизими соҳасидаги 15 йиллик сиёсатни сарҳисоб қилади. Жаноб Муллажанов ўтган йили аҳолининг пул даромадлари 44 фоизга ошгани, инфляция даражаси 1994 йилги 1132,4 фоиздан ўтган йилга келиб 7,8 фоизга тушганини айтади. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳиралари ўтган олти ой ичида 24,4 фоизга ошганини айтади, лекин унинг рақамлардаги ифодаси ўқувчига сир бўлиб қолади. Ташқи сиёсат борасида бу ҳафта ҳам сиёсий шарҳловчи Иброҳим Норматов байроқни қўлдан бермаган. “Ўзбекистон овози”даги “Лоқайд дунё” номли мақоласида Норматов жаноблари жаҳон ҳамжамиятини Ливандаги ҳалокатга лоқайдлик билан қарашда айблайди. Муаллиф БМТ хавфсизлик кенгашида Ливан масаласини муҳокама қилиниши ҳақида гапириб, ташкилотни можарога нохолис ёндашишда танқид қилади. “БМТ ҳатто битта жумлани ҳам ўтказа олмади. Унинг халқаро ҳакамлиги қаёқда қолди?” дея савол берган муаллиф жавобни “демократияни ниқоб қилиб олган” мамлакатдан қидиради. “Инсон ва Қонун” рўзномасидаги “Қози бўл, ҳакам бўл, инсоф билан бўл!” номли шарҳида жаноб Норматов айни БМТ ва номи айтилмаган “демократия даҳосини” янада кучлироқ танқид остига олади. “Моҳият” ҳафталигидаги бош мақолада эса Иброҳим Норматов хориж матбуотини Ўзбекистоннинг 15 йиллик ташқи сиёсатидаги ҳар бир қадамга турли тамғалар босишга уринишда айблаган. Ташкилот “...ўтган 12 йиллик фаолияти давомида аёллар ва ёшлардан иборат гуруҳлар тузиб, улар учун 183 минг доллар сарфлаб....ўнлаб опа-сингилларимизни хорижга қишлоқ хўжалиги соҳасини эмас, балки “инсон ҳуқуқларини” ўрганишга юборди” деб ёзади муаллиф Умид Арслонбеков. Муаллиф ёш мустақил давлатларга ахборот уруши эълон қилинган пайтда фуқароларни огоҳликка ундаб, муросасиз курашга тайёр туришга чорлайди. “Ҳуррият” ҳафталигида эса Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизмати фақат Тошкентда доимий рўйхатдан ўтган фуқароларга ёрдам кўрсатишини танқид қилиб, бу конституцияга ҳам зид экани, инсон ҳаётини сақлаб қолиш унинг миллати ёки доимий рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигига боғлиқ бўлмаслиги лозимлигини таъкидлайди. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Август сафарбарлиги, валюта заҳираси ва ўзбекона қутқарув31 Июл, 2006 | Bosh Sahifa Куч-қудрат тимсоли, ғалла рекорди ва ярим йиллик якунлари24 Июл, 2006 | Bosh Sahifa Мустақиллик, 'ДЭУ' ва 'мияга зарарлар' ҳақида17 Июл, 2006 | Bosh Sahifa Ўлим жазосидан музқаймоқ ва "Тархун"гача10 Июл, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||