|
Ўлим жазосидан музқаймоқ ва "Тархун"гача | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
қилишни давом эттирди. Ички саҳифаларда эса ижтимоий иқтисодий ислоҳотлар жадаллиги. Бу ҳафтадаги йирик мақолалардан бири - Ўзбекистон бош прокурори Рашитжон Қодировнинг марказий рўзномаларда ўзбек ва рус тилларида чоп этилган “Инсоннинг яшаш ҳуқуқи устивордир” номли прокуратура фаолиятини сарҳисоб қилувчи мақоладир. Бош прокурорнинг йилда бир-икки марта матбуотда чиқиши анъанага айланган. Бош прокурорнинг бу галги чиқишини Ўзбекистон президентининг яқинда эълон қилинган ўлим жазосини бекор қилишга тайёргарлик кўриш борасидаги фармонидан туртки сифатида кўриш мумкин. Бош прокурор мамлакатда ўта оғир жиноятлар содир этиш беш йил ичида қарийб икки баробар камайгани ҳамда Ўзбекистонда ҳар юз минг кишига 150 нафар маҳбус тўғри келишини таъкидлаб, бу рақам бошқа мамлакатлар, жумладан, АҚШ, Россия ва қўшни мамлакатларда анча баланд эканини айтади. Ўзбекистон “инсон ҳуқуқлари ҳимоясида янги марралар сари изчил ҳаракатини давом эттирди,” дейди Қодиров. “Халқ Сўзи” рўзномаси ҳафта бошида Ўзбекистонда компьютер ўйинлари бўйича тўртинчи чемпионат ўтказилгани ва жаҳон чемпионатига йўлланма олган ўйинчилар ҳақида хабар берса, ҳафта охирига келиб компьютер ўйинларининг хавфи ҳақида огоҳлантиради. Компьютер ўйинларининг зўравонликка чорлаши ва ёшлар соғлигига зарари тўғрисида хориждан мисоллар келтирган муаллиф Тошкентдаги аксар интернет кафелари аслида интернетга уланмасдан фақат ўйинлар учун мўлжалланганини айтади. Агар клубда аксар қизлар ўтирган бўлса, бу жойда интернет бўлади, лекин эҳтиёт бўлинг, “ишқий саргузаштлар борасидаги суҳбатлар устидан чиқиб қолишингиз мумкин,” дейди муаллиф Хуршид Раупов. “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” шу мавзудаги бир қадар тарқоқ ва юзаки таҳлилда болалар кўп вақтини телевизор ва компьютер экрани қаршисида ўтказаётгани ҳақида бонг уриб, уларни ўзгалар ҳаётига томошабин қилмай “сувни бошидан бир ўзанга солиш”га чақиради. Америкада болаларни ёшлигидан бир ихтисос сари йўналтириш тажрибасини мисол келтирган муаллиф аслида бу тажриба “шарқда, ўзимизда кенг тарқалган бўлиб” америкаликлар уни фақат амалда қўллашган дейди. “Ҳуррият” ҳафталиги бугунги ўзбек маданий ҳаётидаги долзарб масалалардан бири, эртаю-кеч радио ва телевидениедан тинимсиз янграйдиган қўшиқларнинг савиясини танқид қилади. Муаллифнинг “қаёққа қарама, ҳамма жойни қўшиқчи босиб кетди” деган иддаоси бугун барча бирдек эътироф этадиган ҳақиқат. “Қўшиқчиликми ё лўттивозлик” номли мақоласида муаллиф Алижон Эшбой бугун энг оммабоп саналган қўшиқлар матнидан мисоллар келтиради. Мана улардан баъзи бирлари: “Анҳор бўйида кафеда танишганмиз, Муаллиф замонавий ўзбек реппери Шоҳруҳхон репертуаридан ҳам мисол келтиради: “Модний прикид, “Моҳият” ҳафталиги ҳам ушбу мавзуни юмор тиғи билан тирнаб ўтган. Футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги ўйинлар ҳам рўзномаларда акс этган. “Ўзбекистон овози” рўзномасида Хол Муҳаммад Ҳасан ўзбек футбол ишқибозлари дардини шеърга солгандек. Муаллиф шеърида жаҳон футболи юлдузларини фахр билан тилга олар экан: “Авлиёлар руҳи қўллагай ишон, | ИЧКИ САҲИФАЛАР Матбуот эркинлиги ва ҳаммомда юрган қизлар03 Июл, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||