Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 03 Июл, 2006 - Published 11:41 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Матбуот эркинлиги ва ҳаммомда юрган қизлар
Ўзбекистон марказий газеталари
Июнь ойининг сўнгги ҳафтасида Ўзбекистондаги рўзномаларнинг аксарияти одатдагидек расмий ҳукумат хабарлари, президент фармонлари ҳамда уларнинг бажарилиши ҳақидаги хабарларни чоп этиши қаторида, Шўро матбуотига хос анъанавийликни ҳам давом эттирди.

"Халқ сўзи" рўзномасининг саҳифаларини Ўзбекистон қаҳрамонлари ҳамда илғор фермер, қурувчи ёки муҳандис суратлари эгаллаган.

Ўтган ҳафтадаги рўзномаларнинг аксар, айрим ҳафталик рўзномаларнинг барча саҳифалари 27 июнь куни нишонланган матбуот кунига бағишлангани бу йил журналистлар байрамини нишонлашга катта эътибор берилганини кўрсатади. "Ҳуррият", "Адолат", "Моҳият" каби ҳафталик рўзномаларнинг биринчи саҳифасида матбуот куни муносабати билан президентнинг ўзбек журналистларига йўллаган табриги жой олган. Кейинги саҳифаларда эса турли табриклар билан бир қаторда бугунги ўзбек журналистикасига бағишланган мақола ва интервьюлар ўрин олган.

“Ҳуррият”даги интервьюда профессор Файзулла Мўминов Ўзбекистонда ҳали журналистикага оид дарслик яратилмаганига эътибор қаратади. “Журналистларимизнинг бугунги кун талабларига қониқарли жавоб бера олмасликлари сабабларининг бир учи ҳам шунга бориб тақалади,” дейди профессор. Журналистларни ахборот асрига мос қадам ташлашга чақирган Мўминов матбуот эркинлиги бунда қандай рол ўйнашини эътибордан соқит қилади.

“Туркистон Пресс” ахборот агентлиги сиёсий шарҳловчиси Иброҳим Норматов эса сўз ва матбуот эркинлигини бош мавзу қилиб чиққан. “Жаҳон матбуоти билан бўйлашиб” дея номланган ва президент нутқларидан иқтибослар келтирилган мақоласида Иброҳим Норматов нега “ўзимиз гувоҳи бўлган воқеа-ҳодисаларни, жамиятимиздаги иллатларни, одамларни қийнаётган муаммоларни матбуотда дадил кўтариб чиқишга ботина олмаймиз? Нега нуқул статистик ҳисобот тарзидаги мақолалар ёзиш билан ўзимизнинг савиямиз қай даражада эканлигини ошкор қилишдан уялмаймиз?” дея савол беради.

Бироқ сўз эркинлиги ҳақида бонг урган муаллиф даставвал журналистларни жиддий огоҳлантиради. “...Ҳар қандай масалага ёндашишда ва ҳар қандай мавзуни тилга олишда, аввало, Ватан шаънини, миллат обрўсини, миллий ва маънавий қадриятлар қадрини унутмаслигимиз керак,” дейди у. Бироқ муаллиф ўзи айтганидек, журналист ўзи гувоҳ бўлган ва ёзиши лозим бўлган қандай воқеа-ҳодисалар Ватан шаъни ва миллат обрўсига мос келмаслиги ҳақида ҳея нарса демайди.

“Ўзбекистон Овози” рўзномаси 29 июнь сонида ёшларнинг кийиниш маданияти мавзусида баҳс-мунозара очади. “...ёшларимизнинг ғарбона телба-тескари кийинишларга ружу қўяётгани кишини ташвишга солади,” дейди биринчи саҳифадаги баҳсни бошлаган филология фанлари доктори Муслиҳиддин Муҳиддинов. “Чунки ўз кийимини мода деб тиқиштираётганлар эртага ўз сўзини ҳам айттиришга, дунёқарашини сингдиришга уринади,” дейи муаллиф.
“Ярим яланғоч кийиниш”, “...кийган кийими торлигидан кўчада барчанинг эътиборини тортиш аслида ...маданият белгиси эмас, балки энг катта маданиятсизлик ҳисобланади,” деб ёзган муаллиф оила, маҳалла, мактаб, олий таълим муассасалари ўртасида кийиниш маданияти бўйича маълум бир концепция ишлаб чиқишни таклиф этади.

“Моҳият” ҳафталигида эса Дилором Фахриддинова ушбу мавзуни давом эттирар экан “қизларимиз чет эл қизларига ҳавас қилиб, тор шим, очиқ-сочиқ либослар кийиб, қўпол қилиб айтганда, ўзларини ҳаммомда юргандек ҳис қилишади,” деб ёзади. “Улар шунчаликка бориб етишдики, ҳатто йигитларга совчи юборишмоқда. Хиёбонларда юриб бўлмайди. Ўзбекнинг кумушбибилари ва зайнаблари сигарета чекишиб, ароқ ичишмоқда. Мана сизга замонавийлик,” дейди муаллиф.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy