|
Куч-қудрат тимсоли, ғалла рекорди ва ярим йиллик якунлари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
мажлисига қаратилди. Рўзномалар Президент Ислом Каримовнинг давлатга 6 миллион 100 минг тоннадан ортиқ буғдой топширган ғаллакорларга табрик хатини чоп этиш билан бирга ўз қутловларини акс эттирувчи мақола ёки шиорлар билан саҳифаларини безаган. Президент ўз мактубида ғалла ҳосилдорлиги мустақилликнинг дастлабки даврига нисбатан тўрт ярим баробар, ялпи ҳосил эса олти ярим баробар ошганлигини таъкидлаган. Президент қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар ҳақида гапириб, бу йилги хирмоннинг 81 фоизи фермер хўжаликлари томонидан етиштирилгани унинг қудратли кучга айланиб бораётганидан дарак беришини айтган. “Халқ Сўзи” рўзномаси биринчи саҳифа бошида янги очилган шиор ёки хитобсимон рукнларда “Бу қутлов азамат деҳқонларимиз ғайратига ғайрат қўшади,” “Давлатимиз раҳбари, ҳукуматимизнинг иқтисодий сиёсати замирида, аввало, инсон омилига эътибор, халққа ғамхўрлик мужассам,” “Мустақиллик шодиёнасига муносиб туҳфалар билан борайлик,” дея хитоб қиладики, бу собиқ шўро мафкураси гуллаган даврдаги матбуот саҳифаларини эслатади. Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов эса “Ўзбек нони” номли шеърида “Юртим, буюклигинг билди кенг жаҳон, Тўлди омборларинг ўз донинг билан” дея ёзади. “ЎзДЭУавто”нинг 10 йиллиги ҳақида ҳам рўзномалар ана шундай кўтаринки кайфиятда ёзишган. “Халқ Сўзи” мамлакат куч-қудрати тимсоли дея таърифланган завод 367 мингдан зиёд автомобиль ишлаб чиқаргани ҳақида ёзар экан, автомобилсозлар мустақилликнинг 15 йиллиги нишонланадиган йилда 120 мингталик маррага етишини айтади. Ҳукуматнинг мажлиси ҳақида ёзган рўзномалар унда ярим йиллик натижаларига танқидий назар ташланганига урғу беришган. Германиядаги “Alive” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбарининг Ўзбекистон раҳбариятининг ўлим жазосини бекор қилиш қарорини қутлаб ёзган мактуби ҳам асосий рўзномаларда чоп этилган. “Моҳият” ҳафталигида Иброҳим Норматов Санкт-Петербургда ўтган G8 саммитини шарҳ қилар экан, унда Россия президентининг мавқеи мустаҳкамланганини фахр билан тилга олади. “...Путин демократияни даъво қилувчиларни мулзам этиб, Ироқдаги каби демократиядан худо асрасин, деди...аммо мағлуб томон вазиятни табассум ва ачом-ачом билан енгиб ўтди” деб ёзади у. Россия саммитни жуда яхши уюштирганини таъкидлаган шарҳловчи, “ҳар қандай ҳолатда ҳам меҳмон иззатини билгани маъқул эканлигини мезбон ўз ибрати билан исботлаб қўйди” дея хулоса қилади. “Ҳуррият” ҳафталиги қолган рўзномалардан фарқли ўлароқ, бу ҳафта ҳам ўқувчилар эътиборига долзарб муаммолардан бирини ҳавола этган. Унда водийдаги вилоятларни пойтахт билан боғлаб турувчи ягона автомобиль йўли - Қамчиқ довони орқали нега ҳанузгача автобуслар қатнамаётгани мунозара қилинади. Муаллиф Зуҳриддин Исомиддинов бунинг сабаби йўл ҳануз автобус қатновига жавоб бера олмаслигими ёки бошқа манфаатдор гуруҳлар борми дея фикр юритади. “Ўзбекистон овози” рўзномаси бугун мамлакатда етти ёшдан етмиш ёшгача барчанинг фикри-зикрини ўғирлаган лотереялар ўйини ҳақида ёзиб, олти йилдан буён лотереяда ютиб олган "Нексия" машинасини ололмай юрган киши ҳақида ҳикоя қилади. Муаллиф фуқаролар ҳуқуқини ким ҳимоя қилади деб мурожаат қиладию, лекин бугун Ўзбекистонда лотерея хуружи қай даражада экани, бунда ҳатто ёш болалар ҳам кенг иштирок этиши ва бундай ўйинларнинг маънавий ахлоқий томонлари ҳақида сукут сақлайди. Мухлислар мактублари Behzod Nazarov, Toshkent Буғдой кўпайди, ноннинг нархи шитоб билан кўтарилмокда. Машиналаримизни эса қўяверинг. Уни сотиб олиш учун неча йиллик маошга тўғри келишини ҳисоблаб кўрганмисиз? Энг кам ойлик иш ҳақи ўн минг сўм атрофида. "Нексия"нинг баҳоси эса ўн икки миллион сўм. Ўртача ойига юз мингдан жамғариб борсангиз ҳам ўн йил вақт керак бўлади машина сотиб олишга!!! | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||