Тожикистонлик меҳнат муҳожири кундалигидан - еттинчи ҳикоя

Москвадан уйга қайтаётганимда онажонимнинг дийдорларига тӯяман, узоқ-узоқ, тӯйиб-тӯйиб суҳбатлашаман, ишларига қарашаман, ана ундан кейин қолган вақтда дӯстларим, қариндошларим билан гурунглашаман, деб ӯйлагандим.
Қишлоғимда бӯлган вақтимда ҳеч ким билан, ҳеч бир нарса билан ишим бӯлмаслигига, атрофда юз бераётган воқеаларга, юмшоқ қилиб айтганда, бутунлай эътиборсиз бӯлишга аҳд қилгандим.
Лекин бир жамиятда бутунлай яшайсанми, муваққат яшайсанми, бепарво яшаш мумкин эмаслигини яна бир марта тан олдим. Худди шундай Москвада яшаб-ишлаб юрганимда ҳам барибир у ерда юз бераётган айрим воқеалардан қувонардим, айрим ҳодисалардан ранжирдим.
Бу воқеа-ҳодисалар менга ва Россиядаги бошқа юртдошларимга алоқадор, тегишли бӯлиш-бӯлмаслигидан қатъий назар қувонганимда бу қувончимни бошқалар билан ӯртоқлашардим, куйинганимда кечалари уйқум қочарди…
Айб мошдами, тошдами, низо чиқмасин
Шу кунларда қишлоғимизда, Хӯжандда тӯрт киши тӯпланса, суҳбат мавзуи қӯшни Қирғизистон билан муносабатларга бориб тақаладиган бӯлиб қолди. Ҳатто, Россия мавзуи ҳам иккинчи даражали бӯлиб қолди.
Матбуотда ёзишларича Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги нотинчлик икки мам-лакат чегарачилари орасидаги отишмадан бошланган. Ана кеча Суғд вилояти ҳукумати раиси Абдураҳмон Қодирий журналистлар билан ӯтказилган матбуот йиғинида шу мавзу-даги саволга жавоб бераётиб аслида Қирғизистон томондан йигирма чоғли қуролли Тожикистон ҳудудига, етмиш метрча ичкарига кириб келганини айтди.
Унинг гапига қараганда, агар бор-йӯғи беш нафар бӯлган тожик чегарачилари бир тепалик ортига яшириниб олиш-маганда уларнинг ҳаммаси отилган ӯқлардан ҳалок бӯлишлари мумкин экан. Бу ҳақда оғир яраланиб, ҳозирда даволанаётган чегарачи йигит ҳам батафсил айтиб берган.
Вилоят ҳукумати раиси Тожикистон тарафда ҳеч қандай айб йӯқлигини айтар экан, айни бир пайтда икки қӯшни мамлакат орасида ҳеч қачон низо келиб чиқмаслигига журналистларни ишонтиришга ҳаракат қилди. У воқеа юз берган жойда бӯлганини, Боткенда бу вилоятнинг раиси билан учрашув илиқ ӯтганини айтди.
«Мен Боткен вилояти раисига, у менга тӯн кийдирдик», деди Абдураҳмон Қодирий.
«Билмадим, айб мошдами, ё тошда, ишқилиб икки орада ҳеч бир низо чиқмасин», дей-дилар машиналарида қирғизистонликларни ҳам манзилларига тез-тез олиб бориб-келиш-ларини айтган акам.
Бир ёқда кӯмир қимматлади, иккинчи томонда уннинг нархи ошган
Лекин ҳукуматдорлар тез бартараф этилади, дея ҳисобланаётган чегарадаги низо ҳар икки тарафдаги оддий одамларни ташвишга солиб қӯйди. Кӯп ерларда чегара ёпиб қӯ-йилди.
«Мен Исфаранинг Чоркӯ қишлоғига юк ташийман. Чоркӯга Қирғизистонга қарашли кичкинагина Қорабоғ қишлоғидан ӯтиб бориб-келардик. Энди қишлоққа кириш-чиқиш йӯллари тӯсиб қӯйилган. Ҳозир Тожикистоннинг бошқа қишлоқларидан айланма йӯллар-дан ӯтиб боряпмиз. Бу йӯлларда юриш осон эмас», дейди биздан бир кӯча нарида тура-диган КамАЗ машинаси ҳайдовчиси.
Бизга кӯмир асосан Қирғизистоннинг Сулукта шаҳридан ташиб келинарди. Янги йилга келиб нархи тушиб бораётган кӯмир ӯтган ҳафта кескин қимматлашиб кетди. «Уч кунда кӯмир нархи бир ярим баравар кӯтариладими, жиян», дейдилар тоғам бош қашиб.
Янги йилга яқин сӯқимга боққан молларини сотган қӯшним ӯтган ҳордиқ куни мол олиш мақсадида бозорга чиқибди. «Қуруқ қайтдим. Мол нархи кӯтарилганига ҳайрон бӯл-дим. Чунки бу йил хашак бултурги йилдагидан анча арзон. Сӯраб-суриштирсам, Қирғи-зистондан мол ӯтказмай қӯйишибди», ёзғиради қӯшним.
Қирғизистонда эса уннинг нархи кӯтарилиб кетибди. Бирданига учдан бирга ошибди. Ҳозир Хӯжанд атрофида, Қайроққумда тегирмонлар сони кӯпайиб кетган. Тожик ишби-лармонлари Қозоғистондан вагон-вагон буғдой олиб келиб, тегирмонларда янчишади. Ана шу тегирмонларда тайёрланган унни қӯшни қирғизистонликлар ҳам олиб кетишарди. То-жикистонлик ун сотувчилар харидор кӯпайиб, маҳсулотлари ӯтаётганидан, қирғизистон-ликлар арзон ун олаётганликларидан хурсанд эдилар…
«Нега ӯтдинг, қандай ӯтдинг?»
«Нима бало, энг яхши қӯшнимиз билан борди-келдиларимизга кӯз тегдими», дейдилар онам.
Тӯғри, илгарилари ҳам гоҳ Қирғизистон фуқаролари, гоҳ чегарачилари билан бизнинг фуқароларимиз ё чегарачиларимиз орасида можаролар бӯлиб турарди. Кӯпинча можаро ё ер, ё сув устидан келиб чиқарди. Акамнинг айтишларича ҳали СССР бӯлган пайтда ҳам сув устидан икки орада жанжал келиб чиққан, ӯшанда бир ӯсмир ҳалок бӯлган, бир неча одам яраланган экан.
Лекин, менимча, барибир бу яқин орада энг шаффоф ва тинч чегара Қирғизистон ва То-жикистон чегараси саналарди.
Узун йӯлнинг бир томонида Тожикистон қишлоғи, иккинчи томонида Қирғизистон ову-ли. Тожикистондан юрадиган «маршрутка» - йӯналишли такси машиналари Қирғизистон овулига кириб, у ерлик йӯловчилар оғирини енгил қилади. Шундайгина йӯл ёқасидаги қирғизларнинг мол бозорида савдони пишитган тожикистонликлар қӯй-молларни олиб ке-таверишади.
Тожикистон бозорларида оқ қалпоғи билан ажралиб турган қирғизистонликлар бемалол истаган нарсаларини сотиб олиб, уйларига олиб кетишади.
Тожикистон йӯлларида Қирғизистон машиналари, Қирғизистон йӯларида Тожикистон машиналари эмин-эркин ҳаракат қилишади…
Ана энди чегара қаттиқ кӯриқланмоқда. Айниқса, Қирғизистон қишлоқлари орасидаги бизнинг Ворух анклавимиз аҳолиси Исфара шаҳри, вилоят маркази -Хӯжанд, бошқа ман-зилларга борди-келдига қаттиқ қийналмоқда.
Қирғизистон машиналари Тожикистонга, Тожикистон машиналари Қирғизистонга қӯ-йилмаяпти. Тожикистонга қирғизистонликларнинг, Қирғизистонга тожикистонликларнинг ӯтишлари қийинлашган. Чегарадан ӯтганлар ҳам тӯхтатилиб, «нега ӯтдинг, қандай ӯт-динг», қабилида сӯроққа тутилмоқда…
Мен бу гапларни кундалигимга ёзар эканман, можаронинг асил сабаблари аниқланиб, айбдорлар жазоланишига, икки орадаги англашилмовчилик тезда бартараф этилишига, муносабатлар яна аввалги изга тушишига ишонаман.
Ишонаман ва онамларнинг «Қӯшни билан кичикми, каттами жанжал яхшиликка олиб бормайди. Худойим инсофсизларга инсоф берсин!», деган дуоларига қӯл очаман.
Умид












