BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Ўзбекистон, Марказий Осиё ва Кавказ: кимнинг қўли баланд? Россиями ёки АҚШ? Видео
Ўзбекистон дохил Марказий Осиё ва Жанубий Кавказни ўз ичига олган сиёсий шахмат майдонида қайси ўйинчининг доналари илғорроқ ва журъатлироқ сурилмоқда? АҚШ ёки Россия?
Россиялик аскарлар ўз сафдошлари қўмондонлар буйруғи билан қатл этилганини айтиб беришди
Би-би-си Украинадаги фронт чизиғидаги ҳаёт даҳшатларини фош қилган россиялик аскарлар билан суҳбатлашди.
Ўзбекистонлик фермерлар қанчалик эркин? Инсон ҳуқуқлари ташкилотининг ҳисоботи нималар дейди?
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилган ўзгаришлар халқаро миқёсда, айниқса мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида юқори баҳоланади. Бироқ, тизимнинг ички қатламларидаги муаммолар ва фермерларнинг ҳуқуқий ҳолати ҳамон жиддий хавотирларга сабаб бўлаётгани айтилади.
Рамазон: Рўза тутганда танангизда нима содир бўлади?
Ҳар йили миллионлаб мусулмонлар Рамазон ойида кун отишдан ботишгача 30 кун рўза тутади. Бу соғлиқ учун фойдали бўлиши мумкинми? 30 кун рўза тутганингизда танангизда қандай ўзгаришлар рўй беради?
Фарғона боғчаларида 62 бола заҳарланди: "Синов"даги тизимнинг навбатдаги қурбонлари
Фарғонада бир нечта боғча тарбияланувчиларида ичак касаллиги белгиларининг аниқланиши 62 боланинг шифохонага ётқизилишига сабаб бўлди. Бу ҳолат боғчалардаги овқатланиш сифати, тендерлар ва санитария талабларига риоя этилиши ҳақидаги саволларни яна кун тартибига олиб чиқди.
Зеленский Би-би-сига: "Путин Учинчи жаҳон урушини бошлади ва у тўхтатилиши керак"
Украина президенти уруш бошланганига тўрт йил тўлиши олдидан, Киевда Би-би-си мухбири Жереми Боуэн билан суҳбатлашди.
"Деярли ҳар бир оиладан кимдир урушда" – Эркакларини урушда йўқотган рус қишлоғи
Россиянинг Узоқ Шарқида жойлашган олис Седанка қишлоғида жангга лаёқатли ёшдаги эркакларнинг деярли барчаси Украинадаги урушга кетган.
Рамазон. Савол ва жавоб: Тишни ювиш рўзани бузадими, рўзадор тупугини ютса нима бўлади?
Муқаддас Рамазон ойида худди шу каби саволлар сизни ҳам қизиқтираяптими? У ҳолда ҳофизи Қуръон, диний илмлар бўйича илғор Шобир Ҳасаннинг жавоблари билан танишинг.
Нега аёллар ҳозир ҳам менопауза аломатларини яширишга уринади ва бунинг зарари борми?
Кўплаб аёллар менопауза атрофида ҳали ҳам уят ҳисси борлигини ва бу ҳақда очиқ гапира олмасликларини айтишади. Бироқ, аломатларни яшириш ёки менопаузани ниқоблаш жуда чарчатиши мумкин.
Видео
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Ўзбекистон
Дунё
Муҳаррир танлови
Ўзбекистон: АҚШ билан янги платформа, блогерларга жазо, Британиялик Лорд билан нималар гаплашилди?
Ўзбекистонда муҳим воқеалар кетма-кетликда юз бермоқда: блогерлар фаолиятида тартиб кучаймоқда, йирик халқаро инвеститсиялар учун янги эшиклар очилмоқда ва дунёнинг етакчи мамлакатлари билан ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда.
Дунё тартиботи ўзгармоқдами - Ўзбекистон қаердан ўрин олади? Видео
Ўзбекистон иттифоқчилари томонидан яккаланаётган Америкага яқинлашиб нима ютиши мумкин? Буни империалистик иштаҳалари очилаётган Россия қандай қабул қилмоқда?
Ҳиллари Клинтон Трамп маъмуриятини Эпштейн ҳужжатларини бости-бости қилишда айблади
Ҳиллари ва Билл Клинтонни Эпштейн жиноятларининг қурбонлари ҳеч нимада айблашмаган. Клинтонлар ўша вақтда Эпштейннинг жинсий жиноятларидан бехабар бўлишганини айтишган. Клинтон хонимнинг айтишича, Клинтонлардан Трампдан эътиборни чалғитиш учун фойдаланилмоқда.
Жинсий аъзонгизга кириб оладиган паразитларни биласизми? Улар бутун дунёга тарқалмоқда
Янги тадқиқотларга кўра, мутант "гибрид" паразитлар жинсий аъзоларга инфекция юқтирувчи касалликнинг халқаро миқёсида тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.
Дунё Иккинчи Жаҳон урушидан олдинги ҳолатга қайтмоқда. Бизни нима кутаяпти?
Иқтисодий депсиниш ва тенгсизликнинг ўта юқори даражаси демократик институтларга ишончни ўлдиради. Шунинг учун ҳам Трамп Иккинчи Жаҳон урушидан кейин юзага келган тартибдаги "узилиш"нинг аломати эмас, сабабидир, деди Канада Бош вазири Марк Карни.
Эроннинг АҚШ ҳужумига бу сафарги жавоби нима учун бошқача бўлиши мумкин?
Теҳрон АҚШнинг ҳар қандай ҳужумини ўтган ёздаги урушнинг давоми сифатида қабул қилишини айтди. Шунинг учун Эроннинг жавоби янада қаттиқ ва жиддий бўлиши мумкин.
Ўзбекистон ва минтақа: ДХХ жазо муқаррарлигини айтди, Марказий Осиёдан Ғазога ёрдам борди, Жавоҳир ИШИД топшириғини бажарганми – Россия ўзбекистонликни 20 йилга кесди
Ўзбекистон ва минтақада нима гап – BBC Ўзбек хизматининг минтақавий дайжести.
Қирғизистон: собиқ хавфсизлик раиси Қамчибек Ташиев ўзининг ишдан олинишини изоҳлади (видео)
Президент Садир Жапаров томонидан 10 феврал куни имзоланган фармонга кўра, Қамчибек Ташиев Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари - Давлат Миллий Хавфсизлик Қўмитаси раиси лавозимидан озод қилинди.
Ўзбекистон коррупция бўйича халқаро рейтингда яна пасайди
Икки йил аввал чиқарилган Ўзбекистон президентининг фармони ва Сенат қарорига кўра, Халқаро Транспаренси индекси “Ўзбекистон учун устувор” 15 рейтингдан бири ҳисобланади.
Канада: қуролли "кўйлак кийган аёл" ўрта мактабга ҳужум қилди
CBC радиосига гапирган Тамблер Риж ўқувчисининг айтишича, у синфдошлари билан синф хонанинг эшигини ичкаридан тўсиб олган. У синфдошлари билан анча вақт ичкарида қолишгани ва нималар бўлаётганидан бехабар бўлишганини, сўнг отишма акс этган суратларни телефонида кўрганини айтади.
Президент Жапаров хавфсизлик раҳбари Қамчибек Ташиевни нега ишдан олди?
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров 10 феврал куни имзо қўйган фармонга биноан Қамчибек Ташиев Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари - Давлат Хавфсизлик қўмитаси раиси лавозимларидан бўшатилди. Президент Жапаров нега бундай қарор қабул қилганини тушунтирди.
BBC Ўзбек ТВ Дастури
Афғонистон учун Ўзбек тилида ТВ дастурлар архиви Янги видеолар https://www.youtube.com/@bbcnewsuzbek





































































