Бош вазир Масимов куйдиргини "ўз назоратига олди"

Қозоғистон ҳукуматининг махсус мажлисида Бош вазир Карим Масимов куйдирги касаллиги тарқалиши олдини олиш учун ветеринария назоратини ҳамда ва куйдиргини юқтириб ўлган қорамол кўмилган жойларни қўриқлашни кучайтиришни буюрган.
Қозоқ расмийлари Қарағанда вилоятида 8 инсон куйдиргини юқтиргани, уларнинг икки нафари ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар тарқатмоқдалар.
Қозоғистон Миллий иқтисодиёти вазирлигининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси тарқатган хабарга кўра, 19-20 июнь кунлари Қарағанда вилоятининг "Эркиндик" қишлоғининг 9 яшовчиси куйдирги хасталигини юқтирган деган гумон билан шифохонага ётқизилганлар.
Улар орасида 10 ёшли бола ҳам бўлган.
Шифохонада бир аёл ва бир эркак оламдан ўтган.
Расмийларнинг хабар қилишларича, "Эркиндик" қишлоғидаги 70 киши шифокорлар назоратига олинган.
23 июндан буён куйдиргига чалиниш янги ҳолатлари аниқлангани йўқ", дейилади Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси тарқатган хабарда.
Қишлоқда 22 июндан карантин эълон қилинган.
Куйдирги вирусни юқтирган мол гўштини ейиш оқибатида тарқалгани айтилмоқда.
Куйдиргини юқтириш 11 ва 14 июнь кунлари рўй берган.
- Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
- ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
- Instagram - BBC UZBEK
- Twitter - BBC UZBEK
- Odnoklassniki - BBC UZBEK
- Facebook - BBC UZBEK
- Google+BBC UZBEK
- YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
- Skype - uzbekbbclondon
- bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг












