Қирғиз ҳуқуқбонлари: Азимжон Асқаров тезда озод этилиши керак

«Бир дунё - Қиргизистон» инсон хуқуқлари ташкилоти Азимжон Асқаровнинг саломатлиги оғирлашиб кетганлиги туфайли унинг зудлик билан озод қилиниши лозим деб айтмоқда.
Қиргизистондаги инсон хуқуқлари ҳимоячилари ўтган ҳафтада Қирғизистон Республикаси Президентига, Қирғизистон парламентига ва Олий судга Азимжон Асқаровнинг саломатлиги ҳақида мурожат қилишган.
“Азимжон Асқаровнинг саломатлиги жуда оғир. Унинг устига Аскаров олтмиш ёшдан ошган. Саломатлиги ҳақида врачларнинг хулосалари бизда бор. У қамоқхонадаги ертўлада ўтиради. Қирғизистон ҳукумати Аскаровга амнистия берса бўлар эди”, - дейди инсон хуқуқлари ҳимоячиси "Ылым шами" ташкилотининг раҳбари Азиза Абдирасулова.
Кўп йиллар давомида инсон хуқуқлари ҳимоячилари Аскаровни озод қилиш масаласини кўтариб келишмокда. Бир ой аввал БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Бишкекка келганида ҳам Азимжон Асқаров масаласига эътибор қаратганди.
Азимжон Асқаров 2010 йил 16 июнда Қирғизистон жанубидаги фожеавий июн воқеаларидан кейиноқ қамоққа олинган. Уни июн воқеалари жараёнида оммавий тартибсизликлар ташкил қилишда ва маҳаллий милиция зобитини ўлдиришда шерикликда айблашган. 2010 йил 15 сентябрда Асқаров умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Азимжон Асқаров бу айбловларни ҳамиша инкор этиб келган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












