Сўз Сизга: Россия ҳукумати миллатчи гуруҳларни дастаклайдими?

Сурат манбаси, Reuters
Москвада кечган миллатчилар юриши бу йил «аввалгиларга ўхшамас» томонларга эга бўлгани айтилмоқда. Икки-уч минг атрофида «кўча чангитган» миллатчилар орасида бу йил Украина шарқидаги бўлгинчи гуруҳларнинг вакиллари ҳам иштирок этишган. Миллатчилар кўтарган шиорларнинг барчасини бир жумлага солиш керак бўлса, тахминан « Россия фақат русларники…» қабилида жаранглайди. Аммо мутахассисларга кўра, сўнгги йилларда рус миллатчилари ва ҳатто фашист гуруҳларига ҳукуматдагиларнинг тоқатлилиги, айрим ҳолатларда дастак бераётгани хавотирлидир. «Сова» инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, миллатчилар қўлидан йил бошидан бери 19 киши қурбон бўлган.
Ўтган йили Москвада бўлиб ўтган "Рус марши"да 10 мингдан ошиқ одам иштирок этган. Петербургда ўтказилган "Рус марши" ўзбекистонлик мигрантнинг ўлими билан якун топганди. "Рус марши"дан сўнг бир неча гуруҳга бўлиниб олган миллатчилар метро ва бозорларда славян кўринишида бўлмаганларни дўппослаган.
"Уделная" метро бекатида 40 дан ортиқ миллатчилар славянларга ўхшамаганларни бир бошдан дўппослай кетишгани акс этган видео ижтимоий тармоқлар бўйлаб тарқалганди. Россиядаги миллатчилар амалиёти, уларнинг ўзи таъкидлашича, туб аҳолининг энг катта юриши ҳисобланади.
"Русский марш" ҳаракатининг ижтимоий мулоқот тармоқларидаги саҳифалари рус халқини юришга қўшилишга чақириқлар, ҳамда рус бўлмаган аҳоли, хусусан Марказий осиёлик муҳожирлар ва қофқозлик фуқароларга қарши миллатчи баёнотлар ва шикоятлар билан тўлган.
Нима учун Россия ҳукумати бу каби юришга йўл қўйиб беради? Ёки бу демократия аломатими? Россия матбуоти ва Кремл Украинани "фашизм" кучлари таъсири остида қолишда айблаётган бир вақтда, нима учун Россия ҳукумати ўзи шу руҳдаги зўравон гуруҳларга шароит яратиб беради?
Ўтган ҳафта Би-би-си Ўзбек хизмати кўтарган бу мавзу ўқувчиларимиз орасида қизғин баҳс қилинмоқда.
Facebook даги саҳифамиздан:
Абдумалик Носиров: Путин ўзигача бўлган даврдан кейин дунё сиёсати тубдан ўзгартира олган шахсдир. Уни Ғарб қаттиқ танқид остига олиб уни "Агрессор" ва хаттоки "Гитлер" билан тенглаштиришгача борди. Путин сиёсий шахмат ўйинида хеч қандай донага тегишли бўлмаган усулубда иш олиб бормоқда. Тўғри у бари бир инсон сифатида хатоларга йўқ қўяди, аммо унинг энг кучли жихати шуки унга хеч ким буйруқ бера олмайди. Путин фақат ўзининг тўплаган тажрибасига, эгалаган илмига таянади. Шунинг учун кўп матбуот анжуманларида журналистлар хам Путиндан "қаттиқроқ калтак" ейди. Путин аксарият ўз фикрини факт асосида асослаб бериб халқаро хамжамиятчилик нормалари асосида исботлаб бера олади. Ундан ташқари АҚШ ва Европанинг салбий жихатларини "уялмасдан" бемалол кўрсата оладиган сиёсат арбоби хамдир. Путин ўзини танқид қилганларни ёқтиради. Танқид билан у хозирга келиб анчагина "тобланиб" қолган. Эндиликдан юқоридаги масалага келсак, Россия Конститутциянинг 30 ва 31 статьяларидан очиқдан очиқ кўрсатиб ўтилганидек, хар бир фуқоро бундай намойишларда қатнашиш хуқуқи бор. Шунинг учун бундай намоийшлар демократия асосларини белгилаб беради. Энг асосийси бу каби намойишлар қуролсиз амалга ошса бўлгани. Шунинг учун бу холатда хеч қандай қонун бузилиши йўқ.
BBC Uzbek: Россия матбуоти ва Кремл Украинани "фашизм" кучлари таъсири остида қолишда айблаётган бир вақтда, нима учун Россия ҳукумати ўзи шу руҳдаги зўравон гуруҳларга шароит яратиб беради?
Абдумалик Носиров: Мен ёзган 2 матн бошини яхшилаб ўқинг. Ундан ташқари хар бир давлат ичида амалдаги хокимиятга қарши одамлар гурухи топилиб туради. Бу қайси давр, қайси давлат бўлишидан қатъий назар. Россия ичида хам амалдаги хокимиятга қарши мухолифатчилар ўз фаолиятлари олиб боришмоқда. АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари Россиядан демократик нормаларини талаб қилишаётган бир пайтда Россия бу намойишчиларга нисбатан зўравонлик қилмайди. Фақат бир шарт билан Россия қонунчилигида назарда тутилган қоидалар асосидаги намойишларга Россия рухсат беради. Агар қоида бузилишлари юз берадиган бўлса Ички ишлар вазирлиги белгиланган тартибда бунга аралашиши мумкин. Қуролли низолар тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас. Сиз айтаётган "фашизм" ва бошқа тушунчалар хам баъзи бир гурухга тегишли одамларнинг эркин танлови ёки конститутцион хуқуқи хисобланади.
Boburbek Akramjonovich Azimboyev: Nima ham qilsin halq natsist bo'lib bo'lgan Putin esa Halq noroziligi to'lqinidan qorqib qo'yib beryabdi.
BBC Uzbek: Janob Azimboyev, siznincha Putin ulardan qo'rqqanidan ruxsat berayaptimi yoki bu kabi "millatparvarlik" unga o'z qudratini saqlab qolishga yordam berishini bila turib yo'l ochib berayaptimi?
Мухаммад Мухаммад: Уша … Путинни оркасидан 5 миллион ахоли нон еяпти уйлаброк гапиринг.
Sharofaddin Seidov : "Мирная демонстрация", "Воляизъявление народа" - булар Коституцияда бор. Биров-бировни уриш - Конституцияда йўқ. Марш давомида қонунни бузганлар жавобгарчиликка тортилади....
Kudratbek Zakirov: Rus halqini ko'pi bag'rikeng tolerant odamlar. Agar ruslar o'zbeklarni qo'lida ishlashga majbur bo'lganda o'zbeklar ularni boshiga it kunini solgan bo'lardi. Eshakni felini bilib Tangri unga shoxlar ato etmagan degan gap naqadar to'gri.
Tolmasjon Pulatov: Kudratbek Zakirov, gapim yoqmagan bo'lsa uzr! Lekin millatimizni yerga uradigan mana bu gapni hazm qilib bo'lmaydi...
Abu Amina: As-samarqandiy ссср бархамд топганидан кейин. яни идеологиясиз колган давлат , одамларни бирлаштириш учун миллатчилик ва ватанпарлик гояларини илгари суриб одамларни шу фикрлар атрофида жамлашга харакат килаяпти . шунинг учун бу ерларда миллатчилик ва ватанпарчиликлар купайиб кетгани именно шундан келиб чикади
Muzaffar Saipov: Millatchilik ruhi bilan ketgan davlat, albatta bir kun inqirozga uchraydi. Putin va uning shu kabi tarafdorlari oddiy rus halqini falokatga uchratadi.
Boburbek Akramjonovich Azimboyev: Putin tashki ko'rinishidan demokratiyani targ'ib qiladiyu ichkaridan Avtoritar uni qo'llaydigan ko'p tv ham faqat uni togri qilib korsatadi avtoritit kuchli shaxs Millatparvarlik bn saqlab qolish halos bu. Ali Khan: Нацизм хар бир миллатда бор. Ва унинг "гуркираб" ривожланиши ёки жамият хаётида тасирсиз колиши бир тарафдан хукуматнинг уларга нисбатан сиёсатига хам боглик. Хозирги Путин Россиясига эса ташки агрессив сиёсат, эски империалистик даволар ва "дунё гегемон"лиги учун курашни куллаб кувватлайдиган мана шундай миллатчи карашдаги халк керак…
Азизлар, баҳс давом этмоқда! Facebook dan BBCUZBEK ни топинг ва баҳсга қўшилинг!












