Борат Сурия учун 1 миллион хайрия қилди

Сурат манбаси, twitter
Британиялик машҳур ҳажвчи Саша Барон Коэн ва рафиқаси суриялик қочқинларга ёрдам тариқасида икки хайрия ташкилотига жами 1 миллион АҚШ долларига тенг маблағни ҳадя қилган.
Саша Барон Коэн ва асли Австралияда туғилган ҳамда бугунги кунда Ҳолливуд актрисаси бўлган рафиқаси Исла Фишер хайрия қилган ташкилотлардан бири "Болаларни асранг"(Save The Children) ва Халқаро Қутқарув қўмитасидир( International Rescue Committee).
Британия фунт стерлингида 670 000, АҚШ долларида эса 1 миллионни ташкил этган хайрия пули икки ташкилотга тенг тақсимлаб берилган.
"Болаларни асранг" ташкилоти Саша Барон Коэн ва рафиқаси пулларини Сурия шимолида болаларни қизамиқ хасталигига қарши эмлашда фойдаланилишини маълум қилган.
Save the Children нинг ижрочи директори Жастин Форсит айтишича, қарийб беш йилдан буён кечаётган зўравонликлар Сурияга аввал йўқ қилишга муваффақ бўлинган хасталикларнинг яна ортга қайтишига сабаб бўлган.
Издан чиққан тиббиёт тизими кўплаб гўдакларнинг ҳаётига таҳдид солмоқда.
Қизамиқ хасталиги яна болаларнинг умрига зомин бўлиши мумкин.

Сурат манбаси, Getty
"Сурия болаларига ушбу сахий хайриялари билан Саша ва Исла бугунги кунда ушбу фожеага ёрдам бериш нақадар долзарб эканини намойиш этдилар. Ҳозир Суриядаги оилалар бомбалар, ўқлар ва қийноқлар билан рўпара келаётган аянчли пайтдир. Эр-хотиннинг ушбу хайрияси кўп минглаб инсонлар умрини сақлаб қолади, энг ожиз бўлган болаларни муҳофаза қилишга ёрдам беради", деб айтган "Болаларни асранг" ташкилоти раҳбари Жастин Форсит.
Халқаро Қутқарув қўмитаси эса Сурия ва Сурияга қўшни мамлакатларда жойлаштирилган қочқинлар учун бошпана, санитария маҳсулотлари, дори-дармон билан ёрдамлашиш, болаларнинг таълим олишига кўмаклашиш билан шуғулланади.
Ташкилотга Британиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Девид Миллибанд раҳбарлик қилади.
Девид Миллибанд сурияликларни "террор қурбонлари" деб атайди.
"Саша ва Исланинг ушбу хайриялари инсонпарварликнинг улкан намойиши ва энг муҳтожлар учун янада кўп иш қилиниши йўлидаги чақириқдир. Умид қиламанки, улардан бошқа кўп одамлар ҳам ўрнак оладилар, Исо мавлуди ва Янги йил мавсуми пайти ўзгаришни қилишни излаётганларга амалий йўлни кўрсатадилар", деб айтган Девид Миллибанк.
2011 йил мартида Сурияда Президент Башар ал-Ассад бошқарувига қарши бошланган норозиликлар зўравонлик ва урушга айланиб кетди, оқибатда шу кеча-кундузгача 250000 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган, деб кўрилади.

11 миллиондан ортиқ инсон ўзларининг яшаб турган жойларини ташлаб қочишга мажбур бўлдилар.
Саша Барон Коэн 1990 йиллар охирида тўқима Ali G образи билан машҳур бўлган ҳажвчи.
Уни янада машҳур қилган қозоғистонлик журналист Борат Сагдиев роли бўлди.
"Борат" фильмларидан Қозоғистон ҳукумати норози бўлди, Саша Барон Коэнни Қозоғистон обрўсини тўкишда айблашди.
Қозоғистоннинг имиджини яхшилаш мақсадида "Борат"га қарши <link type="page"><caption> фильм</caption><url href="http://www.bbc.co.uk/uzbek/multimedia/2012/01/120126_cy_kazakh_movie" platform="highweb"/></link> ишлашга қарор ҳам қилинди.
Бироқ кейинроқ Қозоқ расмийлари "Борат" аксинча Қозоғистонга <link type="page"><caption> сайёҳлар </caption><url href="http://www.bbc.co.uk/uzbek/central_asia/2012/04/120424_cy_kazakhstan_thanks_borat" platform="highweb"/></link>сонининг ортишига сабабчи бўлганини тан олдилар.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












