ИД Россияни 'қонга ботириш' билан таҳдид қилди

Интернетда эълон қилинган видеомурожаатида "Исломий давлат" экстремистик гуруҳи Россияга қонли ҳужумлар уюштириш билан таҳдид қилган.
ИД нинг матбуот бўлинмаси- Al Hayat Media Center рус тилида чоп этган видеода "тез кунда, жуда тез кунда қон денгиз бўлиб оқиши" айтилади.
Видеороликка кўплаб қатл саҳналари илова қилинган.
Унда шунингдек, Кремлни забт этиш ва "Қафқосни қайтариб олиш" таҳдидлари ҳам янграйди.
Видео матнининг айрим қисмлари нафақат россияликлар, балки умумият-ла Оврўпога хитоб қилади.
Би-би-си таҳлилчиларига кўра, кадр ортидаги овоз матни исломий мадҳия ёки нашиддан иборат бўлиб, ИД тарғибот мақсадларида фойдаланадиган асосий жиҳодий мадҳияни ўз ичига олади.
Кремл ИДнинг таҳдидларига қандай муносабат билдиради, деган саволга Президент Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков видео ҳақида эшитгани, аммо унинг ўзини кўрмагани, шунинг учун ҳам ҳаққонийлиги ҳақида бир нарса дея олмаслигини айтган.
"Ўйлайманки, бу билан мутахассислар шуғулланади", - деган жаноб Песков.
ИД жангарилари Россиянинг Синай ороли устида қулаб тушган А 321 йўловчи учоғи ҳалокати учун икки марта масъулиятни ўз зиммаларига олишган.
ИД Россияда эктремистик ташкилот деб эълон қилинган ва фаолияти тақиқланган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












