Ҳиндистондаги ресторанда портлаш 82 кишини ўлдирди

Сурат манбаси, AFP
Ҳиндистоннинг Мадҳя Прадеш штатидаги Петлавад шаҳрида жойлашган ресторанда кучли портлаш юз бериб камида 82 одамни ўлдирган.
Ҳинд расмийларига кўра, портлаш юз берган вақти у ерда ишчилар ва мактаб ўқувчилари нонушта қилишаётганди.
Портлашнинг асл сабаблари ноаниқ қолаётир. Полиция унга аввало газ балон сабаб бўлганини айтган, сўнгра эса бинога яқин жойда ғамлаб қўйилган портловчи моддаларга ўт кетиши сабаб бўлганини билдирган.
Қутқарув ишлари ҳозирда давом этмоқда, атрофдаги бинолардан одамлар эвакуация қилинган.

Сурат манбаси, epa
Камида 35 одам турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Полиция ҳодисани томоша қилиш ва яқинларини топиш учун келган одамларни ҳодиса саҳнасидан ташқарида ушлаб туришга қийналган.
Ресторан автобус бекатига яқин жойлашган эди. Портлаш атрофдаги биноларни ҳам қулатган, қолганларига эса қаттиқ шикаст етказган.
"Афтидан, кончиликда қўлланиладиган портловчи моддаларни кимдир қўшни бинода сақлаб келган. Лекин, аниқ маълумот терговдан кейин олинади", - деди полиция мулозими Сиима Алава.
Петлавад Жҳабуа вилоятида жойлашган бўлиб, вилоят қатор марганец ва боксит конларига эгадир. Петлавадликларнинг кўпчилиги ана шу конларда ишлаш учун ёлланади.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












