Ҳиндистондаги темир йўл фалокатида инсонлар ҳалок бўлган

Сурат манбаси, Getty

Ҳиндистоннинг Мадхя-Прадеш штатида икки йўловчи поезднинг релсдан чиқиб кетиши оқибатида камида 27 инсон нобуд бўлган.

Ҳодиса пойтахт Деҳлидан 950 километр жанубдаги Харда шаҳри яқинида, Мачак дарёси устига қурилган кўприкда сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси рўй берган.

Темир йўл мутахассислари хабар қилишича, охирги кунлардаги кучли ёғингарчилик Мачак дарёси тошишига олиб келган ва дарё устига қурилган темир йўл кўпригининг бир қисми сув остида қолган.

Поездлардан бири Kamayani Express ширкатига тегишли бўлиб, у Мумбай шаҳрига кетаётган бўлган.

Иккинчиси эса Janata Express ширкати поезди қарама-қарши йўналишда бўлган.

Кўприк устида релсдан чиққан поезд қарама-қарши йўналишдаги поезднинг ҳам издан чиқишига олиб келган, демоқдалар мутахассислар.

Вагонлардан айримлари дарёга қулаган.

Қутқарувчилар вагонларни қирқиб ичкаридаги одамларни чиқариб олганлар.

Қутқарувчиларнинг бутун тун давомида ишлашларига тўғри келган.

Икки поездда жами 18 вагон бўлган.

Уларда қанча йўловчи бўлгани номаълум.

Расмийлар камида 27 инсон ҳалок бўлгани, 300 дан ортиқ киши қутқарилганини айтганлар.

Ҳиндистонда темир йўлларнинг аҳволи кўнгилдагидек бўлмагани оқибатида авариялар тез-тез рўй бериб туради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio