Малайзия иғво учун жазони кучайтирди

Малайзия ҳукумати "иғвога қарши" қонун доирасида жазо чораларини қатъийлаштирди. БМТ ушбу қадамни танқид остига олган.
Янги қонунда иғво учун қамоқ жазоси муддатлари узайтирилган ва камида уч йил қамоқ жазоси белгиланган.
"Иғвога қарши" қонун тартибсизликлар ё-да диний тангликка сабаб бўлувчи нутқларни ҳам назарда тутади. Лекин танқидчилар бу қонундан ҳукумат мухолифларининг овозларини ўчириш йўлида фойдаланилишини айтмоқдалар.
Бундан ташқари Малайзияда бу ҳафта маҳкама қарорисиз муддатсиз равишда ҳибсда ушлаб туриш чораси қайта тикланди.
Авваллари "иғво учун" кўпи билан уч йил қамоқ муддати ёки бир минг доллардан кўпроқ жарима белгиланарди.
Энди эса бировга жисмоний шикаст ёки шахсий мулкка зарар етказишга етаклаган "иғво" учун 5 йилдан 20 йилга қадар жазо белгиланади.
"Ўртамиёна иғво" учун эса уч йилдан етти йилга қадар жазо белгиланади. Жаримага тортиш имкони умуман бекор қилинган.
Лекин айни вақтда, ҳукуматни танқид қилиш эндиликда ноқонунуий амал ҳисобланмайди.
Аммо бош вазир Нажиб Раззоқнинг айтишича, бу "намойиш ва бошқа йўллар орқали ҳукуматни ағдаришга даъват қилиш мумкин эканлигини англатмайди".
Танқидчиларга кўра, қонунда "иғво"га аниқ таъриф берилмаган ва суистеъмол эҳтимоли каттадир.
Ҳатто аввалги қонун бўйича ҳам ҳукуматни ё-да адлия тизими қарорларини танқид қилиб, Тweeter да хабар ёзганлар жавобгарликка тортилгандилар.
БМТга кўра, 2014 йил бошларидан бери камида 78 кишига ана шундай айбловлар илгари сурилган.
Улар орасида мухолифат раҳбари Анвар Иброҳимнинг қамоққа ташлаш ҳақидаги маҳкама қарорини танқид қилиб, Тwitter да ёзган карикатурачи ҳам бор.
Жаноб Иброҳимнинг қизи ҳам шунга ўхшаш асосда ҳибсга олинган.
"Иғвога қарши" қонунга ўзгартиришлар муҳокама қилинар экан, қонунни умуман бекор қилишни ваъда берган Бош вазир телевидение орқали интервю берди.
Унга кўра, қонунга ўзгартиришлар "барқарор, тинч ва уйғун мамлакатни қуриш мақсадига эришиш йўлида" киритилгандир.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK












