Шинжондаги "ранг-баранг" расмий тарғибот

Хитой расмийлари "диний экстремизм келтириб чиқараётган терроризм"га қарши кураш билан оворалар. Ушбу кампаниянинг асосий эътибори аксар аҳолиси мусулмон бўлган Шинжон вилоятига қаратилган.

Ҳукуматнинг наздида бу минтақада кўплаб террорчилар етишиб чиқмоқда ва расмийлар диний амалларни камайтириш мақсадида уйғур жамоасига нисбатан турли чекловларни киритмоқдалар. Танқидчиларга кўра, айнан шу амаллар терроризм муаммосини янада урчитмоқда.

Ушбу суратлардаги тарғибот расмлари Қашғардаги масжид яқинидаги бинолар деворларига чизилган.

Расмлар Хитой расмийлари наздида қандай амаллар қабул қилинарди ва қайсилари қабул қилиб бўлинмас эканлигини намойиш қилади.

Бу расмлар Хитой тарғибот машинасининг намуналари бўлиб, Шинжондаги этник муносабатларга расмийлар нуқтаи назарини намойиш этади.

Умуман бутун Хитой бўйлаб шиор ва даъватларни ўз ичига олган кўргазма асарлари кенг тарқалган.

Шинжондаги бу расмларни ким чизгани маълум эмас. Лекин расмийлар розилиги билан қилингани аёндек.

Хитой расмийларига кўра, баъзи уйғур ёшлари хорижда тайёрланиб, Интернет орқали тарқатилаётган материаллар ёрдамида радикаллашмоқдалар.

Мана бу расмда ҳижобдаги уйғур аёли тақиқланган материалларни юклаб, тарқатаётгани танқид қилинган.

Тақиқланган материалларни сунъий йўлдош антенналари орқали ҳам олиш мумкин. Хитойда бу каби антенналар арзон, лекин уларни сотиб олиш учун расмийлар махсус рухсати керак.

Баъзи ҳудуларда расмийлар жамоат ерларида ҳижоб ўрашни тақиқлаганлар.

Бу расмдаги ҳижобли аёл гўёки расмийлар томонидан кўпроқ маъқул кўрилган уст-бош кийган уйғурларга қиёсланган.

Бу расмларда "ёмон" уйғурлар қора ва кулрангда, қонунларга бўйсунувчи "яхши" уйғурлар эса ёрқин рангларда, тинчлик рамзи бўлган кабутарлар билан тасвирланган.

Ҳукумат минтақадаги полиция кучлари бюджетини икки баробарга ошириб, минглаб уйғурларни қамоққа ташлаган. Аммо зўравонликлар давом этмоқда.

Мана бу суратда йўл қуриш машинаси пичоқ кўтарган уйғурларни мажақламоқда. Улар ҳам қора рангда чизилган.

Шинжондаги охирги ҳужумларнинг кўпчилигида пичоқ ишга солинган.

Минтақанинг баъзи қисмларида уйғурларга пичоқ сотиб олиш тақиқланган.

Рамсий Пекинга кўра, "террорчилар каламушлардек йўқ қилиниши керак".

Яна бир суратда Хитой Халқ Республикасининг миллий рамзи ҳисобланган болта қора рангда чизилган "террорчилар"ни чопиб ташламоқда.

Шинжонда қуролланган хавфсизлик ходимларини ҳар ерда учратиш мумкин.

Кўплаб йўллар, бозор ва савдо марказларига кириш жойларида назорат нуқталари мавжуд. Айниқса уйғур миллатига мансублар ва асосин ёш йигитлар тўхтатиб, текширилади. Мана бу суратдаги қуролланган назоратчиларни оппоқ кабутарлар олқишламоқдалар.

Хитой миллий байроғи ўнгида уйғурлар хитой тилидаги китобни ўқимоқдалар. Ҳукуматга кўра, уйғарлар энг аввало хитой ва кейин мусулмон бўлмоғлари керак.

Ҳукумат ёши 18 га кирмаганларни масжидга киришларини ҳам тақиқлаган. Ушбу тақиқ ҳукумат рсмийлари ва Коммунистик партия аъзоларига ҳам таалуқли. Шинжонда намоз ўқиш ҳам қаттиқ назорат остида.

Расмийларга кўра, ёш болалар масжидга эмас мактабга боришлари керак. Бу эса мана бу расмда чап томонда тасвирланган жиҳод рамзи бўлган "уйғур"лардан ҳимоя қилади.

Бу суратда никоҳдан ўтаётган уйғур йигит-қизи тасвирланган. Бу хитой қонунларига қарши. Оила қурмоқчи бўлганлар расмий никоҳдан ўтишлари керак. Расмдаги уйғур йигит Оила қуриш ҳақидаги қонун битилган китобни ушлаб турибди.

Ҳукумат шунингдек, "Гўзаллик лойиҳаси" дея номланган дастурни бошлаган. Унга кўра, фақатгина ёши катта эркаклар соқол қўйишлари мумкин. Уйғур аёллари эса ҳижоб ўрай олмайдилар. Бу суратда аёлларни юзларини очиб, ўз гўзалликларини жаҳонга "тақдим" этишларига даъват янграйди.

Хитой ҳукуматига кўра, Шинжонда мана бу суратда тасвирланган хан хитой аёли билан рақс тушаётган уйғур аёли каби ҳамоҳанг жамиятни истайди.

Охирги 30 йил мобайнида Шинжонга оммавий тарзда хан хитойларини кўчириб келиш ҳаракатлари амалга оширилган. Бу ўз навбатида маҳаллий уйғурлар орасида уларнинг маданиятини ассимиляция қилиш уринишларига қаршиликни келтириб чиқарган.