Янгиликлар. Украина: Қрим кўпригига ҳужум - Путин ўз жавобини айтди - Янгиликлар Video Ukrainа Rossiya Putin Yangiliklar

Сурат манбаси, EPA
Россия президенти Украинани энди нима қилмоқчи?
Путин Қрим кўпригига бу галги ҳужумда ҳам Украинани айблади.
Россия президенти ҳужумни "бемаъни", "шафқатсиз", деб атади.
Уни яна "террорчилик амали"га тенглаштирди.
Буни бежавоб қолдирмасликка ваъда берди.
Россия бундан аввал ҳужумда АҚШ ва Британия разведкаси ҳамда сиёсатчиларининг "бевосита иштироки бор"лигини ҳам иддао қилганди.
Душанбадан сешанбага ўтар кечаси Одеса ва Николаевга ракеталар ҳужуми уюштирган ва Россия Мудофаа вазирлиги буни "қасос зарбаси" деб айтган.
Вазирликка кўра, ҳужумга тутилган нишонларда гўё "Россияга қарши терактлар" тайёрланаётган бўлган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Таҳлил:
Алоқадор мавзулар:
- Украина уруши: Россиядан нохуш хабар, АҚШ Украинани янада кучайтирмоқчи, Путин қўрққан иш амалга ошадиган ва энди россияликларга қийин бўладими?
- Украина ишғоли: Киев тинчидими? Шаҳарда комендантлик соати бекор қилинди
- Украина ишғоли ва куннинг саволи: Путин ядровий тугмани босадими?
- Украина уруши Россия режалагандек кетмоқдами? Дастлабки таҳлил

Сурат манбаси, .
Қрим кўпригида нималар бўлгани ҳануз ноаён.
Маҳаллий манбаларга кўра, иккита кучли портлаш юз берган.
Россияни Қрим билан боғловчи кўприкка жиддий зиён етган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Россиялик масъуллар Керчь бўғози орқали барча қатновни тўхтатиб қўйишган.
Автомобиль, автобус, поезд ва паромлар қатнови тақа-тақ тўхтаган.
Поезд ва паромларнинг тез орада ишга тушиши айтилмоқда, аммо аниқ қачон экани ҳозирча маълум эмас.
Қримдан келаётган ва кетаётганларга Украинанинг ишғол остидаги ҳудудлари орқали ўтиш маслаҳат берилаяпти.

Сурат манбаси, EPA
Кўприкда юз берган "жиддий ҳодиса"да автомобилда кетаётган эр-хотин қурбон бўлгани айтилмоқда.
Хабарларга кўра, жуфтликнинг 14 яшар қизи оғир тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.
Би-би-сининг манбалари маълум қилишича, Қрим кўпригига тунги ҳужум Украина Денгиз-Ҳаво кучлари ва Хавсизлик хизматининг махсус амалиёти бўлган.
"Кўприкка сувости дронлари ёрдамида ҳужум қилинган".
Манбанинг айтишича, "кўприккача бориш осон бўлмаган, лекин алал-оқибат бу иш уддаланган".
У бундан ортиқ тафсилотларга тўхталмаган.
Россия томони шу соатларга қадар ҳам буни фақат "жиддий ҳодиса", деб турибди.
Воқеага масъулиятни на-да Украина ҳукумати ва на-да ҳарбийлари расман тан олишган.
Бу Украина босқини бошланган сўнгги икки йил ичида Қрим кўпригининг илк бор жабр чекиши эмас.
Орада Россиянинг Қримдаги базаларида ҳам қатор портлашлар юз берган.
Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўтган йилги худди шу портлашлар манзарасида Украинани кескин огоҳлантирган.
Қримга ҳужум қилса, Украинани "қиёмат кутажаги" билан таҳдид қилганди.
Украина президенти эса, ўашанда бунга жавобан Қримни "ҳеч қачон бериб қўймасликлари"ни таъкидлаганди.

Сурат манбаси, EPA/BBC
Россия 2021 йилнинг февралида қўшинларини Украинага ташлаш учун айнан Қримдан плацдарм сифатида фойдаланган.
Ярим орол Украина босқинида қурол-яроғ ва бошқа зарур таъминотни етказиб беришда Россия учун ўта муҳим аҳамиятга эга.
Қрим ярим ороли 2014 йили Россия томонидан аннексия қилинган.

Сурат манбаси, Rasmiy
Россия аксилтеррор қўмитаси шу соатларда янги баёнот билан чиққан.
Қўмитанинг даъво қилишича, ҳужум сув юзасидаги дронлар ёрдамида амалга оширилган, бу Украина "махсус хизматлари"нинг иши бўлган.
Давлат оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Қрим парламенти раҳбари ҳам ҳодисада Украинани айблаган.
Аммо расмий Киев ҳозирча жим, бу каби айбловларга расман бирор бир муносабат билан чиқмаган.
Россия Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, кўприкнинг таянчларига бирор бир зиён етмаган.
Вазирликка кўра, юз берган ҳодиса юзасидан тергов-текширув ишлари бошланган.
Қрим кўприги ўтган йил октябрида ҳам портлашга саҳна бўлган.
Йирик портлаш ортидан, кўприк қисман ёпилган, фақат шу йилнинг февралига келибгина тўлиқ қайта ишга тушган.
Яна очилган кўприкни шахсан Путиннинг ўзи бориб кўрган, Россия президентининг матбуот хизмати машинада ундан ўтгани суратлари ва видеоларини ҳам бўлишганди.
Россия президенти ўшанда бу ҳодисани "теракт", деб атаган, унда Украинани айблаган.
Россия Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари эса, мамлакати бунга фақат "террорчиларни тўғридан-тўғри йўқ қилиш билан жавоб бериши шарт"лигини айтган.
Россия бунинг ортидан Украина шаҳарларига зарба беришни бошлаганди.
Қрим кўприги ярим оролнинг аннексияси ортидан шахсан Путиннинг буйруғи билан қурилган ва 2018 йилда ишга тушган.
Кўприкнинг очилиш маросимида ҳам Россия президентининг ўзи иштирок этган, тадбир Россиянинг давлат телевизион каналлари орқали олиб узатилган.
Мақола тўлдирилмоқда.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















