Янгиликлар. Россия: Кучсиз Путин янада хавфлими? Rossiya Putin Ukraina Yangiliklar

Владимир Путин

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Жозеп Боррель: "Путин куч ишлатиш монополиясини йўқотди ва сўзсиз, беқарор Россия катта хавф..."

Янги хавотирлар бўй кўрсатмоқда...

Нима гап?

Алоқадор мавзулар:

Таҳдид янада кучайдими?

Жозеп Боррель

Сурат манбаси, .

Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили ўз баҳосини берди.

Жозеп Боррелнинг фикрича, Пригожин исёни Кремль кучини заифлаштирган.

Унга кўра, Россия янада беқарорлашгани боис, Европа Иттифоқи катта хавфларга тайёрланиши керак.

"Шубҳасиз, Путин бу инқироздан кучсизланиб чиқади. Аммо катта хавф ҳам айнан кучсиз Путин бўлади. Шу боис, бунинг оқибатларини жуда яхши англаб етишимиз лозим. Путин куч ишлатиш монополиясини йўқотди ва сўзсиз, беқарор Россия катта хавф", - деди у.

Жозеп Боррелнинг бу сўзлари Европа Иттифоқи лидерларининг Бельгиядаги саммити арафасида янгради.

"Европейская правда" нашрининг ёзишича, Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари ўзининг тахминлари билан ҳам бўлишган.

Унинг фикрича, Путин тез орада тизимдаги ўзи содиқлигига шубҳа қилганларга қарши курашишни бошлайди.

Европа Иттифоқи

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Европа Иттифоқининг бош дипломатига кўра, Россияда содир бўлган воқеалар, уларнинг кейинги ривожи ва исён оқибатлари ҳақида кўплаб саволлар ҳануз очиқ қолаётир

Боррель Россиядаги сўнгги воқеаларни саммит кун тартибидаги муҳим масалалардан бири ўлароқ ҳам тилга олган.

Унинг сўзларига кўра, Украинага қарши куч қўллагани боис, Европа Иттифоқи бунгача Россияни таҳдид сифатида кўрган.

Аммо энди иттифоқ Россиядаги ички беқарорлик туфайли янги хавфларни ҳам ҳисобга олиши керак бўлади.

Шундай экан, Европа Иттифоқи нима қилмоқчи, деган аниқлаштирувчи саволга эса, Жозеп Боррель иттифоқ "турли сценариялар ҳақида ўйлаётгани ва чуқур таҳлилга эҳтиёж сезиши"ни айтиб, жавоб берган.

Жозеп Боррель, ўз ўрнида, "ҳозир барча аъзо давлатлар жосуслик идоралари шу иш билан машғул" эканига ҳам ишонтирган.

Европа Иттифоқининг бош дипломатига кўра, Россияда содир бўлган воқеалар, уларнинг кейинги ривожи ва исён оқибатлари ҳақида кўплаб саволлар ҳануз очиқ қолаётир.

"Россияда содир бўлаётган ҳар қандай нарсага биз берадиган ягона жавоб - бу Украинани дастаклашда давом этишдир", - деб таъкидлаган Жозеп Боррель.

Нашрнинг ёзишича, у иттифоқ лидерларидан Европа Тинчлик жамғармасини молиялайверишларини ҳам сўрамоқчи эканини айтган.

Украинага ҳарбий ёрдам эса, шу жамғарма пулларидан ҳам молияланади.

Бошқа тахмин ва башоратлар

Запорожье атом электр станцияси

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Запорожье атом электр станцияси Европадаги энг йириги бўлади ва жорий пайтда Россиянинг назорати остида

Бундан аввал НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ҳам Россиядаги "Вагнер" исёни юзасидан бир тўхтамга келишга ҳалича эрта эканини таъкидлаганди.

Худди шу манзарада Британиянинг The Times нашри ҳам ўзининг таҳлиллари билан бўлишган.

Мазкур нашрнинг ёзишича, Путин ўзининг зил етган мавқеини мустаҳкамлаш учун Запорожье атом электр станциясини портлатишга ҳам буйруқ бериши мумкин.

Times наздида яккаҳоким ҳукмдор сифатида Путин тарафдорлари кўз ўнгида ўз обрўсини сақлаб қолишни муҳим, деб ҳисоблайди.

Россия қўшинлари

Сурат манбаси, .

"Бу Путин режими учун хавфли лаҳза ва шу боис, минтақа учун ҳам таҳдид кучайган пайт. Ўзининг сиёсий мавқеини ўнглаб олиш учун жаноб Путин тезда ғалаба қозониш умидида урушни кучайтириш васвасасига тушиши мумкин", - деб ёзади нашр.

Запорожье атом электр станцияси Европадаги энг йириги бўлади ва жорий пайтда Россиянинг назорати остида.

Украина томони Россия Запорожье атом электр станциясида саботажга қўл уриши эҳтимоли ҳақида анча пайтдан буён гапириб келади.

Аммо Россия уларнинг айни мазмундаги шубҳаю гумонларини рад этган.

Times нинг таъкидлашича, ҳарбийлар ва ходимларнинг атом электр станциясидан босқичма-босқич олиб чиқилаётганига оид сўнгги кунларда чиқаётган хабарлар бу каби тахминларни тасдиқлайди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek