Украина Киев атрофидаги Россия қўшинларини сиқиб чиқармоқда, Россия отган ракеталарнинг 60 фоизи яроқсиз, Мариуполдаги театрда жон сақлаган 300 киши ўлгани айтилмоқда

Британия Мудофаа вазирлиги украиналиклар Киев шарқидаги Россия қўшинларини сиқиб чиқаргани ва Украина ҳарбийлари пойтахтдан 35 чақирим масофагача ерларни қайтариб олганини маълум қилди. Мариупол ҳокимлиги 16 март куни қилинган бомбардимон натижасида қарийб 300 одам ҳалок бўлганини айтмоқда. Россия армияси отган 1000 дан ортиқ ракеталарнинг 60 фоизи нишонга тегмаган.

Жонли ёритиш

  1. Украина: Зеленский Россияни геноцидда айбламоқда, Можаронинг 40-куни

    Украина президенти Россия кучларига қарши янги айблов билан чиқди. Уларни геноцидда айблади.

    Зеленский Бучада нималар юз бергани ошкор бўлиши ортидан гапирди.

    Буни “бутун давлат ва халқни йўқ қилиш”, деб атади.

    Президент Зеленский Украинада 100 дан ортиқ миллат яшашини тилга олди.

    Ҳужумлардан мақсад уларнинг барчасини йўқ қилиш бўлганини айтди.

    Мухбирлар эса, Буча кўчаларида камида 20 та жасадга тўқнаш келишган.

    Украина бунинг ортидан Россияни “қасддан қирғин”да айблаган.

    Россия эса, расмий Киевнинг даъволарини “уруш ташвиқоти”, деб атаган.

    Россия кучлари пойтахт Киев яқинидаги ҳудудлардан ортга чекинишаркан, тинч аҳоли ўлимига оид далиллар кўпаймоқда.

    АҚШ Давлат котиби Буча кўчаларидаги жасадлар билан боғлиқ аҳволни “қоринга берилган зарба”га қиёслаган.

    Буча кўчалари

    Сурат манбаси, Getty Images

    Сурат тагсўзи, Мухбирлар эса, Буча кўчаларида камида 20 та жасадга тўқнаш келишган
  2. 24 мартдаги энг сўнгги муҳим ўзгаришлар

    Президент Зеленский бутун дунёдаги одамларга мурожаат қилиб, Россиянинг Украинага босқини бошланганига бир ой тўлган кунда кўчаларга чиқиб Украинага ўз қўллаб-қувватловларини изҳор этишга чақирди.

    Зеленский чақириғи Брюсселдаги НАТОнинг фавқулодда саммити кунига тўғри келди, АҚШ Президенти Жо Байден иштирок этаётган саммитда НАТОнинг Украина уруши вазиятида қандай йўл тутиши муҳокама этилиши кутилмоқда.

    НАТО бош котибига кўра, НАТО раҳбарияти Шарқий Европада шимолий иттифоқ қуролли кучлари сонини ошириш қарорини маъқуллайдилар.

    НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг сўзларига кўра, тўрт янги жанговар гуруҳ Словакия, Венгрия, Болгария ва Руминияга юборилади.

    АҚШга кўра, Россия қуролли кучлари аъзолари Украина ҳудудида уруш жиноятлари содир этганлари қайд этилди.

    НАТО саммити

    Сурат манбаси, Reuters

  3. Нега Россия босқини Путин режасидагидек кетмаяпти? - Видео

    Ўтказиб юборинг YouTube пост
    Google YouTube контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

    Охири YouTube пост

  4. Таниқли россиялик сиёсатчи Анатолий Чубайс истеъфоси хабар қилинмоқда

    Қатор оммавий ахборот воситаларининг ўз манбаларига таяниб хабар тарқатишларича, россиялик таниқли сиёсатчи, 1990 йиллар бошидаги иқтисодий ислоҳотлар асосчиси Анатолий Чубайс Россия президентининг барқарор тараққиёт йўлида халқаро ташкилотлар билан муносабатлар бўйича махсус вакили лавозимидан истеъфо берган ва Россияни тарк этган.

    Бу борада расман хабар тарқатилгани йўқ, Анатолий Чубайснинг ўзи ҳам баёнот эълон қилмади.

    Чубайс ва рафиқасининг Туркияга кетишгани хабар қилинди.

    Аммо манбалар Анатолий Чубайс Украинага қарши урушга норозилик сифатида ўз лавозимидан истеъфо бергани ҳақида айтганлар.

    Тасдиқланса, Анатолий Чубайс Россия сиёсатчилари орасида урушга норозилигини очиқ билдирган илк энг юқори лавозимли сиёсатчи бўлади.

  5. Британия газетаси Путин "Шаҳризода"си ҳақида мақола эълон қилди

    Россия-Украина уруши, шунингдек, Россия ҳокимияти казо-казоларининг молиявий аҳволи мавзулари жаҳон оммавий ахборот воситаларининг бош мавзуларидан бўлиб қолмоқда.

    Британияда нашр этиладиган The Sun таблоиди ёзишича, Россия Президенти Владимир Путинники деб кўриладиган "Шаҳризода" супер яхтасининг ичида тасвирга олинган фото суратларни қўлга киритган.

    Рўзнома яхта ичини "дидсиз олтин ҳожатхона қоғози илгичи" бор "кўнгилни оздирадиган ҳашамат" деб таърифлаган.

    Яхтанинг ичини безашда қатнашган ишчилардан бири "ҳамма нарсаси тиллодан" эканини айтган, уни кичик шаҳар деб атаган.

    21 март куни россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг сафдошлари узунлиги 140 метрлик "Шаҳризода" яхтаси ҳақидаги ўзларининг суриштирув тадқиқотини эълон қилганлар, яхтанинг Путинники эканини айтганлар.

    Ушбу яхтанинг ҳақиқий эгаси кимлиги номаълум.

    Бироқ Навальний сафдошларига кўра, яхта экипажининг айрим аъзолари Россия Федерал қўриқлаш хизматининг ходимларидир.

    Қиймати 700 миллион доллар деб кўриладиган яхта ҳозир Италия соҳилларида турибди.

    Яқинда Украина Президенти Владимир Зеленский Италия ҳукуматини яхтани арест қилишга чақирган эди.

    Ўтказиб юборинг X пост
    X контентига рухсат бериш

    Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас

    Охири X пост

  6. Пентагон: Бу масъулиятли ядровий давлатнинг ўзини тутиши эмас

    АҚШ Мудофаа вазирлиги Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг ядровий қуролни ишга солиш эҳтимоли ҳақидаги баёнотини қоралаб чиқди.

    22 март куни АҚШ CNN телеканали Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков билан интервьюни намойиш этган.

    Интервьюда жаноб Песков бир неча марта, Москва ядро қуролини ишга солишни ўйлаб кўраяптими, деган саволни жавобсиз қолдирган.

    Сўнг CNN телебошловчиси Кристиан Аманпур, "Қандай вазиятда Путин ядровий аслаҳасини ишга солиши мумкин", деган саволни берган.

    Россия президенти матбуот котибининг жавоби шундай бўлган:

    "Бизнинг мамлакатимиз учун яшаб қолишига таҳдид пайдо бўлса, шундай бўлиши мумкин".

    АҚШ Мудофаа вазирлиги Песковнинг бундай баёнотини хатарли деб баҳолади.

    Пентагон воизи Жон Кирби шундай деди:

    "Бу масъулиятли ядровий давлатнинг ўзини тутиши эмас".

    Пентагон вакилининг сўзларига кўра, ҳозирча АҚШ Мудофаа вазирлиги ўзининг тийиб туриш стратегиясини ўзгартириши мумкин бўлган ҳеч нарсани кўргани йўқ.

    Шу йилнинг 27 февраль куни Президент Путин Россия ядровий кучларини махсус жанговар тайёргарлик ҳолатига келтириш фармонини берди.

    Бироқ Ғарб мамлакатлари мудофа вазирликлари Россия стратегик бомбардимончи самолётлари, ракета ва сувости кемаларининг сафарбарлигини кўрганлари йўқлигини айтдилар.

    Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков

    Сурат манбаси, Reuters

  7. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу омма кўзига кўринмаяпти

    Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу 12 кундан буён жамоатчилик кўзига кўринмаяпти.

    Бунга биринчи бўлиб "Медиазона" журналисти Дмитрий Трешчанин эътибор берган.

    Сўнг "Агентство" нашри март ойи давомида Россия Мудофаа вазирлиги қандай хабарларни тарқатганини бафуржа ўрганган.

    Маълум бўлишича, жаноб Шойгу охирги марта Россия ахборот агентликлари янгиликларида 11 март куни кўринган – ўшанда у Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акмар билан мулоқотда бўлган.

    Ўша куни Россия Мудофаа вазирлиги вазир Шойгунинг Марказий Ҳарбий госпиталга ташриф буюргани, Украинадаги урушда қатнашган россиялик ҳарбийларга мукофотлар топширганини хабар қилган.

    18 март куни Кремль расмий веб-сайтида Мудофаа вазири Сергей Шойгу Президент Владимир Путин ўтказган Россия Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари мажлисида иштирок этганини хабар берган.

    Ушбу мажлисдан фото ва видеолар эълон қилинмаган.

    Ўша куни Россиянинг "Биринчи" телеканали жаноб Шойгу ҳарбийларга мукофотлар топширгани ҳақидаги видео лавҳани намойиш этган.

    Ушбу лавҳадаги тасвирлар Мудофаа вазирлиги 11 март куни эълон қилган видео билан бир хил бўлган.

    "Агентство" нашри 11 мартгача Сергей Шойгу иштирокидаги янгиликлар бир кунда бир неча марталаб тарқатилганига эътибор қаратган.

    11 мартдан кейин Россия Қуролли Кучлари Бош Штаби бошлиғи Валерий Герасимов иштирокидаги бирор тадбир ҳақида хабар тарқалмаганикга эътибор қаратилди.

  8. Британия истиҳбороти: Россия шарқда қуршовни, жанубда Одессани кўзламоқда

    Буюк Британия Мудофаа вазирлиги ўзининг истиҳборот маълумотларига таяниб Россиянинг Украинадаги жанговар режалари тахминини илгари сурди.

    Британия ҳарбийларига кўра, Украина шимолида жанговар ҳаракатларнинг фронтлари "қотиб қолган".

    Россия қўшинлари ҳужумга ўтишдан олдин қайта ташкиллаштириш билан машғул бўлмоқдалар, дея тахмин этилмоқда.

    Россия шимолдаги Харьков йўналишидаги ва жанубдан Мариуполь тарафдан куч ташлаб Украина шарқидаги Украина қуролли кучларини қуршовга олишни режаламоқда.

    Жанубдаги Николаев шаҳри учун кечган жангларда Россия шаҳарни ололмаганидан кейин Николаевни айланиб ўтиб, ғарбга Одесса томон юришга ҳамон ҳаракат қилмоқда.

    Ўтказиб юборинг X пост
    X контентига рухсат бериш

    Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас

    Охири X пост

  9. Энг сўнгги муҳим ўзгаришлар

    Украинанинг стратегик муҳим Қора денгиз қирғоғидаги Мариуполь шаҳрида инсоний инқироз давом этаяпти.

    Президент Зеленский қамалда қолган шаҳарда 100 минг одам озиқ-овқат, сув ва дори-дармонсиз қолганини айтди.

    Ғарб раҳбарлари Брюсселда учрашмоқдалар.

    Россияни йирик 20 лик гуруҳидан чиқариб ташлаш масаласи кун тартибига қўйилди.

    АҚШ Россия Давлат Думаси депутатларига қарши санкциялар жорий этиш режасида.

    Урушни ўрганиш институти кузатувларига кўра, охирги суткада душман тарафлар мавқеъларида ўзгариш кузатилмаган.

  10. Мариуполда 100000 одам ноинсоний шароитда қолган

    Украина расмийларига кўра, мамлакатнинг Қора денгиз қирғоғидаги стратегик муҳим порт шаҳри Россиянинг тинимсиз ҳужумлари остида қолмоқда.

    Президент Зеленский ўзининг навбатдаги мурожаатида Мариуполь қамалида яна 100 минг тинч фуқаро қамалиб қолганини айтди.

    "100 минг киши озиқ-овқатсиз, сувсиз, дори-дармонсиз", деди Украина президенти.

    Украина томонига кўра, Россия томони билан тинч аҳолини Мариуполдан олиб чиқиш бўйича хавфсиз йўлак очишга келишмоқдалар, бироқ йўлда кўпинча карвон қуролли ҳужумга тутилмоқда, Зеленский охирги марта Украина фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари гаровга олинганини айтди.

  11. Польша НАТОга Украинага тинчликпарварлик кучларини юборишни таклиф қилади

    Польша Президенти Анджей Дуда НАТОга тинчликпарварлик миссияси режасини тақдим қилади. Ҳарбий альянс саммити 24 март куни Брюсселда бўлиши керак.

    Хабар берилишича, бундай миссия бир ҳафта ёки ойда тайёр бўлиши мумкин.

    Польша таклифини эълон қилгач, Дания ушбу миссияга қўшилишини маълум қилди.

  12. Россия ҳарбийларининг 3 кунга етарли қурол аслаҳаси қолдими?, Можаронинг 26-куни

    Украина Қуролли кучларининг хабар беришича, Россия ҳарбийларида 3 кунга етарли қурол-аслаҳа заҳираси ва озиқ овқат қолган.

    “Автоцистерналарда етказиладиган ёнилғи борасида ҳам аҳвол шундай”, дейилади хабарда.

    Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, бир сутка ичида 22 март куни тонгга келиб Россия армиясининг 1 самолёти, 6 та дрони ва икки тикучари уриб туширилган.

    Президент Володимир Зеленский 22 мартга ўтар тунда Харков вилоятининг Чугуев туманида Россия самолёти уриб туширилганини айтганди.

    Украина ҳарбийлари шунингдек, Мариуполда “Раптор” патрул катери ва “Леер-3” радиоэлектр мажмуасини йўқ қилганини айтган.

    Би-би-си уруш шароитларида ушбу маълумотларни мустақил манбалардан тасдиқлата олгани йўқ.

    Tank

    Сурат манбаси, Mariupolnow

  13. Украина ҳақида салбий фикр ёзувчи троллар фабрикаси аниқланди, Можаронинг 26-куни

    Россиянинг “Фонтанка” нашри Украина ҳақида изоҳлар ёзадиган троллар фабрикаси ҳақида хабар берди. Нашр журналисти у ерга “ишга жойлашган”.

    Март ойи бошида Телеграмда "Кибер фронт Z" канали пайдо очилган ва одамларни ишга ола бошлаган. “Фонтанка” нашри журналисти очилган иш ўрнига топширган ва троллар фабрикаси қандай ишлашини ўрганган. Улар Украина ҳақида салбий изоҳ қолдириш билан шуғулланади.

    “Фонтанка” суриштирувида айтилишича, спамчиларни ойига 45 минг рубл (425 доллар) билан ёллашади.

    Ҳар куни турли ижтимоий тармоқларда 200 та изоҳ ёзиш керак. Ҳар бир сменада 100 киши ишлайди.

    “Танишувдан сўнг ҳаммани 'Ютуб 1 Смена Z' чатига қўшишади. У ерга турли патриот каналлардан видео ҳамда хисоботларни ташлашади. Дуднинг тарихчи Тамара Эйделман билан интервюсини, Украина президентининг маслаҳатчиси Алексей Арестовичнинг чиқишлари, “Настоящее время” нашри янгиликлари, Байденнинг чиқишлари каби хабарлар остига изоҳ ёзиш керак. Оммавий видеолар остига ватанпарварлик руҳида изоҳ ёзиш керак бўлади” дейилади хабарда.

  14. Россия Мариуполни ер билан яксон қилмоқчими?, Можаронинг 26-куни

    Россия бомбардимони оқибатида Мариупол шаҳрида 90 фоиз турар-жой бинолари вайрон бўлган. Болалар сувсизликдан қурбон бўлишаётгани хабар қилинмоқда. Жанглар Мариуполь марказига яқинлашиб қолган, Украина Президенти Владимир Зеленский Россияни Мариуполда уруш жиноятларини содир этаётганликда айблади.

    Ўтказиб юборинг YouTube пост
    Google YouTube контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

    Охири YouTube пост

  15. Мариуполда болалар сувсизликдан ўлмоқда, Можаронинг 26-куни

    Сешанба куни Мариуполдан аҳолини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда.

    Украина Бош вазир ўринбосари Ирина Верешукнинг айтишича эвакуация уч йўналишда бўлади:

    • Бердянск — Запорожье
    • Мангуш тепалиги — Запорожье
    • Никольск — Запорожье.

    Олдинроқ Россия мудофаа вазирлиги Мариупол ҳимоячиларига қуролларни ташлаб, таслим бўлиш талабини қўйганди. Шундан сўнггина Россия аҳолини эвакуация қилишни таклиф қилди. Украина ушбу таклифни қатъиян рад қилган.

    Мариуполдан қочишга муваффақ бўлган 27 яшар Виктория Би-би-си билан суҳбатда оиласини ташлаб чиқишга мажбур бўлганини айтди.

    “Менинг шаҳрим буткул вайрон қилинди. Одамлар ертўлаларда жон сақламоқда, аммо бу ҳам хавфсиз эмас. Шунчалик қаттиқ бомбалашяптики, ертўлаларни ҳам йўқ қилиб юборяпти”.

    Унинг айтишича, кўп одамларнинг овқати ва суви йўқ.

    “Уч нафар танишимнинг болалари сувсизликдан ўлди. 21 асрда менинг шаҳримдаги болалар сувсизликдан ўлмоқда ёки оч қолмоқда”.

    Виктория оиласининг қолган аъзоларини олиб чиқишга ёрдам беролмаган, энди жон жаҳди билан уларни олиб чиқишда ёрдамлашишга ҳаракат қилмоқда.

    “Мен Украинада қоламан ва Мариуполдаги оиламни қутқаришга ҳаракат қиламан. Мен бир нарсани тушунмаяпман. Нима учун Россияни деб ўз шаҳрим ва ватанимдан кетишим керак”, дейди у.

    shahar

    Сурат манбаси, @mariupolnow

  16. Байден: Путиннинг аҳволи танг ва янада вайронкор қуролларни қўллайди, Можаронинг 26-куни

    АҚШ Президенти Жо Байден қаттиқ огоҳлантириш билан чиқди. Унга кўра, Россия Украинада кимёвий ва биологик қуролларни қўллаши мумкин.

    Байденнинг айтишича, Владимир Путин Украина кучларининг қаршилиги сабаб урушда кўзлаган режаларига етолмай танг вазиятда қолган. Путин ушбу вазиятдан чиқишга чора сифатида янада шафқатсиз услубларни қўллаши мумкин.

    Британия Мудофаа вазирлиги Россия кучлари чекланган ютуқларга эришаётганлиги сабаб ўз мавқеларида силжимаганлигини айтиб чиқди.

    Вазирлик Мариупол учун қақшатгич жанглар давом этаётганини билдирган.

    shahar

    Сурат манбаси, Reuters

  17. Британия: биз Марина Овсянникова билан боғланмаганмиз

    Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги россиялик телевидение муҳаррири Марина Овсянникова билан бирор бир мулоқот бўлмагани ҳақида баёнот билан чиқди.

    Россиянинг давлат назоратидаги асосий телеканали - Биринчининг ходимаси Марина Овсянникова 14 март кечки "Время" ахборот кўрсатувининг жонли эфири вақти студияга кириб келган, қўлида урушга қарши плакат бўлган.

    Телемуҳаррир Марина Овсянникова давлат телеканалларининг пропагандасига ишонмасликка чақирган.

    Шундан сўнг Марина Овсянникова полиция томонидан олиб кетилган ва у ўзининг тўхтовсиз 14 соат сўроқ қилинганини айтган.

    Россия Биринчи каналининг яна бир бошловчиси Кирилл Клейменов янги даъво билан чиққан.

    Клейменов, Марина Овсянникова ушбу протестини амалга оширишдан олдин Британиянинг Москвадаги элчихонаси ходимлари билан учрашган, деб айтган.

    "Биз Овсянникова билан боғланганимиз йўқ. Бу дезинформация машинаси тарқатаётган яна бир ёлғон", дейилади Британия ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда.

    Марина Овсянникованинг Россиядаги "Новая газета"га айтишича, 14 соатлик савол-жавоби пайти ундан қайта-қайта хорижий жосуслик хизматлари билан алоқаси ҳақида сўрашган.

    Россия Биринчи канали

    Сурат манбаси, Channel One

  18. Россия Facebook ва Instagram ни "экстремистик" деб топди ва тақиқлади

    Москвадаги маҳкама Instagram ҳамда Facebookнинг фаолиятларини экстремистик деб топди ва Россия ҳудудида тақиқлаш ҳақида қарор чиқарди.

    "Биз прокуратуранинг Meta фаолиятини тақиқлаш ҳақидаги сўровини қондирамиз", деган судья Ольга Солопова.

    Россия Бош Прокуратурасига кўра, социал тармоқларда Россия фуқаролари, шу жумладан, Украинада жойлаштирилган ҳарбий шахсларга қарши зўравонликларга даъват этувчи экстремистик материаллар эълон қилинаяпти.

    Ой бошида Россия прокурорлари Instagram ва Facebookнинг соҳиби бўлган Meta компаниясига қарши жиноят иши қўзғашга чақирган, бунда Россиянинг пропаганда ва экстремизм қонунларига таянилган.

    Facebook ва Instagramга Россия ҳудудида аллақачон тўсиқ қўйилган, бу Украина босқинидан кейин Москва тезликда кучга киритган фейк ҳақидаги қонунга асослангани айтилган.

    Бундан олдин Meta айрим мамлакатлардаги фойдаланувчиларига Россия Президенти Владимир Путин ва Россия аскарларига қарши зўравонликларга чақирувчи постларини жойлаштиришга рухсат беришини эълон қилган эди.

    Мисол учун "Россиялик босқинчиларга ўлим" деган пост Meta қоидаларига зид, аммо компания Украина босқини мисолида бу қоидадан чекинишга қарор қилган.

    Москва судининг қарори эълон қилиниши билан бутун Россия ҳудудида кучга кириши хабар қилинди.

    Ушбу қарор WhatsApp га тааллуқли эмас, WhatsApp ҳам Meta қўл остидаги хизмат ҳисобланади.

    Россия байроғи фонида мобиль телефондаги Фейсбук

    Сурат манбаси, Getty Images

  19. Харьковда Бухенвальд тутқуни ҳалок бўлди

    Иккинчи Жаҳон урушида немис фашистлари концентрация лагерлари тутқунлари хотирасига бағишланган Бухенвальд-Дора Халқаро қўмитаси Украинанинг Харьков шаҳрида Борис Романченко ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатди.

    96 ёшли Борис Романченко 1942 йили Бухенвальд концлагерига тушган.

    Сўнг у Пенемюнде, Дора, Берген-Бельзен жамлоқларининг ҳам тутқуни бўлган.

    "Борис Романченко нацизм жиноятлари ҳақидаги хотирани фаол тарғиб этган ва Бухенвальд-Дора Халқаро қўмитасининг вице-президент эди, дейилади қўмита хабарида.

    Хабар қилинишича, Борис Романченконинг уйига снаряд келиб тушган.

    Ўтказиб юборинг X пост
    X контентига рухсат бериш

    Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас

    Охири X пост

  20. Охирги бир ҳафтада уруш жабҳаларида ўзгариш бўлмади - харита

    Россия қўшинларининг Украинадаги уруш фронтларида илгари силжиши охирги бир ҳафтада "қотиб қолди".

    Ғарбдаги ҳарбий таҳлилчилар фикрича, Москванинг пойтахт Киевни бир неча кун ичида ўз назоратига олиш режаси амалга ошмаганидан кейин эътиборни кўпроқ жанубга қаратди.

    Шимолдаги Харьков шаҳрида ҳам қақшатқич жанглар кечаётганига қарамасдан, шаҳар Украина ҳарбийлари қўлида қолмоқда.

    Стратегик порт шаҳар Мариуполь Қора денгиздаги Россия ҳарбий кемаларидан ҳам ҳужумга тутилмоқда, Россия Мариуполни қўлга киритишга жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда.

    Шаҳар доимий бомбардимонлар остида, биноларнинг 90 фоизи ё вайрон бўлди ё шикастланди.

    Мариуполда 300000 ча тинч фуқаро қамалиб қолган.

    Ўлган инсонларнинг жасадлари оммавий қабрларда кўмилаяпти, кўча четларига қўйилган майитларни кўриш мумкин.

    "Қуролни ташлаб, ҳам жангчилар, ҳам тинч фуқаролар Мариуполни ташлаб чиқсин, уларга биз хавфсиз йўлак қилиб берамиз" деган Россиянинг ультиматуми Украина томонидан рад этилди.

    Мариуполлик Украина парламенти депутатининг Би-би-сига айтишича, жанглар билан шаҳарни қўлга ололмаган Россия энди Мариуполни қамалда ҳимоячилар ва одамларнинг силласини қуритиш билан қўлга киритишни мақсад қилган.

    Европа Иттифоқи ташқи сиёсат идораси раҳбари Жозеп Боррель Россияни Мариуполда уруш жиноятларини содир этаётганликда айблади.

    Ҳарбий стратеглар фикрича, Россиянинг кейинги нишони Одесса бўлади.

    Украинадаги уруш ҳаракатлари харитаси