Янгиликлар. Украина: Энди Путин ва Россиянинг жавоби ёмон бўладими? Video Rossiya Ukraina Yangiliklar

Vladimir Putin

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Россия томонига кўра, Украинани F-16 қирувчи самолётлари билан таъминлаш қарори билан Ғарб "қаттиқ таваккал" қилган...
Ўқилиш вақти: 7 дақ

Расмий Вашингтон узоқ кутилган қарорини берди. АҚШ "ўта" қалтис кетди. Бунақаси бўлмаган...

Алоқадор мавзулар:

АҚШ Украинага ўзининг F-16 русумидаги қирувчи самолётларини беришга рози бўлди.

Иттифоқчилари ўзининг бу русумдаги қирувчи самолётини бемалол Украинага беришлари мумкинлигини айтди.

Оқ Уй украиналик учувчиларга F-16 ни бошқаришни ўргатишга ҳам қарор қилди.

Украина президентининг сўровини алал-оқибат қондирди.

Жо Байден узоқ вақтдан бери бунга рўйхушлик бермай келаётган, сабабини эса, Россия билан эскалация хавфи ва учувчиларни ўқитиш осон бўлмаслиги билан изоҳлаганди.

Jeyk Sallivan

Сурат манбаси, .

Американинг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг таъкидлашича, мамлакати ўзининг бу қарори билан мавқеини кескин ўзгартиргани йўқ.

"Қарор можаронинг фавқулодда ҳолатига асосланган ҳолда берилган".

Украина ҳам АҚШ ҳарбий техникасидан Россиянинг ўзига зарба беришда фойдаланмасликка ваъда берган.

"Биз ўзининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишида Украинани қўлимиздан келганча қўллаб-қувватлаймиз. Шунинг баробарида Учинчи Жаҳон урушига йўл қўймасликка ҳам ҳаракат қиламиз", - дея баён қилган АҚШ Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси.

Акс-садолар

F-16 qiruvchi samolyoti

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ойларки ўз иттифоқчиларидан қирувчи самолётлар қўлга киритиш илинжи ва ҳаракатида бўлган Украина президенти расмий Вашингтоннинг бу қарорини "тарихий", деб атаган

АҚШ "оқ йўл" бергач, Буюк Британия ҳам ўзининг жавобини узоқ куттирмади.

Британия Бош вазири Риши Сунак Лондон, "АҚШ, Нидерландия, Бельгия ва Дания билан Украинани лозим жанговар ҳаво имкониятлари билан таъминлаш учун ҳамкорлик қилиши"ни эълон қилди.

Аввалроқ Европа Кенгаши саммитида Буюк Британия ва Нидерландия Украина учун қирувчи самолётлар сотиб олиш бўйича коалиция тузишга келишиб олганди.

Ойларки ўз иттифоқчиларидан қирувчи самолётлар қўлга киритиш илинжи ва ҳаракатида бўлган Украина президенти расмий Вашингтоннинг бу қарорини "тарихий", деб атаган.

Россия томони эса, Украинани F-16 қирувчи самолётлари билан таъминлаш қарори билан Ғарб "қаттиқ таваккал" қилаётганини айтган.

Россия Ташқи ишлар вазири муовини Александр Грушконинг баён қилишича, Ғарб давлатлари "можарони янада оловлантириш йўлидан боришмоқда".

Россияни "жиловлашмоқчи"ми?

Xirosimadagi sammit ishtirokchilari

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Йирик еттилик Хитойни "ҳарбий тажовузини бас қилиши, зудлик билан ва бирор бир ортиқча шартларсиз Украина ҳудудини буткул тарк этиши учун Россияга босим ўтказиш"га чақирган

Расмий Вашингтоннинг сўнгги қарори Йирик еттиликнинг Украина президентининг кутилмаган ва шахсан иштироки билан кечган Хиросимадаги саммити билан бир пайтга тўғри келган.

Саммит якунида эълон қилган қўшма баёнотларида иштирокчилар Пекинга даъват билан чиқишган.

Хитойни "ҳарбий тажовузини бас қилиши, зудлик билан ва бирор бир ортиқча шартларсиз Украина ҳудудини буткул тарк этиши учун Россияга босим ўтказиш"га чақиришган.

Хитой ва Россия йирик еттиликнинг бу баёнотини танқидлар билан қарши олган.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров саммитда қабул қилинган қарорлар ўз мамлакатлари ва Хитойни жиловлашга қаратилганлигини айтган.

Бу Украина президентининг Россия ишғоли фонида амалга оширган энг олис сафари бўлган.

Володимир Зеленский Хиросимадаги саммит чоғида ҳам ўзининг 10 банддан иборат ва Россия томонидан қатъий рад этилган тинчлик режасини илгари сурган.

Хабарларга кўра, Володимир Зеленский мазкур саммит теграсида Россия ишғолини на-да ошкора қўллаган ва на-да қоралаган дунёнинг яна бир ядровий қудрати ҳамда расмий Москванинг анъанавий иттифоқчиси саналувчи Ҳиндистон Бош вазири билан ҳам учрашган.

Бу икковлоннинг Украина уруши манзарасидаги илк учрашувлари бўлган.

Мазкур учрашув якунлари бўйича эса, Ҳиндистон Украинани қўллаб-қувватлаши маълум бўлган.

"Мен сиз ва Украина халқининг дардини яхши тушунаман. Сизни ишонтириб айтаманки, Ҳиндистон ва шахсан мен бу муаммони ҳал қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз", - дея баён қилган Нарендра Моди.

Украина президенти Ҳиндистон Бош вазири билан мулоқоти "жиддий" бўлганини айтган.

Володимир Зеленский, "Ҳиндистон барча эркин халқлар учун зарур бўлган қоидалар асосида халқаро тартибни тиклашда иштирок этишига ишониши"ни баён қилган.

Сўнгги янгиликлар

Baxmut uchun janglar

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Бахмут учун кураш сўнгги урушнинг энг узоққа чўзилган жангига айланди

Шу соатларда Британия разведкасининг маълум қилишича, Россия Украинага зарба бериш учун янги сара авиация гуруҳини тузмоқчи.

Ўтган тунда эса, Россия Украинани яна ҳаводан ҳужумга тутган.

Россиянинг дронлари ва ракеталари бу гал Днепрга зарба берган.

Вилоят маъмурияти раҳбарининг сўзларига кўра, Россиянинг 15 та дрони ва тўртта ракетасини уриб туширишган, аммо ушлаб қолишнинг уддасидан чиққанлари ҳам бўлган.

Украина Бош штабининг эрталабки ҳисоботида айтилишича, Бахмут учун жанглар ҳануз давом этмоқда.

Аммо Бош штаб шаҳарнинг ўзидаги вазият ҳақида ахборот бермаган.

Шу дам олиш кунларида "Вагнер" Бахмутни буткул забт этганликларини эълон қилган, аммо Украина президенти буни тан олмаганди.

Янгиликлар: Россия энди Украинадан зудлик билан чиқиб кетадими?

Энди Путинга бирор бир танлов қолмайдими?

Russian president Vladimir Putin

Сурат манбаси, EVN

Дунёнинг йирик 7 иқтисоди - АҚШ, Буюк Британия, Европа Иттифоқи, Германия, Канада, Франция, Италия ва Япония раҳбарлари 19 дан 21 майгача ўтадиган Япониянинг Хиросима шаҳридаги саммитга тўпландилар.

Бундан ташқари бу гал мезбон Япония яна 8 давлат раҳбарини таклиф қилди:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Йирик еттилик саммити кун тартибидаги асосий муҳокама мавзуларидан бири Россиянинг Украинага босқини, Президент Зеленский ҳам Япониянинг иштирок таклифига розилик бергани хабар қилинди, матбуот Зеленскийнинг якшанба куни Японияда бўлиши ҳақида хабар қилмоқда.

Yirik yettilikning Xirosimadagi sammiti

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Саммитнинг очилиш кунида йирик еттилик етакчилари янги санкциялар қўллаш орқали Россияга кучли мужда беришди

Йирик 7 лик раҳбарлари саммитнинг биринчи кунида Россия олдига қўйилган талаб билан баёнот эълон қилдилар.

Еттилик "Россиядан Украинанинг халқаро эътироф этилган ҳудудидан ўз қўшинлари ва ҳарбий жиҳозларини зудлик билан, буткул ва бирор бир шартсиз олиб чиқиб кетишни талаб қилади", дейилади баёнотда.

Йирик 7 лик ўзларининг таъбири билан "Россия ҳарбий машинасини очдан силласини қуритиш мақсадида" янги санкциялар жорий этишга ваъда берди, бу санкциялар нафақат Россия, балки Европа, Осиё ва Яқин шарқдаги жисмоний ва юридик шахсларни нишонга олади.

Россия олмослари савдосини чеклаш мақсад қилинмоқда.

Украинага молиявий дастак ваъда қилинди.

Матбуот Зеленский Япониядалигида йирик 7 ликка аъзо бўлмаган Ҳиндистон ва Бразилиянинг ҳам қўллаб қувватловини қўлга киритмоқчи бўлаяпти, деб ёзмоқда.

Украина президентининг яна ўзларига кўпроқ ҳарбий ёрдам, шу жумладан, қирувчи самолётлар беришга даъват этиши кутилаётир.

Буюк Британия эса, 86 жисмоний шахс ва Россия компанияларига, жумладан, Тинкофф Банк ва Росбанкга қарши санкциялар киритган.

Жумага ўтар кечаси Украина пойтахти Киев ва яна бошқа қатор шаҳарлари яна ялпи ҳужумга тутилган.

Украина томонининг маълум қилишича, Россия ишга солган 22 та "Шаҳид"дан 16 тасини уриб туширишган. "Калибр" русумидаги 6 та ракетасидан тенг ярми йўқ қилинган.

"Жиддадаман"

Ukraina prezidenti

Сурат манбаси, .

Шу соатларда Украина президенти ўзининг Араб Лигаси давлатлари саммитида қатнашиш учун Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига етиб келганини тасдиқлаган.

Володимир Зеленскийнинг маълум қилишича, мазкур саммитда чиқиш қилади.

Унинг Лигага аъзо давлатлар раҳбарларига мурожаат қилиши ҳам кутилаётир.

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бир Салмон ас-Сауд билан учрашади ва яна бошқа мулозимлар билан ҳам икки томонлама музокаралар олиб боради.

"Бизнинг устувор вазифаларимиз - Қрим ва бошқа вақтинча ишғол остида бўлган ҳудудлардаги барча сиёсий маҳкумлар, барча асир ва ноқонуний депортация этилганларни қайтариш, амалга ошишида янада кўпроқ давлатлар жалб этилиши лозим бўлган тинчлик формуламизни тақдим этиш, келаси қишда энергия хавфсизлигини таъминлаш. Бундан ташқари - Украинадаги мусулмон жамоасини ҳимоя қилиш", - дея баён қилган президент Зеленский.

Украина нечта "Кинжал"ни уриб туширди? "Кинжал"лардан бири Американинг Patriot ракета тизимига зарар бердими?

зарба

Сурат манбаси, AFP

Павел Аксенов

Би-би-си

Украина Киевга отилган Россиянинг барча "Кинжал"ларини уриб туширганини айтмоқда. Россия томони эса "Кинжал"ларни уришга қодирлиги айтилаётган Patriot зенит ракета мажмуасига зарар берганини даъво қилмоқда.

Россия қуролли кучлари сешанбага ўтар тунда Украина пойтахти Киевга турли ракеталар воситасида зарба берди. Бу сўнгги вақтлардаги энг кучли ҳужум деб баҳоланди.

Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийнинг таъкидлашича, Россия 18 та ҳаво, денгиз ва ердан учирилган ракеталарни қўллаган. Шунингдек, Shahed-136 ва 131 дронларини отган. Киевга отилган ракеталар ичида "Калибр" ва "Кинжал" гипертовуш ракеталари бўлган.

Алоқадор мавзулар:

Зарбалар борасида Украина ва Россия Мудофаа вазирликларининг баёнотлари бир-бирига тўғри келмаяпти.

Киевнинг айтишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг ишлаши натижасида ҳаводаги барча нишонлар уриб туширилган, уларнинг ичида 6 та Х-47М2 "Кинжал" ракеталари ҳам бўлган.

Украина ҳаводан мудофаа тизими 8 май куни битта "Кинжал"ни уриб тушургани ҳақида хабар берганди. Ўшанда Киев мэри Виталий Кличко журналистларга ракета парчаларини намойиш қилган.

Виталий Кличко

Сурат манбаси, Getty Images

6 та "Кинжал" ракеталарининг уриб туширилиши ҳақида хабар ҳозирча бирор далил билан ёки мустақил манбалар орқали тасдиқлангани йўқ. Энг камида битта "Кинжал" учирилганини Россия Мудофаа вазирлиги тасдиқлади.

Россия Мудофаа вазирлиги хабарида айтилишича, учирилган ракеталарнинг барчаси нишонга аниқ теккан ва улардан бири бўлмиш "Кинжал" Patriot зенит ракета мажмуасига зарар берган.

kinjal

Patriot ракета тизимига ёки унинг қисмларидан бирига зарар етгани ҳақида CNN нинг фақат бир манбаси тасдиқлаган. У зенит ракета мажмуаси йўқ қилинмагани, балки зарар кўргани ҳақида айтган. У бошқа тафсилот айтмаган. Patriot ракета тушиши натижасида зарар кўрганми ёки унинг парчалари тегиб бузганми, маълум эмас.

Украина Қуролли кучлари: Patriotни "Кинжал" билан уриб бўлмайди

Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари расмий вакили Россия Мудофаа вазирлигининг Киевда Patriot ракета тизимига зарар етгани ҳақидаги баёнотини "пропаганда" деган.

Украина умуммиллий телемарофонида гапирган Юрий Игнат Patriot тақдири борасида хавотирланмасликка чақирган.

"Тизимни қандайдир "Кинжал" билан йўқ қилиш мумкин эмас. Шунинг учун улар айтаётган гаплар пропаганда архивида қола қолсин", деган у.

"Техник нуқтаи назардан Patriot - мажмуа, батарея, дивизон ва тизим каби бир нечта сўз билан аталади. Дивизион - бошқарув пункти, у ерда радар ва ҳар бири тўрттадан траснпорт-ўт очиш контейнери жойлашган саккизтагача ҳарбий хизмат кўрсатиш жойлашган. Улар бир биридан узоқроқ масофада туради ва ракета учишини таъминлайди", дейди Юрий Игнат.

У Patriot тизими элементларига ракета келиб урилмади, деб таъкидламаган. Украина расмийлари олдинроқ ракета келиб урилмаганини таъкидлаганди.

CNN номини ошкор қилмаган Америкадаги манбасига таяниб, Patriot зенит ракета мажмуаси сешанбага ўтар тунда Россия ракетаси билан зарар берилгани ҳақида хабар берди.

Расмийнинг айтишича, АҚШ Россия ракета зарбасидан сўнг Американинг Patriot ракета тизимига етказилган зарар кўламини баҳоламоқда ва Украина мутахассисларининг кучи билан тизимни жойида таъмирлаш мумкинлигини аниқламоқда.

Storm Shadow шунчаки узоққа учувчи ракета эмас

raketa

Ўтган ҳафта Буюк Британия Украинага Storm Shadow ракеталарини етказиб бергани маълум бўлганди.

Ушбу ракеталар Украина қуролли кучларидаги энг узоққа учувчи ракета бўлиб турибди.

Британиялик ҳарбий эксперт Жек Уотлинг Украинага берилган Storm Shadow қанотли ракеталари урушда якка ўзи бурилиш ясай олмайди, дейди. Бироқ Украина улардан фойдаланишининг самараси узоқ масофадаги нишонни йўқ қилишдан каттароқ бўлади.

Жек Уотлингнинг айтишича, Британия-Франция томонидан ишлаб чиқилган Storm Shadow қанотли ракеталарининг технологияси уларни радарларга кўринмаслигини таъминлайди ва бу Россия зенитчилари учун ноодатий ҳолат. Ракета учидаги каллаклар эса махсус ҳимояланган нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган.

qancha qurol

Уотлингнинг таъкидлашича, ўтган йили украиналикларга ёрдам берган HIMARSдан отиладиган ракеталарга Россия қуролли кучлари бироз мослашди. Логистика базаларини фронт чизиғидан 120 километр ичкарироққа жойлаштиришди, бошқарув пунктларини ҳимоялашди ва ушбу ракеталарнинг ҳеч бўлмаганда бир қисмини уриб туширишни ўрганди.

Бироқ энди 250 километрлик масофага учувчи Storm Shadowларнинг пайдо бўлиши уларни яна мослашишга мажбурлайди.

"Storm Shadow самараси россияликлар учун оддий йўқ қилинган нишондан сезиларли даражада катта бўлади", дейди эксперт.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002