Россия ўз чегара ҳудудида қуролли гуруҳни тўхтатишга уриняпти – Янгиликлар Video

Telegram

Сурат манбаси, Telegram

Ўқилиш вақти: 4 дақ

Қуролли гуруҳ Украинадан Россиянинг Белгород вилоятига ўтган ва у ердаги тўқнашувларда бир нечта одам яраланган, дея хабар тарқатди Россия ҳукумати.

Маҳаллий губернатор Вячеслав Гладковнинг айтишича, Россия кучлари чегарадан Грайворонский туманига ҳужум қилган "диверсантлар"ни қидирмоқда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Владимир Путиннинг матбуот котиби Россия президенти бу ҳақда хабардор қилинганини айтди.

Украина жавобгарликни бўйнига олмади ва ҳужум ортида икки ҳарбийлашган гуруҳнинг Россия фуқаролари турганини айтди.

Жаноб Гладковнинг айтишича, бир қишлоқ ўққа тутилишида саккиз киши жабрланган, жумладан, икки киши касалхонага ётқизилган ва Грайворон шаҳрида уч киши шрапнелдан яраланган.

Жанглар шунингдек, учта уй ва маҳаллий маъмурий бинога зарар етказди ва вазият "ўта кескин"лигича қолмоқда.

Губернаторнинг айтишича, минтақада "аксилтеррор амалиёт" бошланган, у расмийларга шахсни текшириш ва алоқаларни кузатиш бўйича махсус ваколатлар берган.

BBC Verify душанба куни ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган Белгород вилоятидан олинган кадрларни таҳлил қилди.

Ҳозирча жамоа Белгород жанубидаги чегара назорат пункти яқинида бир нечта зирҳли техникалар акс этган дрондан олинган видеони топди. Бундан ташқари, минтақада ишлаётган вертолётларнинг геолокациясини аниқлади.

Кадрлар яқинда олинган, аммо видеолардан воқеаларнинг аниқ кетма-кетлигини аниқ айтиш қийин.

Киевнинг айтишича, давом этаётган ҳодиса ортида турганлар "Россия Озодлиги" легиони ва Россия кўнгиллилар корпуси (РВC) деб номланган гуруҳлардан бўлган.

"Россия Озодлиги" легиони Украинада жойлашган Россия жангарилари гуруҳи бўлиб, Россия ичида президент Владимир Путинни ағдариш учун ишлаётганини айтади. У душанба куни Твиттер саҳифасида чегарадаги Козинка шаҳрини "тўлиқ озод қилган"ини айтди.

Унга кўра, жангчилар шарқдаги Грайворон шаҳрига етиб борган.

Бироқ жаноб Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ахборот агентликларига қўпорувчи гуруҳни йўқ қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганини айтди ва гуруҳнинг мақсади Украина шарқидаги Бахмут шаҳридан эътиборни тортиш эканини билдирди.

Бахмутни Россия ёлланма жангари гуруҳи ойлар давом этган шиддатли ва қонли жанглар ортидан ўз назоратига олганини даъво қилмоқда.

Ўтган йилнинг феврал ойида Москва Украинага кенг кўламли босқинни бошлаганидан бери Белгород ва Россиянинг бошқа бир қанча вилоятлари артиллерия ва дрон ҳужумига учраган.

Россия расмийлари Украина ҳарбийларини айблайдилар, аммо Украина Россия ҳудудидаги гумон қилинган қўпорувчилик ҳужумлари учун жавобгарликни рад этади.

Ukrainian solider firing an anti-tank grenade launcher at a front line near Bakhmut on 3 May

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Украина аскари Бахмут яқинидаги жабҳа чизиғида аксилтанк гранатасини отмоқда(3 май куни олинган сурат)

Россия Донецк ғарбидаги Бахмут шаҳрини ўтган йил августидан буён қўлга олишга ҳаракат қилади. Шаҳар ер билан яксон қилинди, лекин Россия тўла назоратига ололгани йўқ. Украинанинг ўз ерларини озод қилиш мақсадидаги қарши ҳужуми анчадан буён кутилмоқда, бироқ куни-кеча Президент Зеленский ҳозир қарши ҳужумга ўтсалар, кўп одамларини йўқотишлари мумкинлигини айтди.

Украина Мудофаа вазирлиги матбуот котибаси Ҳанна Маляр охирги бир ҳафтанинг ичида Бахмут яқинидаги жабҳа чизиғида икки километр олдинга силжишга муваффақ бўлганларини айтди.

Алоқадор мавзулар:

Мухбирларнинг ёзишича, ушбу хабар фронтда кескин ўзгариш юз берганини англатади, чунки ойларки, Россия қўшинлари илдамлаган, вагнерчиларнинг катта йўқотишлари билан Бахмутнинг жуда оз жойи устидан назоратни қўлга киритиб келаётган эди.

Украина қўшинларининг илдамлаши Бахмут ёнидаги ҳудудда юз бергани хабар қилинмоқда, шаҳар ичида ЧВК Вагнер ёлланма аскарлари жанг қилаётган бўлса, шаҳарнинг икки фланги Россия Мудофаа вазирлиги назоратида эди.

Россия Мудофаа вазирлиги аскарларининг чекиниши ўзларини таҳдид остига қўйгани ҳақида олдинроқ ЧВК Вагнер раҳбари Евгений Пригожин ҳам шикоят қилди.

Бахмут атрофидаги сўнгги жанглар Россия оммавий ахборот воситалари, айниқса, военкорлари томонидан кўп ёритилди, улар, Украина ўзининг контр ҳужумини бошлаганлари ҳақида ёздилар.

Бунга эса Россия Мудофаа вазирлигининг муносабат билдиришига тўғри келди, вазирлик бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ҳақидаги баёнот билан чиқди.

Россия Мудофаа вазирлиги Украина қўшинлари илдамлагани ҳақидаги хабарлар ёлғон демоқда.

Smoke is seen in this drone footage of Bakhmut amid Russia's attack on Ukraine, in this screen grab obtained from a handout video released on April 15, 2023.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Бахмут шаҳрининг ҳозирги кўриниши

Россиялик ҳарбий блоггерлар Украина қўшинлари Бахмут атрофида бир неча километрга илдамлади, деб ёздилар.

Украина Мудофаа вазирлиги сўзчиси оқибатда Россия кўп аскарини йўқотгани, анчаси асирга тушганини хабар қилди.

Яна бир россиялик ҳарбий блогер Украинанинг Ғарб танклари ортилган юк машиналари мамлакат шимоли Харкивда Россия чегараси томон ҳаракатланаётганини ўз манбалари хабар берганини ёзди.

Кўплаб ҳарбий экспертлар фикрича, Бахмут шаҳри устидан назорат тактик жиҳатдан кўп ҳам устунлик бермайди.

Украиналик таҳлилчилар ҳам ўз қўшинлари шаҳарни бемалол ташлаб чиқиб кетишлари мумкинлигини айтишади.

Аммо Украина ҳарбий раҳбарияти бу ерда қақшатқич қаршилик кўрсатишга қарор қилди, бу билан Россиянинг энг илғор, жанговар кучларининг силласини қуритишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйдилар.

Xarita

Сурат манбаси, ...

Айниқса, охирги ойларда Бахмут шаҳри учун жанглар шиддатлашди.

Буни таҳлилчилар 15 ой олдин Украинага қарши урушни бошлаган Россия раҳбарияти ўз халқига ғалаба сифатида тақдим этишни истагани билан тушунтирдилар.

Пригожин 9 май - Ғалаба байрамига Бахмутни тўла Россия назоратига олгани ҳақидаги ҳисоботни бермоқчи экани ҳақидаги хабарлар ҳам чиқди.

Бироқ 5 майда Пригожин Россия Мудофаа вазирлиги раҳбарларини қаттиқ сўкиб видео эълон қилди, кўп сондаги ўз аскарлари ўлимига Россия Мудофаа вазирлигининг вагнерчиларга снаряд бермаётгани сабаб бўлаётганини айтди.

Агар снаряд билан таъминланмаса, Вагнер гуруҳини Бахмут шаҳридаги позицияларидан 10 майда олиб чикиб кетиш билан таҳдид қилди.

Кейин у қурол-яроғ таъминоти талаби бажарилганини хабар қилди.

Куни-кеча ЧВК Вагнер раҳбари Пригожиннинг Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгуга ҳисоботи матни эълон қилинди, унда Пригожин Бахмут шаҳрининг 95 фоиз ҳудудини назорат қилаётганини даъво қилди.

Украина ҳарбий кучлари Бахмут атрофида илдамлаган бўлишлари мумкин, деб ёзди АҚШнинг Урушни ўрганиш институти.

Украина жануби-шарқида жойлашган Мелитополь шаҳрининг қочқиндаги ҳокими хабар қилишича, 12 май эрталаб кучли портлаш рўй берган.

Мелитополь Украинага босқин бошланганидан буён Россия назоратида.

Портлашга нима сабаб бўлгани номаълум, бироқ Украина қуролли кучлари Россия қўшинлари ва ҳарбий техникаси нишонга олинган 14 ҳав ҳужуми уюштирганларини хабар қилди.

Ҳаво ҳужумлари билан бирга Россиянинг тўққиз дрони йўқ қилинди, артиллерия бўлинмалари, қурол-яроғ омборлари ва техник жиҳозлари нишонга олинган ўндан ортиқ муваффақиятли ҳужумлар амалга оширилди, деди Украина.

АҚШнинг CNN телеканалига бир америкалик юқори лавозимлги ҳарбийнинг айтишича, Украина "шакллантирувчи" ҳужумлар билан йирик қарши ҳужумга тайёргарлик кўраяпти.

Бундай ҳужумда душманнинг қўмондонлик марказлари, қурол-яроғ омборлари, артиллерия тизимлари нишонга олиниб ишдан чиқарилади, қарши ҳужумни қайтаролмайдиган даражада кучсизлантириш мақсади кўзланади.

Жанг майдони қарши ҳужумга тайёрлантирилади.

Ўтган йил ёзи охирида Украина жанубий ва шимоли-шарқий ҳудудларда қарши ҳужумларни бошлашидан олдин ҳам ҳаво ҳужумлари уюштирган эди.

Америкалик ҳарбий мансабдор сўзларига кўра, "жанг майдонини шакллантирувчи амалиётлар" асосий ҳужумдан олдин бир неча кун давом этиши мумкин.

Шакллантирувчи ҳужумлардан душманни чалғитиш мақсади ҳам кўзланади.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002