Янгиликлар: Марказий Осиё раҳбарлари Россия босими остидами? - Видео Ўзбекистон O'zbekiston Dunyo Yangiliklar

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Президенти Қасим Жўмарт Тоқаев, Россия Президенти Владимир Путин, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қизил майдондаги парадга кириб келишмоқда

Сурат манбаси, Reuters

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Москва Қизил Майдонида ҳарбий парад ўтказилди. Унда етти давлат раҳбари, жумладан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашди.

Охирги кунгача Россиядаги парадда чет эл раҳбарларидан фақат Қирғизистон президенти Садир Жапаров иштирок этиши кутилаётганди, аммо мухбирларнинг ёзишича, Россия дипломатияси етти давлат раҳбарини Қизил Майдондаги парадда қатнашишга кўндиришнинг уддасидан чиққан.

Таҳлилчиларга кўра, бу Ғарб Ҳаагадаги халқаро трибуналга тортишни истаётган Россия президенти Владимир Путин учун яхши бирдамлик қўллаб-қувватлови бўлиб хизмат қилди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Қизил Майдондаги парадда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тоқаев, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этдилар.

Vladimir Putin

Сурат манбаси, .

Урушни ўрганиш институти (ISW) ёзишича, Путин бу параддан Россиянинг Марказий Осиёга таъсири давом этаётганини намойиш этиш мақсадида фойдаланишни истаган.

"Россия президенти Владимир Путин Москвадаги Ғалаба куни парадини Россиянинг Марказий Осиёдаги давом этаётган таъсири сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда", деб ёзди ISW.

Россиянинг "Ведомости" газетаси Жапаровнинг Москвага келиши ҳақида 23 апрелда хабар берди, Тоқаев, Мирзиёев ва Раҳмоннинг ташрифлари ҳақида Россия оммавий ахборот воситалари фақатгина 8 майга келиб, ҳарбий парадга бир кун қолганда хабар қилдилар.

BBC

ТАСС агентлиги Путин Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовни ҳам таклиф қилгани, бироқ у ўзининг иштирокини тасдиқламагани ҳақида ёзди. Агентлик сешанбага ўтар кечасигина Бердимуҳамедовнинг Москвага келишини хабар қилди.

2022 йили бирор бир хорижий раҳбар Москвадаги Ғалаба куни байрамида қатнашгани йўқ, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон 2022 йили парадлар ҳам ўтказишмади, бунинг сабабини коронавирус чекловлари билан изоҳладилар.

"Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларининг параддаги иштироки ҳақида кеч эълон қилишлари, афтидан, Кремлнинг куч намойиши ҳаракатларига қарамасдан, урушни очиқчасига ва омма олдида намойиш этишни истамасликларини кўрсатади", деб ёзди Урушни ўрганиш инстути.

Бу йил Қизил Майдондаги ҳарбий парадда Президент Путин нутқи аввалги йиллардагига қараганда қисқароқ бўлган.

У Ғарб Россияни йўқл қилмоқчи, деб айтди.

Ҳарбий парадда аскарлар ҳам кам қатнашган, ҳарбий техника сони ҳам кам бўлган.

Бундан олдинги йилларда 9 майдан Россия ўзининг ҳарбий қудратини намойиш этиш мақсадида фойдаланиб келарди.

Бу йил ҳарбий параддан кейинги "Ўлмас полк" юриши ҳам бекор қилинди, бу гўёки хавфсизлик чоралари билан изоҳланди.

Лекин кузатувчилар фикрича, Россия раҳбарияти бу юришда Украинадаги урушда ҳалок бўлганларнинг фото суратлари кўпайиб кетиши ва россияликлар Украинадаги ўзларининг талофатлари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиб қолишларини истамаганидан тақиқлаган демоқдалар.

Кремлга дрон ҳужумларида ҳам Россия Украинани айблаб чиқди.

Россия Украинага бостириб кирганига 15 ой бўлди.

Россия ҳарбийлари ва россияликларнинг Украина ҳудудида содир этган жиноятларидан фақат болаларни ўз ихтиёрига қарши Россия ҳудудига олиб кетишга қарор қилингани Президент Путинни шахсан халқаро жиноятда айблаш учун асос бўлди.

Россия раҳбарияти, ташкилотларига қарши санкциялар қўлланмоқда, бу санкцияларни четлаб ўтишда Россияга кўмаклашаётган мамлакатларга ҳам жазо чоралари остида қолишлари ҳақидаги огоҳлантиришлар билдириляпти.

9 май куни Европадаги тинчлик ва бирдамлик байрами сифатида Европа куни нишонланмоқда.

Шу куни Европа Иттифоқи раҳбари Урсула фон дер Ляйен Киевга борган, бу билан Европанинг Украинани қўллаб-қувватловини намойиш этган.

Москвадаги параддан бир неча соат олдин Россия Украинага қарата 25 ракета отгани ҳақида хабар қилди Украина расмийлари.

Ракеталарнинг аксари пойтахт Киевни нишонга олган.

Украина ҳарбийлари 23 ракетани уриб туширганлари хабарини бердилар.

Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002