Украина: Путин ва Россияни ким тўхтата олади? Савол ва жавоб Video Ukrainа Rossiya Putin Yangiliklar

Сурат манбаси, Getty Images/Marina Lystseva
НАТО Украина осмонини ёпса, Россия ортга қайтадими? Худди шу нарса Россия ва унинг президентини тўхтата оладими? Россия ҳозирга келиб Украинадаги ҳарбий амалиётлари кўламини янада кенгайтирмоқда. Пойтахт Киевга яқинлашаётган йирик ҳарбий карвони ҳам уюшишни бошлаган. Украина ҳозир нимага умид қилаяпти? Путинни ким тўхтата олади?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Таҳлил:
Алоқадор мавзулар:
Савол ва жавоб
Ёпиқ ҳаво ҳудуди муаммонинг ечимими ёки?
Украина Ғарб ва НАТОга бизнинг ҳаво ҳудудимизни ёпинг, демоқда.
Расмий Киев шу йўл билан Россия ҳаво ҳужумларининг олдини олмоқчи.
Россия қирувчи самолётларининг ўз осмонига киришини тақиқламоқчи.
Агар муайян самолётларнинг парвозига изн берилмаса, бу ёпиқ ҳаво ҳудуди бўлади.
Ёпиқ ҳаво ҳудуди ҳарбий можаро вақти жорий этилади.
Бу чора ҳаво ҳужуми ва кузатувнинг олдини олиш учун қўлланилади.
У ҳарбий йўл билан амалга оширилади.
Шу боис, рақиб самолётининг уриб туширилишини ҳам кўзда тутади.
Россия Украинадаги турар-жой биноларига ҳам ҳаводан зарба беришга ўтган.
Украинадан инсоний талафотларга оид хабарларнинг сони янада ортган.
Аммо, шунда ҳам, Ғарб ва НАТО ҳозирча бунга мойиллик билдирмай турибди.
Куннинг саволи

Сурат манбаси, Getty Images
Ғарб ва НАТО Украина осмонини нега ёпмаяпти?
Бу Россия қирувчи самолёти Украина ҳаво ҳудудига кирса, НАТО учоқларининг осмонда улар билан тўғридан-тўғри жангга киришини англатади.
НАТО Россия билан кенг кўламли можарога сабаб бўлади, деган ўйда бу каби бир чорани назардан соқит этаётир.
"Биз вазиятнинг танглигини англаб турибмиз. Бироқ бошқа нарсага ҳам ишончимиз комил. Агар биз шундай қилсак (Украина осмонини ёписк - таҳр.), бу Европада тўлақонли урушнинг келиб чиқиши билан якунланиши мумкин", - деб айтди НАТО БОш котиби Йенс Столтенберг.
Украиналик учувчилар Ғарбнинг қирувчи самолётларини бошқара олишмайди.
Улар ҳалича бунинг ҳадисини олишмаган.
АҚШ ва Польша шу кунларда Украина осмонини ҳимоя қилиш учун унинг Ҳаво кучларини Совет даври русумидаги МиГ-29 қирувчи самолётлари билан таъминлаш масаласини кўриб чиқмоқда.
Аммо уни қайта тариқа етказиш борасида томонлар ҳануз бир тўхтамга кела олишмаган.
Россия президенти эса, куни-кеча Украина ҳаво ҳудудини ёпишга бўлган ҳар қандай ҳаракатни уруш амали, деб кўришлари билан огоҳлантирди.
Ёпиқ ҳаво ҳудуди янгилик эмас.
90-йиллар бошларида фуқароларини ҳимоя қилиш учун Ироқ осмони қисман ёпилган.
Аммо расмий Киевнинг сўрови ҳалича очиқ турибди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















