Дунё: 30 ёшли йигит 87 яшар кампирни жинсий зўрлашда гумон қилинмоқда Hindiston dunyo, yangiliklar

Иллюстратив тасвир

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Фаолларга кўра, зўрлаш ва жинсий зўравонликларга қарши кўрилаётган кучайтирилган чораларга қарамай, бу каби ҳолатларнинг сони ортиб бормоқда

Гумондор ҳозир ҳибс остида. Зўравонлик пойтахт Деҳлида юз берган. Тўшакка михланиб ётган кампир зўрланган. Уйи эса, таланган.

Алоқадор мавзулар:

Хабарларга кўра, жабрдийда шаҳарнинг Тилак Нагар мавзеъсида яшаган.

Қўлга олинган гумондор унинг уйига яқин жойда фаррош бўлиб ишлаган.

Ўғрилик ва зўравонлик якшанба куни тушдан кейин юз берган.

Ҳужумга учраган пайтда уйда кампирдан бошқа ҳеч ким бўлмаган.

Айбловлар

Оиласининг шикоят қилишича, полиция дастлаб фақат ўғриликка оид ҳолатни қайд этган, жинсий зўравонликка кўз юмган.

Полиция эса, уларнинг айни мазмундаги айбловларини рад этган.

Аммо кампир қариндоши the Indian Express нашрига бошқача гапни айтган.

Унга кўра, полиция жабрдийда ва қизига жинсий зўравонлик ҳодисаси юзасидан шикоят қилмасликни маслаҳат берган.

Акс ҳолда бунинг ўзлари учун "стресс"ли иш бўлишини айтган.

Кекса кампир фақат ёлғиз қизи билан яшаган.

Зўравонлик юз берган пайтда қизи уйда бўлмаган.

Фақат қайтгачгина, онасини абгор аҳволда кўрган.

Шикоят устига шикоят

Мамлакат Хотин-қизлар миллий комиссияси душанба куни Деҳли полициясига мурожаат қилган.

Ўз вақтида иш кўрмаган ходимларига қарши чора кўришни сўраган.

Ҳиндистон пойтахтида 2020 йилда ҳам худди шунга ўхшаш зўравонлик юз берган.

Ўшанда 30 ёшлар чамаси йигит 86 яшар кампирни зўрлаган.

Зўравонлик бутун мамлакатни шокка солмай қўймаганди.

2012 йилда эса, Деҳлида ёшгина қиз гуруҳ бўлиб зўрланган ва ўлдирилган.

Ўшандан буён зўрлаш ва жинсий зўравонлик Ҳиндистонда диққат-марказида бўлиб келади.

Жинсий зўравонликка қарши намойиш

Сурат манбаси, Reuters

Деҳлидаги Би-би-си мухбирининг айтишича, Ҳиндистонда ҳар йили ўн минглаб зўрлаш ҳолатлари қайд қилинади.

Айримлари ҳатто одамни даҳшатга ҳам солади.

Мухбиримизга кўра, жинсий зўравонликка қарши чоралар кучайтирилган.

Аммо, шунга қарамай, уларнинг сони ортиб бормоқда, дейди у.

Расмий маълумотларга кўра, полиция 2018 йилда 34 мингга яқин жинсий зўравонлик ҳолатини қайд этган.

Бу - ҳар 15 дақиқада битта зўрланиш, деганидир.

Фаолларнинг айтишларича, ҳақиқий вазият бундан анча баттар, кўп ҳолатлар хабар қилинмайди.

Яъни, ҳамма ҳолатлар ҳам янгиликларга чиқмайди.

Фақат энг шафқатсиз, даҳшатга солувчилари ҳақида матбуотда ёзилади.

Ҳиндистон Бош вазири Моди эса, сукут сақлаб келмоқда, дейди мухбиримиз.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek