Исроил-Фаластин можароси: Ғазоликлар ўз жонлари учун 'даҳшат'да, бўлгага ким кўмак қилади? Video Isroil Falastin dunyo yangiliklar

Ғазо Бўлгаси

Сурат манбаси, AFP

Ўқилиш вақти: 4 дақ

Исроил-Фаластин можароси: Ғазоликлар 'даҳшат'да, бўлгага ким ёрдам беради? Исроилнинг ҳаво ҳужумлари сабаб, ўн минглаб ғазолик ўз турар-жойларини ташлаб чиқишган. Минглаби буткул бошпанасиз қолган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кўмак ходими Ғазодаги вазиятни "ҳақиқий уруш"га қиёс бермоқда.

Матиас Шмаленинг айтишича, "ғазоликлар ҳозир даҳшатга тушиб қолишган".

Улар ўз жонлари қайғусида, "Кейинги ҳужум қаерга қаратилади, навбатдаги бомба қаерга тушади", - деган хавотирдалар.

Фаластин фарёди ва ёди: Яқин Шарқ намойишлар тўлқини ичра

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Матиас Шмале Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Фаластинлик қочқинларга кўмак бериш агентлиги - Unrwaнинг Ғазо Бўлгасидаги масъули бўлади.

Унинг айтишича, Ғазодаги сўнгги бир неча кун ўзига худди "тўлақонли уруш"ни эслатган.

Исроил-Ғазо уруши қачон тугайди?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Ғазодаги болакай

Сурат манбаси, Getty Images

Исроилнинг ҳаво ҳужумларида қурбон бўлганларнинг яқинлари

Сурат манбаси, AFP

Ғазо Бўлгасидаги бугунги аҳвол

Сурат манбаси, EPA

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти масъулининг айтишича, ҳозир 50 мингга яқин одам ўз турар-жойларини ташлаб чиқишган.

Уларнинг барчаси агентликнинг бўлгадаги олтмиштача мактабида жон сақлаб туришибди.

"Эшитишимча, камида 8 минг киши буткул бошпанасиз қолган. Уларнинг уйлари буткул вайрон бўлган ёки яшаб бўлмас аҳволга келган. Кейин, албаттаки, одамлар ўлган", - деб айтган Матиас Шмале.

Ғазо Бўлгаси

Сурат манбаси, Reuters

Ғазо Бўлгасидаги бугунги аҳвол

Сурат манбаси, Reuters

Ғазо Бўлгасига ёрдам

Миср Ғазога ёрдам бериш истагини расман ва ошкора изҳор этган илк давлатлардан бири бўлган.

Вайрон бўлган инфратузилмасини тиклаб олиши учун бўлгага $500 миллион доллар беришини баён қилган.

Президент Абдул Фаттоҳ ас-Сисий қурилиш ишларига Миср ширкатлари ҳам жалб қилинишини маълум қилган.

Унинг бу баёноти куни-кеча Парижда Франция президенти билан бўлиб ўтган мулоқотлари ортидан янграган.

Миср давомий зўравонликлар манзарасида Ғазо Бўлгасига аллақачон 65 тонна тиббий ёрдам ҳам юборган.

Бундан аввал Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳужумлар сабаб, бўлгадаги камида 6 касалхона вайрон этилганини айтиб чиққан.

Доктор Абу ал-Оуф

Сурат манбаси, HANDOUT

Кеча, чоршанба куни Исроилнинг кутилмаган ҳаво ҳужумида Ғазо Бўлгасидаги етакчи тиббиёт мутахассисларидан бири ўлдирилган.

Хабарларга кўра, у билан бирга ўндан ортиқ оила аъзоси ҳам қурбон бўлган.

Доктор Абу ал-Оуф Ғазо шаҳридаги аш-Шифо касалхонасида ишлаган.

Ички аъзолар касалликлари билан шуғулланиш билан бир қаторда коронавирус беморларини даволаётган саноқли шифокорлардан бири сифатида кўрилган.

Шогирдларидан бирининг айтишича, у вайроналар остида 5-6 соатгача тирик ётган, аммо 12 соат деганда жасади чиқариб олинган.

Хабарларга кўра, яна электр таъминотидаги тинимсиз узилишлар боис ҳам, Ғазо Бўлгасидаги тиббиёт ва бошқа муассалар фаолиятига жиддий зиён етган.

Исроил қирувчи учоқлари орада бўлгадаги ковидга текширувчи ягона тест марказига ҳам зарба беришган.

Миср Соғлиқни сақлаш вазирининг маълум қилишича, Ғазога "куйишни даволовчи махсус воситалар, вентиляторлар, кислородли баллонлар ва шприцлар юборишган".

Ғазо Бўлгасидаги бугунги аҳвол

Сурат манбаси, Reuters

Ғазо Бўлгаси

Сурат манбаси, Reuters

Ғазо Бўлгаси

Сурат манбаси, Reuters

Мисрдан кейин Германия ҳам Ғазо Бўлгасига ёрдам юбориш истаги билан чиққан.

Расмий Берлин бўлгага қарийб 50 миллион долларлик инсонпарварлик кўмаги жўнатишини айтган.

Шу ҳафта сешанба куни Германия Ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқига аъзо қолган давлатларни ҳам бу ишга жиддийроқ ундаш истагида эканини баён қилган.

Унинг бу ундови амалда қанчалик самара берган-бермагани ҳозирча маълум эмас.

Орада бирор бир йирик Европа давлатининг Ғазо Бўлгасига салмоқли ёрдам ваъдаси билан чиққани кўрилмаган.

Германия Ташқи ишлар вазири эса, ўзининг кўмакка оид чиқишида Ҳамаснинг Исроилга қаратилган ракета ҳужумларини қоралаган.

Хайко Маас, ўз навбатида, Исроил ўзини ҳимоя қилишга ҳақли эканини даъво қилган.

Агар, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоб-китобларига таянилса, Исроил ва Ғазо Бўлгасидаги қуролли гуруҳларнинг ўзаро ҳужумлари билан кечган ўн кундан ортиқроқ вақт мобайнида 50 мингдан зиёд фаластинлик ўз турар-жойини ташлаб чиққан.

Сўнгги можаро глобал коронавирус пандемияси ҳамон бартараф этилмаган, вируснинг янада юқумли ва ҳалокатли штаммлари дунёнинг кўплаб давлатларида жиддий муаммолар, даҳшатли инқирозларга сабаб бўлаётган бир пайтга тўғри келган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус агентлиги Ғазо Бўлгасига халқаро кўмак ходимларининг кириши муҳим эканлигини айтмоқда.

Орада Исроил инсонпарварлик ёрдамларининг ўтиши учун Ғазодаги Керем-Шалом ва Эрез чегара нуқталарини очгани айтилган.

Аммо Исроил саноқли соатларнинг ўзида уларни ёпиб қўйган, бунинг сабабини фаластинлик қуролли гуруҳларнинг ракета ҳужумлари билан изоҳлаганди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek