"Аввал ўзингга боқ, кейин ноғора қоқ!"

Тошкент шаҳар ҳокими "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисидаги қонуннинг бузилаётганлигини инобатга олиб", шаҳардаги реклама ва эълонлардаги имло хатоларини тузатиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилди.
Мазкур қарор Тошкент шаҳар ҳокимлигининг газетасида чоп қилинди.
Шуни айтиш ўринли-ки, баъзи бир техник сабабларга кўра шу қарорнинг сарлавҳасида имло хатоси мавжуд.
Қолаверса, газетанинг веб-сайтида умуман лотин алифбосига асосланган саҳифа йўқ экан.

Савол туғилади, мазкур қонунинг ижросини кўчалардан бошлаш керакми ёки биринчи ҳокимиятга тегишли ташкилотларданми?
Бу ерда, ҳамма ҳужжат ишлари кирилл алифбосида олиб борилишини айтиб ўтириш ҳам шарт бўлмаса керак.
Битта ТВ компания икки хил алифбо
Шу ўринда, ушбу қарордан кейин бир нарса одам эътиборини тортди - Ўзбекистон Давлат Телерадиокомпаниясида ҳам икки стандартлик кўзга ташланди.
Яъни "Ёшлар" телеканали лотин алифбосида, "Ўзбекистон" канали эса - кирилл алифбосига асосланиб ишлайди.

Демак, "Ўзбекистон" "эски авлод"га, "Ёшлар" телеканали эса ёш авлодга қаратилган.
ТВ каналларда турли-туманлик албатта яхши нарса.
Бироқ мазмун жиҳатдан иккисининг янгилик дастурларида ҳеч қандай фарқ йўқ.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
Instagram - bbcuzbek
Twitter - bbcuzbek
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- bbcuzbek












