"Четга чиқувчилар учун биометрик паспорт олиш қийинлаштирилган"

Ўзбекистонда биометрик паспорт олиш билан боғлиқ муаммолар тез-тез тилга олинади.

Аксарият ўзбекистонликлар паспорт алмаштириш қатор асаббузарликларга олиб келаётгани, паспорт столлардаги узундан узун навбатлар, кераксиз суҳбатлару, порахўрликлардан норозилик билдирганлари сабаб, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда биометрик паспорт учун талаб қилинадиган асосий талаб- бармоқни суратга олиш процедураси ёнига Ўзбекистонда яна ўнлаб қўшимча талабларнинг киритилганига сабаб нима?

Паспорт олиш жараёнини бу қадар чўзишдан ким манфаатдор ёки паспорт столлардаги вазиятга табиий деб қарайсизми? -каби саволлар билан мурожаат қилгандик.

Фейсбукда изоҳ қолдирган фойдаланувчиларнинг фикрларига қараганда, биометрик паспорт билан муаммолар ҳақиқатдан мавжуд ва у асосан хорижга чиқадиган фуқаролар билан юз бераётгани англашилади.

Уларнинг айтишича, тирикчилик илинжида чет элларга чиққанлар паспортларини алмаштириш учун Ўзбекистонга борганларида, паспорт столларда ва бошқа идораларда ҳужжатлари тайёр бўлиш муддатини сунъий равишда орқага суриш ва янги тартиблар жорий қилиб, фуқароларнинг муаммосини кўпайтириш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.

Фойдаланувчиларнинг баъзилари паспорт олишдаги қийинчиликлардан норози бўлса, бошқалари ўз вақтида, порасиз олганини айтади.

Sayfullo Ise Heard вазиятни шундай тасвирлайди: "буларга уже 20-30 кун одатий ҳол бўлиб қолибди қийинчилик йўқмиш!! очирид, эснга кир, суҳбат қил, дохтирга бор, прапискага 2000-3000 пора и арзимаган қоғозга 40-50минг тулов.. Ўзбекистонда 30 миллион аҳоли 20 миллион аҳоли алмаштирса 2000000*40000= 80000000000 ҳазил пулми!!! қатга кетябти шунча пул бу фақат паспортнинг тахминий пули рақам билан ёзиш осон буни топиш жуда катта пул. кошкийди бу пуллардан халқ манфатдор бўлса !!!!"

Бошқа бир кишининг сўзларига кўра, "тўғри йўл билан" юрган одамлар қийинчиликка учрамайди.

"Туркия, Дубайга учвотганларга қийинчиликлар мавжуд. Ақл ҳуши жойида, дунё қараши кенг орган ходимлари суҳбатидан ўтишларига тўғри келади. Бу жуда тўғри йўл. Ахир қанчадан қанчаси ўйнаб чиқиб кетиб, йиғлаб қайтиб келди. Тинчгина қайтиб келса ҳам майли, келгандан кегин яна муаммо. Паспорт ва чегара хизматига тил теққизмела илтимос !!! Ула яхши ишлашвотти. Иссиқ уйда оёқни осмондан қилиб ҳаёлга келганини гапираверманглар".

Husniddin Mamajonov Нима четга чиққан ҳамма қулликка ва фоҳишаликка чиқяптими?)) намунча ақллисиз ока)) кенгроқ фикрланг))

Gül Başıbuyuk: Ёзда болалрим учун паспорт олдим расмга тушиш ишигача 1 ҳафта югурдик , расмга тушиш учун 2 ой кутдик, расмга тушгандан кейин нақд 40 кунда паспортимиз тайёр бўлди. Виза ишлари учун яна 15 кун югурдик, амаллаб документлани топширдик уям 1 ойда чиқди. Ёзги таътилда дам олишга борамиза деб бошлаган ишимиза кузда битти.

Азиза Мамадиева: Паспорт олиш хақиқатдан жуда қийин. Мен Туркияга турмушга чиққанман. Янаям паспортни визани олиш жуда қийин бўлди.3 ойда пасапортим чиқти бошлиғини ёнига кирдим визани қачон чиқариб берай деди. Ҳазиллашти деб ўйладим 1 ҳафтада дедим бўпти бўмаса таёрланиб кегин деди нима демоқчи бўганини тушундим ҳўп дедим кеттим. Ўша куни бордим пулни олди берди визани, таёрлаб қўйишган экан мани олдимга кемайсанми паспортиниям 10 кунда ҳал қиберардим деди. Ҳайрон қолдим. Визада очирит кутиб ўтирганлани кўпчилиги пул беришган экан була бўлган нарсала ҳамма жойдаям унақа инсофли одамлар йўқ.

Yasemin Mirzaeva Ҳаммаси 20 кунда бўлади? Тўғрими? Бу нормалнийми сизга? Ташкаридан алмаштириш мумкин эмас, Ўзбекистонга бориш керак. Борган одам фақат паспорт алмаштириши 20 кун бўлса, кейин овир олиш 28 кун бўлса қанча кунда қайтиб келиш мумкин? Иши, боласини ўқиши йўқми? Сизларга жуда ҳайронман. Манимча иш кўп бўлмагани учун кутишам ҳеч нарсамас!!!!

Isoqjon Zokirov Паспортни тезроқ оламaн деcaнгиз поpa бериш шарт. 3-ëки 4-ойдан сўнг оламан десангиз пора бepмайсиз. Ўзбекистонда пopacиз иш битмайди,негаки Ўзбекиcтон демокpaтик давлaт эмас.

Баҳора Эгамбердиева: Оилангизда муаммо пайдо бўлса, маҳаллага достон қиларкансизларда. Давлат ҳам бир оила. Иғво билан нимага эришмоқчисизлар? Ўша навбатлар порахўрликларга ким сабаб? Порани бераётган одамлар. Бирортаси ҳам бермасинчи, қандай олади. Уриб олмайдию қўлидан? Ишонч рақамларига тел.қилсин, ҳуқуқини билсин пора бермасдан! Порани бериб қўйиб, яна пора бериб олганлани оламга жар солгани уялсела бўлармиди?! Айб ўзиладаю!

Ал Мир: Хеч кандай навбат йук аксинча участкавой паспорт алмаштирволинг деб уйма уй юрибди.

Хасан Жамалов: Тан олиш керак, ҳозир паспорт олиш сал қийинлашди. Тўғри, қоғозбозлик ҳамда ҳужжатчилик кўпайган, бироқ бунинг аниқ сабаби бор бу : Тинчликни таЪминлаш, одам савдосига йўл қўймаслик. Айрим шаҳар, туманларимизда паспорт олиш муддати узоқ. Масалан, паспорт олгани борганингизда кассага керакли маблағни тўлаб, бир карточка оласиз лекин унинг санасига қарасангиз расм ва бармоқ изингизни қўйишингиз учун камида 1-1,5 ой керак бўлади.

Зулефина Канделаки: Чекка туманларда таниш билиш бўлмаса 3 ойда чиқади паспорт.

Нона Нона: Ҳамза туманида июн ойигача навбатга қўйилган. Паспортистка 15 кун учун 150 доллар таклиф қилди. Биз коррупцияга қарши шундай курашамиз.

Вонк: Билмадиму бу маълумотни ким берди. Лекин мен паспорни ўзгартириш учун борганимда банкка тўлов қиласиз, деб тушунтиришди. Мен тўловни қилиб келдим унчалик очирет ҳам йўқ эди!!! Анкета тўлдирдим аризалаштирдим ва печат босилди, расмга олишди, бармоқ изимни олишди ва тел. визитками қолдирдим. Ну 4 кун ёки 6 кун ўтар-ўтмас смс келди " Ҳурматли Фуқора сизнинг шаҳсингизни тасдиқловчи биографик паспорт таёр бўлди, деган. Мен борсам яна бармоқ изимни олишди ва натижа тўғри эканлигини айтишиб паспортимни қўлимга беришди ва прапискага ҳам ўша ерда қўйишди !!!! Ҳаммаси яхши!!!

Абу Абдуоллоҳ Умаров: 20-30 кун билмадим одатий ёки йўқ, лекин Украинада ҳам алиштиришяпти ундан ҳам узоқда, бланка йўқ, пул бер, пора бер, янги европеецлар улар. Мен шахсан 15 кунда паспортим чиққанда бориб олгани вақтим бўлмай 1 ҳафтадан кейин бориб олдим. Битта Ўзбекистондамас агар шуни қийинчилик дейилса.

Djamila Abdurasulova Биометрик паспортни 7 кун ичида олганман. ОВИР 20 кунда . Сизлар кайси шахар ҳақида гапиряпсиз. Аниқрок ёзинг! Ҳаммаси бўлиб 45 минг сўм пул кетди. Мен хам очеред билан олганман. Менга хам тел. қилишган паспорт тайёр деб. Жа оширворасиларей.

Maya Tursunova яхши одамлар туфайли паспортни ўз вақтида олганидан хурсанд: "Ман Туркияда қонуний ишлайман. Икки йил олдин Тошкентга отпускага келдим бир ой ичида паспортимни алиштириб ҳамда визамни олишга улгуришим керак эди, чунки қайтиш билетим олинганди. Юнус-Обод тумани паспорт бўлимига бордим жуда олам кўп. Тўғри паспорт бўлим бошлиғи хонасига кирдим ва шароитимни тушунтирдим. Менга ёрдам этди 20 кундан кейин келиб олинг паспортингизни деди. У кун бордим бошлиғи хонасига кирдим еслатдим нега келганими. Ҳовлида беришвоти боринг деди, хамма қатори очередь билан фамилиямни ўқиб чақиришди ҳакикатдан тайёр паспортим. Ёнимда $ пул овоганман сўрайди деб. Яна хонасига кирдим. Раҳмат олдим паспортни хизматингизга қанча берай?- дедим. Ора кетаверинг, дуо қилинг. Оллоҳни ёнига борганда пулизгамас дуойиз ўтади деди. Жуда хам хурсанд бўлдим. Ҳалиям инсофли инсонларимиз бор".

Dilmurod Yulchiev Мирзо Улуғбек туманидан паспорт олиш нақд 4-5 ойлаб вақт кетвотти, очиридга ёзилишган 2014 сентябр ойида, 2015 февралида келингла деб айтилган, шундаям дарров ҳал бўлишига ақлим етмайди, порахўрлик авж олган. Мард бўлса айтсин, йўқ бунақамас деб ким бўсаям. Бошқа муаммоларни айтишнинг ҳожати йўқ.

Nemat Dadajanov: Менам Мирзо Улуғбекдан олганман, ҳеч қанақа муаммо бўлмади, ҳеч кимга пора бермадим, очеред бор, лекин ҳаммаси тартибли ташкил қилинган, 20 кунга бормасдан янги паспортни хам, авирни хам олдим, Шу район Овир раҳбаригаям, ишчиларигаям катта раҳмат!

Дилдора Туляганова: Афсуски инсонларимизнинг бир салбий тарафи бор. Хеч қачон олдиндан, вахлироқ бир ишни килишмайди. Биз ҳам 2013 йилда, сентябр ойида биометрик паспорт қилдирдик, паспорт ўзига 45000, виза учун алоҳида 45000 минг тўлаб, умумий қилиб айтганда 20 кунда паспорт қўлга тегди. Бу бизнинг шахсий тажрибамиз.

Abu Amina As-samarqandiy: Ҳаммага маълумки, Ўзбекистоннинг бу диктаторлик тузуми фуқароларини ўз юртларини ташлаб кетишга мажбур қилган. Тузум ўзгармаса, келиш нияти йўқ, энди Ўзбекистон паспорт билан яна ҳаммани текшириб олмоқчи.

Шунингдек, фойдаланувчилар паспорт беришни осонлаштириш йўллари ҳақида ёзишади.

Muna Essa: Биометрик паспортни чет элдаги консуллар орқали ҳам беришса жуда яхши бўларди ҳамма давлатлар сингари.

Sardor Bek: Пора бермасдан, сабр қилинса 2-3 соатда навбатингиз келади, расмга тушасиз. Кейин кутасиз 2-3 ҳафтада смс келади паспортиз тайёр деган...Шаҳарда ё туманда неча юз минг аҳоли бор? Паспорт стол нечта? Айб ўзимизда срочний бўганда бориб тезда ҳал қилайлик деймиз. Эртароқ бор ҳаракатингни қил, пораям бермайсан , дардингни достон ҳам қимийсан...

Husniddin Mamajonov Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш Фонди шу саҳифага кирсангиз битта video қўйилган ўша видеода қанақа бардак бўлиб ётганини кўриш мумкин. Ватанпарварлик яхши нарса, лекин бор фактни инкор этиш патриотизм эмас, тентакликка киради.

Odil Ruzaliev: Менимча, хукумат янги паспортга ўтиш муддатини яна 2 йилга узайтиргани маъқул, каби фикрларни билдиришган ўзбекистонликлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002