UzWebiston: Ўзбекистон қисқа сатрларда

Ўзбекистон Давлат телевидениеси ёшларни интернет тобеликнинг зарари ҳақида огоҳлантирмоқда.
Сурат тагсўзи, Ўзбекистон Давлат телевидениеси ёшларни интернет тобеликнинг зарари ҳақида огоҳлантирмоқда.

Жаҳонгир Исмоилов Ўзбекистон президентининг фан, техника ва маданият масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси қилиб тайинланган.

Бундан олдин Исмоилов Олий ва Ўрта махсус таълим бўйича вазир ўринбосари бўлиб ишлаган, деб хабар беради 12news.uz сайти.

Ўзбекистон Давлат телевидениеси ёшларни интернет тобеликнинг зарари ҳақида огоҳлантирмоқда.

Ўзбекистон канали "Мулоҳаза учун мавзу" кўрсатувида ота-оналарни компьютер ва ижтимоий тармоқларга ёшларнинг ҳаддан ташқари берилиб кетишининг олдини олишга чақирган. Кўрсатувда айтилишича, онлайн ўйинлар ва турли видеолар ёшларга зўравонликни тарғиб қилади, одамни ҳиссиз, таъсирсиз қилиб қўяди. Улар гиёҳванд моддалар каби хавфли касалликдир, дейилади кўрсатувда.

Ўзбекистон Президенти талабалар билимини баҳолаш мақсадида Олий ўқув юртлари рейтингини тузишни сўраган.

Мутахассисларга икки ҳафта ичида университетларнинг рейтинги ва халқаро талабларга жавоб беришини кўриб чиқиши топширилган.

МТСнинг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси Uzdunrobita ҳиссалари кимошди савдосида харидор қизиқишини уйғотолмаганлиги боис, унга тегишли ҳиссалар миллийлаштирилиб, давлат ҳисобига ўтказилади. Бу ҳақда Uzmetronom сайти хабар беради.

Ўзбекистондаги Билайн ширкати олий ўқув юртларига кириш натижаларини мобил телефонларида смс орқали аниқлаш хизматини таклиф қилмоқда.

Тошкентда миллий UZ доменининг интернет-фестивали очилади. Фестивал Президент раҳбарлигида Фонд Форум томонидан ташкил қилингани ва аҳолини интернетга яқинлаштириш мақсадида экани айтилади.