Ўзбекистон, янгиликлар: Кунлар совиб яна энергетика долзарб мавзуга айландими? O'zbekiston Dunyo Yangiliklar

Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтаётган автомобиллар

Сурат манбаси, BBC Uzbek

Сурат тагсўзи, Тошкентда қиммат бўлгани учун ўзбекистонликлар Қозоғистонга ўтиб автомобилига бениз ёки газ қуйдираётгани хабарлари тарқалмоқда
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Об-ҳаво мутахассислари 8 ноябрдан Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келиши, ҳаво ҳарорати тунда +3, +6 даражагача пасайишини огоҳлантирди.

Ўтган қишда Ўзбекистон аномал совуқ ва кучли энергетика инқирозига дуч келган, шунинг учун ҳали ёздаёқ Президент Мирзиёев масъул раҳбарларни қишга тайёргарлик кўришга чақирган, бир ой олдин Россиядан Ўзбекистонга газ экспорти бошланди.

Аммо жойларда аллақачон газ таъминоти узилишига оид хабарлар тарқала бошлади, бу раҳбарларнинг қишга тайёргарлик ҳаракатлари натижасими ёки йўқлиги ҳақидаги саволга ҳозирча аниқлик киритиб бўлмаяпти.

Алоқадор мавзулар:

"Ўзтранс" ташкилоти шу кеча-кундузда Ўзбекистоннинг газ омборлари 98% тўлдирилди деб хабар тарқатди.

"Ўзтранс"га кўра, кузги-қишки мавсумга 3,5 миллиард кубометр табиий газни тўплаб қўйиш режаланган.

Ўзбекистоннинг Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Россиядан қарийб 300 миллион кубометр табиий газ импорт қилинганини хабар қилди.

Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон 2022 йил охирида Россия газини олишни сўраб мурожаат қилганини айтди 7 октябр куни Россия газини Ўзбекистонга экспорт қилиш маросими бўлиб ўтган кун.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

СССР замонида Ўзбекистон Россияга табиий газ узатган қувурдан Қозоғистон орқали Россия гази Ўзбекистонга кела бошлади, Ўзбекистон Россия гази ва бензини импортчисига айланди.

Расмийларга кўра, Россия билан икки йиллик шартнома имзоланган, Ўзбекистон кунига 9 миллион кубометр, йилига 2,8 миллиард кубометр газ сотиб олишга қарор қилган.

Мухбирлар Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг Россия ва Туркман гази ўзбекистонликларга неча пулга тушаётгани ва 2023-2024 йиллари Хитойга қанча газ узатилиши ҳақидаги рақамларни ошкор этишдан воз кечганига эътибор қаратдилар.

Фақат жаноб Мирзамаҳмудов бу йил Россиядан 1 миллион тонна нефть ва нефть маҳсулотларини импорт қилганини хабар қилган, ушбу кўрсаткич 2022 йилга солиштирганда анча кўп.

Ўзбекистон энергетика вазири энергиянинг муқобил шаклларига ўтаётганига қарамасдан, Ўзбекистон табиий газдан воз кечмаслигини айтган, бу мамлакат аҳолиси ва энергетика манбаларига эҳтиёж тобора ортиб бораётгани билан боғлиқ.

Энергетика вазири, Ўзбекистонда бензин тақчиллиги юзага келмайди, деб айтган.

Жаноб Мирзамаҳмудов сўзларига кўра, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига бензин сотиш чеклови бензин чайқовчилиги олдини олиш мақсадида жорий этилган, амалда бензин тақчиллиги йўқ.

Сўнгги кунларда ҳайдовчилар кунлар совиши билан яна заправкаларда бензин тақчиллиги юзага келганини айтмоқдалар, Тошкентда бензин ва суюлтирилган газ нархи баландлиги туфайли ўзбекистонликлар Қозоғистонга ўтиб автомобилларига бензин ёки суюлтирилган газ қуйдираётганлари хабарлари тарқалмоқда.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002