Ўзбекистон янгича мустамлакачилик таҳдиди остидами? Россия, Хитой... дунё ва сиёсат video Dunyo O‘zbekiston iqlim o‘zgarishi yangiliklar

Ўзбекистон

Сурат манбаси, dimaqayoum/courtesy

Сурат тагсўзи, Ўзбекистон табиати ҳам 20-асрда мустамлакачиликдан азият чеккан
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Дунёда янгича мустамлакачилик таҳдидига оид жиддий хавотирлар ўртага чиқмоқда.

Ўзбекистон табиати ҳам 20-асрда мустамлакачиликдан азият чеккан.

Мамлакат Совет Иттифоқининг пахта сиёсати боис экологик фожеага дуч келган.

Орол денгизи қарийб қуриб битган, табиий мувозанат бузилиб, заҳарли саҳро пайдо бўлган.

Бироқ ҳозир-чи?

Мамлакат пахта ишлаб чиқаришни камайтирмоқда.

Аммо ҳамон иқтисоди хомашё экспортига қарам.

Ҳамда пахта ва газ хомашёларини ҳозир Хитой каби янги харидорларга сотади.

Газ, нефть ва кўмир каби қазилма ёқилғилар эса, иқлим ўзгаришига катта салбий таъсир кўрсатадиган маҳсулотлар саналади.

Ўзбекистон хомашёни қайта ишлашни кучайтириш ҳаракатида, аммо бу потенциал тўлиқ юзага чиқмаган.

Мамлакат янги раҳбариятининг мамлакатга катта миқдорда сармоя жалб қилиш уринишлари ҳалича жиддий самара бермаган.

Қайта ишланган маҳсулотлари жаҳон бозорида қанчалик рақобатбардош экани ҳам савол остида.

Ўзбекистон ҳануз мустамлакачилик сиёсати таъсири остидами? Yangiliklar BBC News O'zbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар:

Бугунги қатор бой давлатлар ўтган бир неча асрлик мустамлакачилик даврида - Африка, Осиё ва Лотин Америкасидаги қашшоқ давлатлар бойликларини бевосита талашган ва ташишган.

Лекин қатор фикрларга кўра, худди шунга ўхшаш ҳолат сал бошқача тарзда ҳозир ҳам давом этмоқда.

Иқлим инқирози эса, улар учун бунинг оқлови бўлиб хизмат қилаётир.

Саноати ва иқтисоди ривожланган давлатлар бошқаларнинг экологияси ҳисобига яшаса - бу иқлим мустамлакачилиги бўлади.

Ушбу давлатлар ҳавога энг кўп заҳарли газлар чиқаришади.

Аммо улар бу газларни жиддийроқ қисқартиришга уринишмайди.

Аксинча, ўзлари етказаётган зиённи камбағал давлатлар ҳисобидан қоплашади.

Таппи таёрлаётган ўзбек аёли

Сурат манбаси, dimaqayum/courtesy

Сурат тагсўзи, Ўзбекистон.... Саноати ва иқтисоди ривожланган давлатлар бошқаларнинг экологияси ҳисобига яшаса - бу иқлим мустамлакачилиги бўлади

Масалан, Германия 2018 йилда тошкўмир қазиб чиқаришни тўхтатган.

Лекин Колумбия ва Жанубий Африкага ўхшаш жойлардаги корхоналари тошкўмир импорт қилаверган.

Иқтисоди ривожланган йирик давлатлар йилига миллионлаб тонна ғалла ва гўшт харид қилишади.

Бу маҳсулотларни четдан олишади.

Хитой ва Европанинг талабини қондириш учун, дейлик, Бразилия ёки Индонезияда ўрмонзорлар кесилиб кетади.

Улар янги экин майдонлари ва яйловларни айнан ўрмонлар ҳисобидан яратишади.

Худди шу тариқа айни шу давлатлар глобал иқлим ўзгаришининг билвосита қурбонларига айланишади.

Бунинг учун бадавлат мамлакатлар уларга тўлаши лозим бўлган товон пули масаласи эса, ҳануз кун тартибида қолаётган, камбағалларини янада қарзга ботираётган энг долзарб масалалардан бири бўлади.

Алоқадор мавзулар

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek