Ўзбекистон: Коронавируснинг 12 дан ортиқ тури мавжудми?— янгиликлар

Коронавирус
Ўқилиш вақти: 2 дақ

13 август куни бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов мамлакатда коронавируснинг қанча тури қайд этилганини маълум қилган.

«Менда иситма ва қоринда оғриқ бор — бу коронавирус аломати бўлиши мумкинми?» деган саволга мутахассис қуйидагича жавоб берган:

«Соғлиқни сақлаш вазирлигини 6-баённомасида коронавируснинг 12 дан ортиқ тури ҳақида ёзилган. Шунга кўра, ушбу аломатлар — коронавируснинг ошқозон-ичак шакли бўлиши мумкин».

Ўзбекистон Россия босими остида қолаяптими? - Таҳлилчи муносабати, видео

Маҳаллий авиа ва темир йўл қатновлари тикланади

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 15 августдан маҳаллий йўналишларда поездлар ҳаракатини босқичма-босқич қайта тиклайди.

Хабарда айтилишича, «Афросиёб» поездлари Тошкент - Самарқанд - Бухоро - Тошкент йўналишида 2 та, Тошкент - Самарқанд - Қарши - Тошкент йўналишида 1 та, шунингдек, Тошкент - Андижон - Тошкент йўналишида 2 та йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади.

Маҳаллий йўналишларда авиа қатновларни тиклаш жараёни ҳам босқичма-босқич амалга оширилади.

Ўзбекистон

Сурат манбаси, Gazeta.uz

"Узбекистан аирwайс" авиакомпанияси томонидан 15 август санасидан эътиборан Тошкент - Нукус - Тошкент, Тошкент - Урганч - Тошкент йўналишида ҳафтасига уч маротабадан, Тошкент - Термиз - Тошкент йўналишида эса ҳафтасига икки маротабадан парвозларни амалга ошириш бошланади.

Сардоба таъмири

Сардобадаги сув тошқинидан зарар кўрган уйларни таъмирлашга салкам 30 млрд сўм сарфланди, дея хабар қилмоқда Сирдарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Хабарда жами 74,591 аҳоли ўз уйига қайтарилгани, 14,859 аҳоли эса кўчирилган ҳудудларда яшаётганлиги айтилади.

1826 та уйда таъмирлаш ишлари 97 фоизга бажарилгани қўшимча қилинган.

Давлат бюджети харажатлари қисқартирилади

Ҳукумат 2020 йил учун Давлат бюджети харажатларини мақбуллаштириш орқали коронавирусга қарши захира яратишни кўзламоқда.

Бу борадаги қарор лойиҳаси 13 август куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Лойиҳага кўра, давлат бюджетини қарийб 706 миллиард сўмга мақбуллаштириш режаланмоқда.

Хусусан, бюджет ташкилотларида 2021 йилнинг 1 январига қадар моддий рағбатлантириш жамғармаси, шу жумладан директор жамғармаси бўйича кўзда тутилган маблағлардан тўловлар тўхтатиб турилади ва 296 миллиард сўм тежалади.

Шунингдек, маҳаллий бюджетларнинг 326 миллиард сўмлик харажатлари ҳам мақбуллаштирилади.

Лойиҳада мақбуллаштирилган маблағлар коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирларига йўналтириш учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасига ўтказилиши билдирилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek