ФИФА президенти Блаттерга қарши жиноий иш очилди

Сурат манбаси, Other

ФИФА Президенти Зепп Блаттерга қарши расман жиноий иш очилди. Бу ҳақда швейцариялик масъуллар эълон қилган. Швейцария Бош прокуратура идорасининг маълум қилишича, Зепп Блаттер нобоп бошқарув гумони билан сўроқ қилинмоқда.

Сал олдинроқ ФИФАнинг Цюрихдаги бош қароргоҳи матбуот анжуманини бекор қилган.

Швейцария Бош прокуратурасининг хабар беришича, Блаттер 2005 йили Кариб денгизи ҳафзаси давлатлари футбол иттифоқи (КОНКАКАФ) билан ФИФА учун мутлақ фойдасиз шартнома имзолаган.

"ФИФА президенти Зепп Блаттерга нисбатан жиноий иш 2015 йилнинг 24 сентябр куни очилди. У жиноий масъулиятсизлик ва ўзлаштиришда гумон қилинмоқда", - дейилади Швейцария прокуратураси хабарида.

Прокуратуранинг билдиришича, "Зепп Блаттер УЕФА президенти Мишел Платинига 1999 йил январдан 2002 йил июн ойларигача қилган иши учун ФИФА ҳисобидан ноқонуний равишда 2 миллион швейцар франки (2,04 миллион АҚШ доллар) ўтказиб беришда гумонланмоқда. Ушбу тўлов 2011 йилнинг феврал ойида амалга оширилган".

Зепп Блаттер айни дамда Цюрихда прокуратура ходимларига кўрсатма бермоқда.

ФИФАдаги коррупция билан боғлиқ можаролар сабаб шу йилнинг 29 май куни президентликка қайта сайланган Зепп Блаттер истеъфога чиқишини маълум қилганди.

Кейинчалик у истеъфо бермаганини айтиб чиққан.

"Мен истеъфо берганим йўқ. Фақат ўзим ва идорамни ФИФА конгресси қўлига топширдим", - деб айтган у.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio